» » Нафси йўлбарсдек Йўлбарсов

Закладки Нафси йўлбарсдек Йўлбарсов

Название:
Нафси йўлбарсдек Йўлбарсов
Жанр:
Дата:
6-01-2014, 03:46
Просмотры:
995
 
Ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўли давомида бажариши лозим бўлган вазифалари бўлади ва буларнинг барчаси бурч, деб аталмиш сўз мазмунини ташкил этади. Фарзандлик бурчи, Ватан олдидаги бурч, маълум бир касбнинг бошини тутгач эса, яна бир масъулиятли бурч пайдо бўлади.
Инсон ўзи танлаган ва тақдирини боғлаган касби орқали одамларга ёрдам беришга, шу орқали эса ўзи туғилиб-ўсган муқаддас заминнинг янада гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади. Албатта, агар бу инсон, бурчига сидқидилдан ёндашиб, касбига садоқатли, фидойи ҳамда жонкуяр бўлсагина ниятига етади. Бироқ, айрим кимсалар касби нуқтаи назаридан бажариши шарт бўлган бурчини "баҳолаш"дан ҳам тоймас экан.
Шифокорлик машаққатли касблардан бири эканлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Бу касб инсоннинг энг катта бойлиги ҳисобланмиш соғлиқ билан боғланган ўта масъулиятли ва ўз ўрнида шарафли эканлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Озодбек Юлбарсов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мана шундай масъулиятли касбни танлаган эди. Аммо у беморнинг дардига эмас, ўз нафсининг дардига қулоқ тутадиганлар хилидан экан.
О.Юлбарсов 2001 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) токсикология бўлими мудири лавозимига тайинлангач, манфаат кўриш мақсадида ўзининг хизмат вазифасига кирадиган муайян ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш эвазига товламачилик йўли билан ҳақ талаб қиладиган одат чиқарди. У шифохонага мурожаат қилган бемор М.Абдуғаниева билан суҳбатда "қуруқ қошиқ оғиз йиртар" оҳангида гаплашиб, ўзининг "дардини" тушунтирган бўлди. Шунингдек, М.Абдуғаниеванинг турмуш ўртоғини ҳам ўз бўлимида даволагани, ўшанда ундан 500 "кўкат"ни қуртдай санаб олганини қистириб ўтди. Хуллас, аёл токсикология бўлимида даволанадиган бўлди. Шифокор эса бундай имкониятни қўлдан бой бермай, ўз "бурчи"ни адо этишга киришди ва ундан 10 кунлик даволаниш муддати учун кунига 300 АҚШ долларидан, жами 3 минг АҚШ доллари миқдорида "хизмат ҳақи" талаб қилиб олди.
2013 йилнинг 1 февраль куни М.Абдуғаниева РШТЁИМ токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб келинди. Буни эшитган Озодбекнинг кафти қичишиб кетди ва дарҳол беморни ўз бўлимига қабул қилиб, уни умумий палатага жойлаштирди. Бу ҳолдан ажабланган беморнинг синглиси Манзура Гўзалова бўлим мудирига учрашиб, нима сабабдан опасини умумий палатага ётқизганини, бошқа яхшироқ палатага кўчириш кераклигини айтган эди, О.Юлбарсов бармоғи билан бир ишорасини қилди. Ишоранинг қийматини 100 минг сўм деб тушунган Манзура, шифокорнинг "100 доллар ёки 300 минг сўм бўлади", деган гапидан кейин ўйланиб қолди. Бунча пулни тезда топишнинг имкони йўқ эди-да! Шундай бўлса-да, жигарининг саломатлигини ўйлаб, поччаси билан пул топиш ҳаракатига тушди. Айтилган миқдордаги пулни топишнинг иложини қила олишмагач, беморнинг ўзи қизига қўнғироқ қилди ва ундан олган 50 АҚШ долларини бўлим мудирига етказди. Шундан сўнг О.Юлбарсов уни бошқа палатага ўтказди, аммо қолган ярмини ҳам тезда келтириб беришни талаб қилавериб, ҳоли-жонига қўймади. Нафси ҳакалак отган шифокорнинг тамаларидан безиган М.Абдуғаниева ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан 2013 йилнинг 4 февраль куни СВОЖЖДЛҚК департаментининг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текшириш жараёнида О.Юлбарсовнинг олдига шифо истаб келган бемордан пул талаб қилиб олганидан ташқари, яна бир "ҳунари" ошкор бўлди. Текшириш давомида унга тегишли "Lasetti" русумли автомашинадан токсикология бўлимида даволанаётган беморлар учун мўлжалланган 62 турдаги дори-дармон воситалари топилди. Бўлим мудири қиймати 800 минг сўмдан ошиқ дориларни сотиш мақсадида ўз машинасида олиб юрган экан.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан нафси бало шифокорга қилмишига яраша жазо тайинланди.
Жамшид САЛОҲИДДИНОВ,
Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш
инспекцияси прокурори  
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг нашри - "Ҳуқуқ" газетаси
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ozodbek23

жуда куп сурабтими? яхши даволаб-инсоф билан сурасаку рози булиб беради..

  • 20 января 2014 21:01
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz