» » Ўзбекистонда битирувчи ўқувчиларнинг ўз ўқитувчиларга қимматбаҳо совға беришлари тақиқланди

Закладки Ўзбекистонда битирувчи ўқувчиларнинг ўз ўқитувчиларга қимматбаҳо совға беришлари тақиқланди

Название:
Ўзбекистонда битирувчи ўқувчиларнинг ўз ўқитувчиларга қимматбаҳо совға беришлари тақиқланди
Жанр:
Дата:
25-05-2014, 05:03
Просмотры:
829
 
Якуний давлат аттестациясини ўтказишда, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи, битирувчилар ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш, мактаб ва синф раҳбарлари ёки ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар бериш, турли тантаналарни хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда ўтказиши қатъиян тақиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ таълими вазирининг буйруғи қабул қилинган.

Халқ таълими вазирлиги таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Файзулла Аҳмедовнинг сўзларига кўра, 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув йилининг охирги кунида «Хайр, мактаб — салом, коллеж» тадбирларини ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган.

«Бу йил умумтаълим мактабларининг 9-синфини 501 мингдан зиёд ўқувчи битиради. Шу мақсадда 24 май куни бўлиб ўтадиган тадбирларни «Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз» шиори остида ўтказиш белгиланди. Унда 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ташвиқот ва тарғибот ишлари амалга оширилади, танлаётган касбга бўлган қизиқишлари янада кучайтирилади», — дейди Файзулла Аҳмедов.

Халқ таълими вазирлиги вакилининг таъкидлашича, 9-синф битирувчилари ўзлари танлаган касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейга ота-онаси ва ўқитувчилари билан бирга бориб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишади.
 
Манба: "Дарё", "Оила даврасида" ва "Кун" 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz