Закладки Saylovlar arafasida

Название:
Saylovlar arafasida
Жанр:
Дата:
1-11-2013, 06:44
Просмотры:
600

 

 
Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана ОРТИҚОВА билан суҳбат

     ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида "Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Пировардида, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини берди. Буни нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги эътироф этмоқда.

     Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади. "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ҳамда айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида шу жараёнга қизғин тайёргарлик ишлари тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана ОРТИҚОВА билан "Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги мухбири суҳбатда бўлди.

— Юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг янги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида уларнинг Ўзбекистонда демократик, ҳуқуқий, фуқаролик жамияти барпо этишдаги роли тобора ошиб бормоқда, — дейди Светлана Ортиқова. — Ўз навбатида, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, фуқаролар йиғинлари фаолиятини кенгайтириш, айниқса, уларнинг демократик қадриятларимизни асраш, инсонларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишдаги фаолияти муҳим ўрин тутади.

     Албатта, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада кенгайтириш унинг қонунчилик тизимини мустаҳкамлашни тақозо этади. Шу боис мустақил тараққиёт йилларида юртимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига доир бир қатор қонунлар қабул қилиндики, улар энг аввало, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган. Қолаверса, ушбу масалани ҳал этишда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш ваколатлари белгиланган. Истиқлолнинг дастлабки йилларида иккита вазифани бажарган маҳалла, бугунги кунга келиб, илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги 30 дан ортиқ вазифани бажармоқда.

Яна бир эътирофли жиҳат, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият юритиши, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган тегишли қонуний асослар яратилган.

     Маълумки, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган. Шундан сўнг мазкур Қонун асосида уч маротаба раислар сайлови ўтказилди. Навбатдаги сайловлар бу йилнинг ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган.

      Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур Қонунни такомиллаштириш бўйича кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш мақсадида Қўмитамиз томонидан давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди ҳамда ўтган йили Хоразм вилоятида ушбу Қонуннинг ижро этилиши таҳлилий-назорат тартибида ўрганиб чиқилди. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича Қонунни такомиллаштириш юзасидан қонунчилик ташаббуси субъ­ектига таклифлар берилди, ушбу таклифлар Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқишда инобатга олинган.

     Президентимиз Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш бўйича раислар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайланишини, фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг аҳа­мияти ва роли оширилишини таъминлайдиган чора-тадбирларни назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф қилдилар.

     Дарҳақиқат, ўзини ўзи бошқариш органларининг иш фаолияти қай тарзда йўлга қўйилиши ва ривожланиши бевосита фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчиларига боғлиқдир.

     Фуқаролар йиғинини бош­қаришда янгича фикрлайдиган, фидойилик кўрсатиб, қийин дамларда масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, катта ҳаётий тажрибага, одамлар билан ишлаш ва мулоқот қилишнинг амалий кўникмаларига эга бўлган, маҳаллада обрў-эътибор қозонган, ҳалол, ташаббускор ва ватанпарварлик ҳисси жўш уриб турган фуқароларни раис ва унинг маслаҳатчилари этиб сайлаш муҳим аҳамият касб этади.

     Амалдаги қонунга киритилган янги нормалар фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови тартибини янада такомиллаштиришга, шу жумладан, сайлов жараёнларини янада демократлаштириш ва шаффофлигини таъминлашга, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда ҳокимият вакиллик органларининг ролини оширишга, фуқаролар йиғини раиси вазифасига номзодларга қўйиладиган талабларни кучайтиришга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

Янги таҳрирдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун 5 та боб ва 33 та моддадан иборат. Шуни таъкидлаш лозимки, амалдаги Қонун нафақат янги 3 та модда билан тўлдирилган, балки унинг кўплаб қоидалари мазмунига ҳам сезиларли ўзгартишлар киритилган.

     Янги таҳрирдаги Қонунда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларида ҳокимиятнинг вакиллик органлари, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг роли ва масъулияти янада оширилган. Хусусан, Сенат Кенгашига фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органларига сайловни ўтказиш муддатларини, сайловга тайёргарлик тадбирларининг ўтказилиши муддатлари ва тартибини, яширин овоз бериш бюллетенларининг намуналари ва шаклларини белгилаш, Сенат Кенгашининг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш, шунингдек, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркибига, тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари киритилиши ҳам белгиланган.

     Бундан ташқари, ушбу Қонун билан сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун бевосита масъул бўлган органларнинг ваколатларини аниқлаштириш, улар ўртасида вертикал алоқани ўрнатган ҳолда ваколатларини чегаралашга оид нормалар киритилган.

     Киритилган янгиликлардан яна бири, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) комиссияларга вакиллар йиғилишини чақириш учун вакиллик нормасини белгилаш ваколати берилганлигидир.

     Шу каби ишчи гуруҳига ҳам ҳовлилар, уйлар ва кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайловига оид умумий йиғилишларни ташкил қилиш ва ўтказиш, шу ҳудудда яшовчи аҳолининг фикрини ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодлар юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда навбатдаги умумий сайлов эълон қилингунига қадар бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказилишини ташкил этиш, сайлов куни фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ишчи гуруҳи раҳбари раислиги остида ўтказилиши бўйича қўшимча ваколатлар берилган.

     Киритилган муҳим ўзгартишлардан яна бири сайловнинг муқобиллик асосида ўтказилиши, яъни фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига икки ва ундан кўп номзодларни кўрсатган ҳолда амалга оширилишидир.

     Шунингдек, мазкур Қо­нунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси вазифасига номзодларга қўйиладиган талаблар янада кучайтирилмоқда ҳамда номзодлар сайлов бошланишидан олдин вакиллар йиғилишида келажакдаги ўз фаолияти дастурини эълон қилиши лозимлиги ҳам белгиланган.

— Бу йил ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берсангиз.

— Жорий йил 9756 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 97 минг нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилмоқда. 2013 йилда бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юқоридаги қонунлар нормаларининг талабларига мувофиқ, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари чуқурлашиб бораётган, сифат жиҳатидан янги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитда бўлиб ўтади.

     Ҳозирги вақтда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ жойларда сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини тушунтиришга, фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг нав­батдаги сайловига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ўтказишда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органларига амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарлар комиссиялари, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Марказий ва маҳаллий матбуот саҳифаларида, радио ва телевидениеда фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритишга доир материалларни чоп этиш ишлари йўлга қўйилди.

     Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасидаги энг муҳим талаблар ҳамда мақсадли вазифалар фуқаролар йиғинларининг органларини шакллантиришда кенг иштирок этиш борасидаги фуқароларнинг конс­титуциявий ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбга чиқариш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни таъминлашдан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайлови жараёнининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилишидан, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар билан, уларнинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан фуқароларни таништиришдан иборат. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ғоят муҳим омили бўлган ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида тайёрлаш ва ўтказишнинг боришини кенг ёритиш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишини олиб бориш, шунингдек, сайлов жараёнига ёшлар ва хотин-қизларни фаол жалб этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш сайлов жараёнининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

 "Туркистон-пресс” НАА мухбири Улуғбек АСРОРОВ суҳбатлашди.


 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz