» » Тошкентда лицейга киритиш учун пул талаб қилган ўқитувчи қўлга олинди

Закладки Тошкентда лицейга киритиш учун пул талаб қилган ўқитувчи қўлга олинди

Название:
Тошкентда лицейга киритиш учун пул талаб қилган ўқитувчи қўлга олинди
Жанр:
Дата:
2-06-2014, 04:08
Просмотры:
1463
 

Tошкент Давлат педагогика университети қошидаги академик лицей директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган шахс пул эвазига ўқишга кирмоқчи бўлганларни ўз қармоғига илинтиришга ҳаракат қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни лэгаллаштиришга қарши курашиш (СВОЖЖДЛҚК) департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори Шахриёр Файзиевнинг қайд этишича, лицей директори ўринбосари 2013 йил июнь ойида жиззахлик мактаб битирувчисини лицейга «ўқишга киритиб қўяман» деб фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган.

Директор ўринбосари ўқувчининг катта ёшли қариндоши ишончига кирган ва 2013 йилнинг 18 июнь куни келишилган пулни олиб келишларини талаб қилган. Ўқувчининг қариндоши директор ўринбосарининг фирибгарлик қилаётганини «вақтида тушуниб», тегишли органларга ариза билан мурожаат қилган.

Келишилган куни директор ўринбосари ўзининг хизмат хонасида 500 АҚШ доллари олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди директор ўринбосарини қилмишига яраша жазо та­йинлаб, ҳукм чиқарди, лекин «Ҳуқуқ» хабарида айнан қандай жазо қўлланилгани кўрсатилмаган.

Манба: "Ҳуқуқ" газетаси, дарё ва кун нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz