Закладки Ўғри қиз

Название:
Ўғри қиз
Жанр:
Дата:
23-11-2013, 00:25
Просмотры:
1114
 
 
 
 
     ЁШИ улуғ одамлар инсоннинг ўнг елкасида фаришта, чап елкасида шайтон бўлади, дейишади. Фариштанинг айтганини қилсанг, ишинг бароридан келади, шайтон измига бўй­сунсанг ҳаётинг ёнади. Эл-юрт олдида шарманда бў­ласан. Муҳаббат Қобилжонова (исм ва фамилия ўз­гартириб берилмоқда) шай­тоннинг йўлига кириб, таниш-билишлари олдида шарманда бўлди. У келинойиси билан пойтахтнинг Чорсу кийим бозорига ўзига кийим олиш учун борди. Растадаги бир қан­ча кийимларни кийиб кўраётганида шайтон уни йўлдан урди. Сотувчи Муҳайё Шарипова бошқа харидорлар билан савдолашаётганидан фойдаланган Муҳаббат аёлларнинг 2 дона шимини сумкасига солди-ю, бир зумда кўздан ғойиб бўлди.

     Муҳаббат бозорда бироз юргач, келинойисига қараб:

— Келинойи, сотувчини иккита шимга "ухлатдим”, — деди.

Келинойисининг жаҳли чиқиб:

— Бу ишингиз яхши эмас. Сотувчи билиб қолса ёмон бўлади, — деди.

     Сотувчи ёнидаги харидорлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, не кўз билан кўрсинки, баҳоси 200.000 сўмлик 2 дона шим йўқ. Жон ҳолатда бозордан ўғриларни қидиришга тушиб кетди. 10-15 дақиқа олдин шимларига харидор бўл­ган қизларни бозорнинг бошқа растаси ёнида кў­риб:

— Ҳой, қизлар. Қани сумкаларингни очинглар-чи. Растамдаги бир жуфт шим йўқолибди, — деди сотувчи.

     Шу пайт кимдир бозордаги участка нозирини чақирди.

     Ноилож қолган Муҳаббат Қобилжонова сумкасидан бир жуфт аёллар шимини чиқариб берди.

     Ушбу воқеа юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди.

     Дастлабки тергов жа­раё­нида жабрланувчи Муҳайё Шарипова ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўғрилик содир этган Муҳаббат Қобилжонованинг кечирим сўраганлигини ва етказилган моддий зарарни қоплаганлигини билдириб, жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 611-моддаси асосида тугатишни сўради. Икки томоннинг ярашганлиги муносабати билан М.Қобилжоновага нисбатан қамоқ жазоси қўлланилмади. Шайтон измига бўйсунган М.Қобилжонованинг таниш-билишлари олдида юзи қора, беобрў бўлгани қолди.

Ҳусниддин РУЗУМОВ, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ТБ терговчиси
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz