» » Тошкентда ҳайдовчининг хушидан кетиши натижасида автобус ИИВ ҳудудига бориб урилди

Закладки Тошкентда ҳайдовчининг хушидан кетиши натижасида автобус ИИВ ҳудудига бориб урилди

Название:
Тошкентда ҳайдовчининг хушидан кетиши натижасида автобус ИИВ ҳудудига бориб урилди
Жанр:
Дата:
6-06-2014, 03:31
Автор:
Просмотры:
1796
 
21-30 май кунлари давомида «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси тизимидаги корхоналарнинг ҳайдовчилари иштирокида учта йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетаси хабар бермоқда.

22 май, пайшанба куни соат 14:00ларда «3-автобус саройи» ҳайдовчиси Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли, сарой рақами 209-бўлган автобусини 82-йўналишда Келес йўли кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, «Премиум» кафеси қаршисидаги бекатда тўхтаб турганида «Скутер» мотороллери автобус орқасидан келиб урилган. Натижада «Скутер» мотороллери ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

22 май, пайшанба куни соат 14:15ларда «4-автобус саройи» ҳайдовчиси Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли, сарой рақами 353-бўлган автобусини 57-йўналишда Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчаси томонга бошқариб бораётиб, чорраҳадан ўтаётганида ҳайдовчининг тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, хушидан кетиши натижасида бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг автобус тўғри йўналиш бўйича ҳаракатланиб, Ўзбекистон ИИВ ҳудудини ўраб турган панжарага келиб урилган. Натижада автобус ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳатлари олиб, уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

22 май, пайшанба куни соат 16:30ларда «7-автокорхона» ҳайдовчиси Isuzu русумли, сарой рақами 446-бўлган автобусини Кичик халқа йўли бўйлаб бошқариб бораётиб, Бунёдкор кўчаси билан кесишган чорраҳада пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Компания тизимидаги корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳафта давомида 61 маротаба йўл ҳаракати қоидалари бузилишига йўл қўйилган. Жумладан, 1та ишдан кейин транспорт воситасини белгиланмаган жойда сақлаш, 5та йўл белгилари ва чизиқларига риоя қилмаслик ҳолати, 5та тезликни меъёридан ошириш ҳолати, 5та қўл телефонидан фойдаланиш ҳолати, 2та одам ташиш қоидасини бузиш, 22та пиёдалар ўтиш жойидан юриш, 3та қизил чироқда ҳаракатланиш ва 18та бошқа қоидабузарликлар содир этилган.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz