» » Mobil telefoni g'oyalar makonimi?

Закладки Mobil telefoni g'oyalar makonimi?

Название:
Mobil telefoni g'oyalar makonimi?
Жанр:
Дата:
24-10-2013, 02:15
Просмотры:
1819
 
     ҲАР КИМ хоҳлаган динига эътиқод қилиш эркинлиги Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мавжуд қонунларга кўра мумкин эмас.

     Жумладан, Президентимизнинг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 5-иловасига мувофиқ давлат қурилишига қарши, ҳудудий бирликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақиллигини бузишга йўналтирилган, урушни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни, расизмни (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи қўлёзмалар ҳамда порнографик мазмундаги расм­лар, фото, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

     Яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат — "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида эса чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.

     Яъни, диний адабиётларни, олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Бунда қўмита экспертлари бошқа давлатлардан республикамизга олиб кирилаётган диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беришади.

     Акс ҳолда, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва тар­қатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

     Аммо айрим шахсларнинг мазкур тартибларга риоя қилмай, турли диний мазмундаги материалларни ноқонуний равишда республикамизга олиб киришга уринаётганининг сабаби нимада? Диний билимларни эгаллашга бўлган қизиқишми ёки қандайдир моддий манфаатдорликми?

     Дарвоқе, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг шиддат билан ҳаётимизга кириб келиши ахборотнинг кенг қамровда қулай ва эркин ёйилишига хизмат қилмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони бўлгани каби, ахборот технологиялари имкониятларидан "унумли” фойдаланаётган қонунбузарлар ҳам йўқ эмас. Мўъжазгина "флешка”, қўл телефони ёки дискка ўнлаб, юзлаб диний адабиётлар жо бўлишини инобатга олсак, сохта диншуносларнинг  диний адабиётларни қўл юклари орасига яширганча олиб кириб, таваккал қилишларига эндиликда ҳожат қолмаяпти.

     Республикамиз божхоначилари томонидан эса диний адабиётларни турли йўллар  билан ноқонуний олиб ўтилишига қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

     Жумладан, Урганч аэропортида Москвадан қайтган янгиариқлик Р.Собиров қўл телефонига ёзилган ва олиб кириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган диний мазмундаги 75 дона аудио материалларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

     Сурхондарё вилояти божхоначилари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди. Хусусан, "Москва — Термиз”  йўналиши бўйича парвозини якунлаган деновлик Р.Ниязмуродов божхона баённомасида ва божхона инс­пекторининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, қўл телефонининг хотира картасида 41 дона диний мазмундаги маърузаларни олиб киришга урингани фош қилинди.

     "Сариосиё” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан эса қўл телефонига ёзилган диний мазмундаги 102 дона аудиоматериалларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган қўшни давлат фуқароси С.Ходжиевнинг қинғир хатти-ҳаракатларига нуқта қўйилди.

     Шунингдек, юртимиз орқали ўтаётган қўшни давлат фуқаролари Х.Иброгимов қўл телефони ва DVD дискларда 139 дона, Н.Гадоев эса 189 дона диний материалларни яширин йўллар билан олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

     Навоий халқаро аэропортида божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда бухоролик Б.Усмоновнинг қинғир қилмишлари фош этилди. Қаранг-ки, бу қонунбузар нафақат 11 дона диний мазмундаги материални, балки 138 дона беҳаё видео тасвирларни ҳам нетбукига жамлаган ҳолда олиб киришга уринган экан.

     Андижонлик божхоначилар томонидан аниқланган яна бир қонунбузарлик ҳолатида эса "Дўстлик” божхона комплекси орқали юртимизга кириб келаётган фарғоналик Б.Нурматов томонидан араб ва рус тилларидаги 145 дона диний видеороликларни қўл телефони орқали олиб кирилишига чек қўйилди.

     Тошкент вилояти божхона бош­қармаси ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди. Жумладан, "Ойбек” божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Н.Салоҳутдиновага электрон планшетини 157 дона диний мазмундаги видео материаллар билан бойитгани "панд” берди.

     Янгийўллик Л.Баратованинг ноутбукини эса ҳеч иккиланмай диний мазмундаги материаллар "омбори”га қиёсласа бўлади. "Ғишткўприк” божхона комплекси ходимлари томонидан мазкур ноутбук ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда диний мазмундаги "Microsoft Word” форматда ёзилган салкам 14 минг дона рус тилидаги материаллар, 504 дона аудио ва 1 дона видео материаллар борлиги аниқланди.

     Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

      Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 608 та қонунбузарлик ҳолатида турли шакл­даги салкам 32 минг дона диний адабиёт ва материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳусен ТАНГРИЕВ, Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати катта инспектори

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz