Закладки Haqiqat hamisha qaror topsin

Название:
Haqiqat hamisha qaror topsin
Жанр:
Дата:
20-10-2013, 02:03
Просмотры:
790
 

     ФУҚАРОЛАРНИНГ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш, қонунбузарликларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг асосий вазифасидир. Улар фаолиятининг самараси фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланиш билан бевосита боғлиқ. Махсус тадқиқотлар ўтказиш билан амалга ошириладиган суд экспертизасидан фойдаланиш холисона тергов ҳамда одил судловни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
     Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2000 йилнинг август ойида Марказий Осиё минтақасида биринчи бор молекуляр генетик идентификация лабораторияси очилди. Ўша йилнинг сентябрь ойида республикамизда биринчи бор молекуляр идентификацион экспертиза ўтказилди. Унинг ёрдамида бир неча аёлларнинг ўлимига зомин бўлган қотилнинг қилмиши фош қилинди. Ушбу экспертиза тадқиқоти билан республикамизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар амалиётида геном дактилоскопия услублари татбиқ этила бошланди. Лаборатория ўз олдига суд генетик экспертизасининг объектлари бўлмиш, одамга тегишли бўлган биологик изларнинг янги, замонавий, шахсни молекуляр генетик индивидуал белгилари орқали аниқловчи услубларни ўзлаштиришни ва шахс идентификацияси ҳамда биологик қариндошликни аниқлашни мақсад қилиб қўйди.
     Шахс генетик идентификацияси ва биологик қон-қариндошликни аниқлаш масалаларининг самарали ечимини топишда суд-генетик экспертизасининг ўрни беқиёсдир. Айниқса, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик каби оғир жиноятларни очишда, тергов жараёнида аниқланган ашёвий далиллардаги биологик изларнинг айнан кимга тегишли эканлиги, шунингдек, табиий офатлар, техноген фожиалар ва террористик актлар натижасида топилган, таниб бўлмас ҳолатга келган тана қолдиқлари бўйича шахсни идентификациялаш назарда тутилади.
     Аксарият ҳолатларда биз фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оталикни белгилаш ва алимент ундириш бўйича тайинланган ажримлар асосида эксперт тадқиқотларини ўтказамиз. Биологик ота-оналикни аниқлаш учун ота, она ва фарзанднинг биологик намуналарини текшириш зарур бўлади. Биологик намуналар сифатида қўл бармоғидан олинган қон намунаси ёки сўлак намунаси тақдим этилади. Қон олиш жараёнини марказимизда амалга ошириш имконияти мавжуд. Ажрим чиқарилгандан сўнг, белгиланган кун суд котиби иккала томон ва гувоҳлар билан одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораториясига келишади. Жиноят процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ солиштирма биологик намуналарни олиш қоидаларига амал қилган ҳолда олий тоифали ҳамшира ёки мутахассис томонидан биологик намуналар олиш жараёни амалга оширилади. Суд ваколатлаган шахс томонидан биологик намуналарнинг (қон, сўлак) олиниши ҳақида баённома тузилади. Шунингдек, жараён қатнашчиларининг фотосурати ҳам олинади. Олинган биологик намуналар алоҳида-алоҳида почта конвертларга солиниб муҳрланади ва экспертиза тадқиқоти бошлангунга қадар +4С ҳароратда сақланади.
     Биологик оталикни генетик аниқлаш тадқиқотлари мураккаб тадқиқот жараёни ҳисобланади. Уни олиб бориш учун одамга тегишли бўлган биологик материал — қон, сўлак намунаси, соч толасининг илдиз қисми ва ҳоказолар тадқиқот қилинади. Маълумки, организмнинг барча ҳужайраларида унинг ирсий ахборотини сақловчи биоорганик модда ДНК — дезоксирибонуклеин кислота мавжуд бўлади. У организм пайдо бўлган кундан бошлаб то унинг ўлимидан кейин ҳам суяк қолдиқларида сақланиши мумкин. Йиллар давомида у ўзгармайди. Фақатгина бир тухумдан ривожланган эгизаклардан ташқари ер юзида яшайдиган ҳар бир одамнинг ДНКси ҳар хил бўлади.
     Маълумки, кўпгина ҳолатларда фуқаролик ишлари бўйича даъвогар томон аёл ҳисобланади. Баъзи сабабларга кўра, эркак киши фарзандини тан олмаган ҳолатларда ёки вояга етмаган фарзанди учун алимент тўламаган ҳолатларда аёллар биологик оталикни аниқлаш учун айнан суд генетик экспертизаси мутахассисларига мурожаат этишади ҳамда тад­қиқот орқали биологик оталик фактига аниқлик киритилади.

Динара ТОШЕВА, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси эксперти

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz