» » Ўзбекистон Сенати томонидан эълон қилинган амнистия акти қарийб 70 минг кишига нисбатан татбиқ этилди

Закладки Ўзбекистон Сенати томонидан эълон қилинган амнистия акти қарийб 70 минг кишига нисбатан татбиқ этилди

Название:
Ўзбекистон Сенати томонидан эълон қилинган амнистия акти қарийб 70 минг кишига нисбатан татбиқ этилди
Жанр:
Дата:
6-06-2014, 02:49
Просмотры:
690
 

Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия акти 69 минг 497 нафар шахсга нисбатан татбиқ этилди. Бу ҳақда 30 май куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мажлисда жорий йилнинг 1 апрелига қадар амнистия акти татбиқ этилганларнинг 43 минг 82 нафари жиноий жавобгарлик ва жазодан, шу жумладан 3 минг 237 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан ва тергов ҳибсхоналаридан озод қилинганлиги таъкидланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг қайд этишича, мажисда амнистия актини татбиқ этиш йўналишида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид остига олиниб, бундай ҳолатларга йўл қўйган вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилган.

Вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, тегишли тармоқ раҳбарлари, шунингдек Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи зиммасига амнистия қарорлари қонунлар ижроси устидан таъсирчан назоратни таъминлашда масъулиятни янада ошириш юзасидан қатъий вазифалар юклатилган.

Манба: Бош прокуратура матбуот хизмати, Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?