» » Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Закладки Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Название:
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
Жанр:
Дата:
25.06.2014
Автор:
Просмотры:
1575
 
 
24.06.2014 16:30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. 2014 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига
тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Нуроний” жамғармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга уйғун ва ҳамоҳанг тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда муборак Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз ақидаларини эъзозлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас қадамжоларини обод этиш борасида кенг кўламли савоб ва тарғибот ишлари ташкил қилинсин. Ушбу қутлуғ ойда амалга ошириладиган хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин. 

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2014 йил 24 июнь


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz