» » Тошкентда ҳибсга олинган россиялик ишбилармонга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди

Закладки Тошкентда ҳибсга олинган россиялик ишбилармонга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди

Название:
Тошкентда ҳибсга олинган россиялик ишбилармонга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди
Жанр:
Дата:
25-05-2014, 04:48
Просмотры:
857
 
Тошкент суди «Ғарбий Урал машинасозлик концерни» компанияси президенти, россиялик Александр Поздеевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхатга алмаштирди. «РИА Новости» ахборот агентлигига асосланиб хабар беришилича, 24 май, шанба куни Россия элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Вадим Чекмазов маълум қилган.

«Яқинда Поздеевга нисбатан қамоқ олиш тарзидаги эҳтиёт чораси шаҳарни тарк этмаслик ҳақидаги тилхатга алмаштирилди, у гувоҳлар қаторига ўтказилган, Россия элчихонаси ходимлари у билан учрашишди», – дея маълум қилди Чекмазов.

Поздеевнинг Тошкентда ҳибсга олингани ҳақида 19-20 май кунлари хабар берилган эди. «РИА Новости»нинг сўнгги хабарига кўра, ҳозирги вақтда Поздеев «саломатлиги анча йўқотиб қўйган», у шифохонада ётиб даволанишга мухтож.

Қайд этиш жоиз, 21 май, чоршанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда ҒУМК президенти ҳибсга олинганидан хавотирда эканлигини билдириб, бундай ҳолатлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга соя солишидан огоҳлантирган эди.

2010 йил сентябрида ҒУМК Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун йиллик қуввати 1 миллион тонна рудага тенг умумий қиймати 60 миллион долларлик тоғ-кон мажмуасини қурилишини якунлаган эди.

2015 йил бошида эса компания Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг иккинчи навбати учун дор йўли ва қазиб чиқариш мажмуаси қурилишини якунлашни режалаштираётган эди.

2016 йилгача эса Россия концери Навоий тоғ-металлургия комбинати ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати учун олтин қазиб олиш бўйича конларни қуришни режалаштираётган эди.
 
Манба: "Газета" ва "Кун" интернет нашрлари

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?