Закладки OLTIN VASVASASI

Название:
OLTIN VASVASASI
Жанр:
Дата:
24-10-2013, 02:10
Просмотры:
1219
 
     БИР қўли билан бешикни, иккинчиси билан дунёни тебратган инсон — Она ҳамиша эъзозга лойиқ.

     Меҳрда тенги йўқ хотин-қизларни Оллоҳ таолонинг беқиёс мўъжизаси, деб улуғлаймиз. Уларнинг ёқимли, роҳатбахш, ширин, суюкли алласини эшитиб улғаямиз.

     Бугунги ўзбек аёли, деганда  ёт иллатларга қарши кураша оладиган, фарзандлар истиқболи учун қайғурадиган, юртга муҳаббат туйғуларини, поклик, тўғрилик, эзгуликни қалбида жо этган, мунис инсонлар кўз ўнгимизда намоён бўлади.

     Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ҳаётда муқаддас номга доғ тушираётган аёллар ҳам онда-сонда учраб турибди.

     Зайтуна Каримова Қоракўл туманида туғилиб ўсган. Уч фарзанднинг онаси. Ёши — 49 да. Оилада ками кўсти йўқ.

     2013 йил 19 февраль куни Қоракўлдан салкам 50 километр йўл босиб, келини ва унинг онаси, яъни қудаси Сабоҳат Раҳмонова билан Бухоро шаҳридаги "Султан” тўйхонасига қариндошларининг тўйига боришди. Тўйдан ярим тунда қайтишди.

     Ётоғига кириб, ухламоқчи бўлди. Лекин ҳадеганда, уйқуси келавермади. Негадир, кўз ўнгида қўшниси Розалия Маннонованинг бўйнидаги қимматбаҳо тилла занжир гавдаланаверди. "Тилла занжирни қўлга киритишим керак. У меники бўлиши лозим” хаёлидан ўтказди Зайтуна.

     Эрталаб нонушта қилишгач турмуш ўртоғи, икки ўғли ва келини ишга кетди. Бўйсунмас шайтоний туйғулар Зайтунани аврай бошлади. У "Баҳор” кўчаси, 25-уйга бос­қинчиликка кирмаслик учун ўзини овутиш мақсадида Қоракўл деҳ­қон бозорига бориб келди. Барибир босқинчилик фикри уни ҳеч ҳам тарк этмади.

     Эркаклар спорт шими ва курткасини кийиб, елкасига ташлаб юрадиган қора рўмоли билан юзини ўради. Ошхона пичоғини олишни ҳам унутмади.

     Зайтуна дарвозани тақиллатди. Ким, деганча Розалия дарвозани очди. Босқинчи чаққонлик билан  ичкарига кирди ва овоз чиқармай пичоқ ўқталди. Уй эгаси ўтакаси ёрилгудай орқага тисарилди. Бос­қинчи "Қани еч”, деб тилла занжирга ишора қилди. Розалия занжирни бўйнидан ечиб босқинчига берди.

     Босқинчи дарҳол жуфтакни рост­лади.

     Зайтуна Каримова кўча қаршисида жойлашган уйига югуриб кирди. Кийимларини алмаштириб, халатининг чўнтагига тилла занжирни солиб қўйди. Сўнг тандир ичидаги қоғоз ва хас-хашакни нон пишириш тараддудига тушгандай ёқди. Янги қурилаётган иморат тарафга бориб, гўё қўйга ем бераётгандай бўлди. Қўй йўқ. Югуриб кўчага чиқди. Қўшниси Шоирага қўйи йўқолганлигини айтди.

— Розалиянинг уйидан ноўхшов кийинган, бошига қора рўмол боғлаган бир кимса чиқиб, сизнинг уйин­гизга кириб кетганини кўрдим, — деди Шоира Зайтунага. — Ҳаракатлари телбанамо эди. Қўшни, уйин­гизни кўринг. Тиллаларингиз, пулларингиз жойидами?

     Шоира ва Зайтуна биргалашиб, Розалияникига киришди. Зайтуна қўшнисининг уйидан ИИБга қўнғироқ қилиб, қўйи ўғирланганлигини айтди. Шу орада фурсатни қўлдан бой бермай ўз уйига югуриб кирди. Содир этган жиноятини яшириш мақсадида уйидаги икки дона аёллар тилла занжирини, никоҳ узугини, келинига тегишли бўлган 1 жуфт зиракни ҳамда 476.000 сўм нақд пулини яширди. Ғаразгўйлик ниятида айб­ловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда 2013 йил 20 февраль куни Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, жами 10.976.000 сўм моддий зарар етказилганлиги тўғрисида ёлғон хабар берди.

— 2013 йил 23 февраль куни қудамнинг уйига 24 февралда ўтказиладиган эҳсон ҳақида хабар қилиш учун келдим, — деди дастлабки тергов ва суд тергови чоғида Зайтуна Каримованинг қизи Лобар Муҳиддинованинг қайнонаси Қундуз Исомиддинова. Нари-беридан гаплашиб ўтирдик. Гап орасида қудам "Қизим Лобар тунов куни келганида тилла занжирини эсдан чиқариб, қолдириб кетибди. Шуни қизимга бериб қўйсангиз”, деб қўлимга тилла занжир тутқазди.

     Қилни қирқ ёргувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари Зайтуна Каримова қилмишларини фош этди. У ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

     Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди Зайтуна Каримовага нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

     Аёл зоти муқаддас, пок номига доғ туширмаслиги керак. У эгри қадам ташласа, миллат келажаги озор чекади. Шундай экан, уларнинг табиатида тубанлик, ёмонлик, босқинчилик, ёвузлик каби сифатлар асло бўлиши мумкин эмас.

Валижон ЮСУПОВ, мухбир

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?