» » Мушук текинга офтобга чиқмайди(ми)?

Закладки Мушук текинга офтобга чиқмайди(ми)?

Название:
Мушук текинга офтобга чиқмайди(ми)?
Жанр:
Дата:
6-01-2014, 03:36
Просмотры:
1166
 
Мансаб инсонга ўз манфаати йўлида фойдаланиш учун эмас, зиммасига юклатилган вазифани бажариш, шу билан бирга, фуқароларнинг оғирини енгил қилиш учун берилади. Аммо шундайлар ҳам бор эканки, амал курсисига ўтиргандан сўнг, бу жойни гўё шахсий мулкидек қилиб олиб, ҳузурига келган фуқаролардан ўз манфаати учун "хизмат ҳақи" талаб қилишни одат қилиб оладилар. Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати Ҳамза туман бўлими катта муҳандиси Қобилжон Мўминов ана шундай салбий одат туфайли суднинг қора курсисида бош эгиб ўтиришга мажбур бўлди.
2012 йилнинг 28 ноябрь куни Ҳамза туман ҳокими туман ҳудудида жойлашган нотурар жойни кўрсатилган тартиб асосида шахсий уй қилиб, турар жой фондига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш Қ.Мўминовга юклатилади.
Қарор бўйича мазкур уй-жой фуқаро А.Таджибаевнинг номига расмийлаштирилиши керак бўлгани ҳолда, унинг ижросини таъминлашга киришган Қ.Мўминов ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, "мушук текинга офтобга чиқмайди" қабилида иш юритишга қарор қилади. Яъни ҳужжатларни расмийлаштириш учун кадастр идорасига келган А.Таджибаевнинг турмуш ўртоғи М.Абдуллаевага ниятини баён этади. Унга кўра, уйни нотурар жой фондидан турар жой фондига ўтказиш ва барча кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига Қ.Мўминов тамагирлик йўли билан М.Абдуллаевадан 500 АҚШ доллари талаб қилади. Агар бу пул берилмаса, ҳужжатлар расмийлаштирилмаслигини айтиб, уйнинг бўлажак эгасини чорасиз аҳволга тушириб қўяди. Иложсиз қолган М.Абдуллаева иши битиши учун айтилган пулни тамагирга беришга рози бўлади.
Қ.Мўминов хизмат хонасида ундан 100 АҚШ долларини олгач, М.Абдуллаева яна 300 долларни муҳандиснинг автомашинасида унинг қўлига тутқазади. Бироқ нафси ҳакалак отган Қ.Мўминов қолган 100 долларни ҳам беришни талаб қилади. Шундан сўнг М.Абдуллаева бу ҳақда тегишли жойга хабар берди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда тамагир қўлга олиниб, қилмиши фош этилди.
Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Ҳамза туман суди Қ.Мўминовни уч йил муддатга Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати таркибида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, амалдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб, тамагирликни касб қилганларнинг сўнгги манзили симтўр ортида эканлигини эсдан чиқармайлик. Қолаверса, ҳаром йўл билан топилган мол-дунё инсонга ҳеч қачон вафо қилмайди.
Мираглам МИРЗАЕВ,
Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz