» » Фарзанднинг нархи қанча?!

Закладки Фарзанднинг нархи қанча?!

Название:
Фарзанднинг нархи қанча?!
Жанр:
Дата:
25-05-2014, 04:26
Автор:
Просмотры:
699
 
 
 
Юзга айтганнинг заҳри йўқ, дейдилар. Сарлавҳани ўқиб энсангиз қотган бўлса, дангал айтаверинг. Бинобарин, фарзандингиз бебаҳо эканини мен ҳам яхши биламан. Фақат билагида қуввати, куч-ғайрати тўлиб турган ота ва гўёки турмуш ташвишларидан безган онанинг арзимас пулга ўз норасидасини сотганини ҳеч бир мезонга сиғдира олмадим.
Ўзбек бутун умрини болаларига, авлодларининг ке­лажагига бахшида қилади. Бугунги кунда республикамизда оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш, уларнинг тақдири учун қайғуриш масаласига бирламчи вазифа сифатида ёндашилмоқда. Ана шундай бир пайт­да ёш оилалардан бири қи­залоғини тирикчилик қурбонига айлантириб, сотиб­ юборса!?
Ҳаммаси узундан-узун орзу-ҳаваслардан бошланди. Яккаю ягона фарзандни яхшигина тарбия­лаб, едириб-ичириб катта қилаётган Низомиддин билан Ёқутойнинг кўнгиллари шаҳарда яшашни тусаб қолди. Худди шаҳарга боришса кифоя, улар учун ҳамма нарса тайёрлаб қўйилгандек туюлганди. Хуллас, улар ҳеч қандай ре­жасиз шаҳарга отланишди.
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидан ижарага топилган уй порлоқ келажакдан дарак бераётгандек эди. Ярим тунгача ширин орзулар ҳақида гурунглашиб, уйқуга кетдилар. Айниқса, Ёқутойнинг севинчи ичига сиғмасди. Тушида ҳам ўзини жаннатмакон жойда кўрди. Ажойиб бир гулзорда сармаст сайр қиларди. Бироз эгилган кўйи гуллардан би­рини тўйиб-тўйиб ҳидлади. Бошини кўтарар-кўтармас нотаниш бир кимса унинг райҳонини узиб кетди.
Тонг отди, кун ботди. Низомиддиннинг вақти иш қидириш билан ўтаверди. Табиийки, оилани моддий таъминлаш оғирлаша бошлади. Бу маҳалга келиб Ёқутойнинг ой-куни яқинлашиб қолганди. Шу алфозда экан, қўшниларидан бири – Клара исмли аёл қиз бола асраб олмоқчи эканини айтиб қолди. Қалб кўзини парда қоплаб олган эр-хотин туғилажак фарзандини ўша аёлга сотишга қарор қилишди.
Осонгина пул топишни ўйлаб, Клара опанинг эшигини қоқиб боришди.
Салом-аликдан кейин муд­даога кўчдилар.
– Кейин афсусланиб қолмайсизларми? – деб сўради Клара опа умиди ушалаётганига ўзининг ҳам ишонгиси келмай.
Низомиддин билан Ёқут­ой афсусланмасликларини ай­тиб, бола туғилганидан ке­йин барча ҳужжатларни расмийлаштиришларини таъкидладилар.
Кўп ўтмай Клара опа би­лан Ёқутой поликлиникага йўл олдилар. Туғилажак фар­занднинг қиз эканлиги маълум бўлди. Харажатларга тайёр турган Клара опадан ол­диндан 600 минг сўм олиб, кунларини бинойидек ўтказа бошлашди.
Ой куни етгач, Ёқутойни «тез ёрдам» машинасида Тошкент тиббиёт академияси қошидаги туғруқхонага олиб боришди. Дори-дармон учун Клара опадан яна 200 минг сўм олинди. Қизалоққа Кибриё деб исм қўйдилар. Унга меҳри уй­ғонган она энди қизини бериб юборишга қаршилик қила бошла­ди. Лекин анчагина пул олиб­ ишлатиб юборилганди.
Беш кундан кейин туғруқхонадан чиққан ота-она ўз қишлоғига, болани олган­ Клара опа турмуш ўртоғи билан ўз уйига жўнаб кетди.­ Чақалоқни сўраганларга ав­валига касалхонада қарашаяпти, деб айтишди. Аммо Ёқутой ухлай олмайдиган бўлиб қолди. Нуқул тушида нотаниш кимса унинг райҳонини узиб кетади, у эса онасининг муқаддас китоб­лардан ўқиб айтган гапларини эслаб, йиғлайверади: «Болалар жаннат райҳонларидир!»
«Нега энди эртароқ қишлоғимга қайтиб қўя қолмадим? Арзимаган муаммоларни деб ўз жигаргўшасидан кечган қандай бахтсиз онаман!? Ўзи мен оналикка лойиқманми? Бундан кўра ўзим сотилганим, ўлганим яхши эмасмиди?»
Ёқутойнинг хаёлига келган сиртмоқ ягона нажотдек бўлиб кўринди. Қайнонасининг кўзини шамғалат қилиб, оғилга мўралади. Бир неча бор қўлда арқон билан ожизлигидан юм-юм йиғлади. Мурғак гўдак, ёруғ дунёга келибоқ зулматга сингиб кетган аржумандининг мадорсиз йиғиси қулоғига чалинаверарди.
У сўнгги кучларини тўп­­­лаб, фарзандини яна қўлга олиш учун айбига иқ­рор бў­лишга, мутасадди идоралар­ билан боғланишга қарор қил­ди. Жаҳо­латдан маърифат, ориятдан­ муҳаббат ус­тун­ кел­­ган пал­лада проку­ра­ту­ра­га­ ариза­ би­­лан мурожаат қил­­ди. Ил­га­­ри бундай­ ҳолат ҳеч қа­чон­­ бўлмаганини баён қи­либ,­­ турмуш ўртоғи бола учун 1,5 миллион сўм олга­ни­ни, унга ҳамфикр бўлиб янг­лиш­га­нини ҳам яширмади.
Бироқ ғишт қолипдан кўчган, улар тузатиб бўлмас хатони содир этиб бўлгандилар. Ота-оналик масъулиятидан қочган Низомиддин билан Ёқутой суднинг қора курсисида ўтирибди. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди биносига йиғилганлар ҳам бу ҳодисани ақлига сиғдира олмаяпти. Бир тарафда Клара Сергеевна ўз фарзандидек бўлиб қолган қизчасидан айрилиб қолишдан чўчиб, ҳи­мояланади: қиз асраб ол­моқчи бўлганини, Низомиддин билан Ёқутой ўз болала­рини олишни, моддий томон­дан қийналиб қолишганини, уни туғиб ўстиришга­ имконлари йўқлигини айтишганини, ҳозир чақалоқ соғ­лом, жуда яхши ўсаётганини қайта-қайта такрорлайди.­
Суд Н.Суҳробов, Ё.Нурматованинг жиноий қилмиши одам савдоси сифатида ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан тўғ­ри малакаланган, деб ҳисоблади. Уларнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, илгари судлан­маганини ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб, жиноятни ғаразгўйлик ва паст ниятларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳолади.
Суд Ё.Нурматова содир этган жиноят ўта оғир жиноятлар туркумига кирса-да, унинг аёл киши эканини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, пушаймонлигини, мазкур жиноятни очишда ёрдам берганини инобатга олди. Судланувчилар турли муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Клара Сергеевна тарбия­сидаги қизнинг тақдири нима бўлди, деб сўраётгандирсиз?!
Кибриёнинг тақдирини ҳал қилиш Чилонзор тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги болаларни муҳофаза қилиш бўлими зиммасига юклатилди.
Азиз НОРҚУЛОВ,
«Ҳуқуқ ва бурч» мухбири

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz