Закладки Go'dak qotili

Название:
Go'dak qotili
Жанр:
Дата:
1-11-2013, 07:08
Просмотры:
1300
 
     ИНСОННИ тириклик неъматидан бебаҳра этиб, ҳаёт шамини бевақт сўндиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Шу боис Бош қомусимизнинг 24-моддасида "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, дея қатъий белгиланган. Аммо...

     Тўрақўрғон туманида яшовчи Музаффар Муҳиддинов буни тан олишни истамай, қўлини қонга белади.

     У анча йил илгари Умида Ботирова билан турмуш қурган. Бироқ бирор-бир иш ёки ҳунарнинг бошини тутиб, рўзғор тебратишни ўйламади.

     Хуллас, Музаффарнинг ишсизлиги туфайлими ёки бошқа боисданми, эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолди. Жанжал шу даражага бориб етдики, Умида тугун-тўқмоғини кўтариб, ота-онасиникига кетворди. Чунки турмуш ўртоғининг хурмача қилиқлари аёлнинг ҳиқилдоғига келганди.

     Ким билади, дейсиз балки Музаффар "Орадан беш-олти кун ўтгач, ўзи кириб келади”, дея хотинининг қайтишига умид боғлагандир. Аммо Умида бундай қилмади. Шунинг учун эр бўлмиш ўзи қўнғироқ қилишга мажбур бўлди.

— Отангникида қачонгача ўтирмоқчисан? Яхшиликча уйга қайт, — деди у ҳол-аҳвол сўрашгач.

     Бироқ рафиқаси Музаффарнинг сўзини рад этиб, уйга қайтмаслигини билдирди.

     Аёлнинг итоатсизлиги Музаффарнинг жаҳлини чиқарди. Ўзини босишга ҳар қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқолмади. Жаҳл чиққанда ақл кетар, деганларидек дарғазаб Музаффар рўзғор пичоғини чўнтагига солиб, қайнотасиники томон йўлга тушди.

      Музаффар тор кўчага бурилган маҳали бир қўлида сумка, бир қўлида бир ёшли қизалоғини кўтариб олган Шаҳноза Ҳамроева рўпарадан келаётганди. Кўчанинг торлиги ва шошиб тургани боис Музаффар Шаҳнозага туртилиб кетди. Шаҳноза лом-мим, демади. Лекин Музаффар... алам ўтида она-болага ташланди ва ўта шаф­қатсизлик билан норасида гўдакнинг кўкрак қисмига, қорнига кетма-кет тиғ урди. Сўнгра Шаҳнозага ҳам шундай ҳамла қилди. Кутилмаган ваҳшийликдан юраги ёрилаёзган Шаҳноза пичоқ зарбидан ўзини ўнглолмай, қизини қучоқлаганча ерга йиқилди. Аммо инсоний қиёфасини йўқотган йигит ҳали ҳовуридан тушмаганди.

     Кўз ўнгида боласидан айрилаётган Шаҳноза бор овози билан бақира бошлади. Шундагина Музаффар нима иш қилиб қўйганини англаб етди. Англади-ю, ўша заҳотиёқ воқеа жойидан қочди.

     Бу пайтда аёлнинг ёрдам сўраб бақирганидан кўчага чиққан Мирзавали Мамажонов Музаффарнинг қочиб кетаётганини кўрди. Она-боланинг аҳволига кўзи тушгач, дарҳол тез ёрдам чақирди. Бироқ бечора қизчанинг воқеа жойидаёқ жони узилганди. Шифокорлар томонидан тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида эса Шаҳнозанинг ҳаёти сақлаб қолинди.

— Шифокорларга раҳмат, ҳаётимни сақлаб қолишди. Лекин ҳали бир ярим ёшга ҳам етмаган болажоним энди йўқ. Хўш, кимдир оиласи билан жанжаллашган бўлса, бизда нима айб?, — дея суд мажлисида кўз ёшларини тўхтатолмай, кўрсатма берди Ш.Ҳамроева.

     Албатта, мазкур воқеадан хабар топган ёки мақолани ўқиган ҳар қандай кишида Музаффарнинг ақли расолигига шубҳа уйғониши табиий. Аммо 2012 йил 27 ноябр­да Соғлиқни сақлаш вазирлигининг руҳий клиник шифохонаси томонидан унинг жиноят содир этган пайтда ўз қилмишининг оқибатларига кўзи етгани, яъни ақли расо бўлгани ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасига муҳтож эмаслиги тўғрисида хулоса берилди.

     Буни қарангки, қотил суд мажлисида айбини тан олишни истамади. Бироқ тўпланган далиллар, экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари унинг қилмишини фош этди. Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг ҳукми билан у узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

     Қонун устуворлиги таъминланган жамиятда ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Бироқ қотилга берилган жазо ҳали ақлини ҳам таниб улгурмаган Шаҳлохоннинг ҳаёти ва онаизор тортаётган фарзанд доғининг ўрнини боса олармиди?

Сардор НИШОНОВ, Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори,

Хуршид СУЛТОНОВ, махсус мухбир

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz