» » ПАНЖАРА ОРТИДА БОШЛАНГАН ҲАЁТ

Закладки ПАНЖАРА ОРТИДА БОШЛАНГАН ҲАЁТ

Название:
ПАНЖАРА ОРТИДА БОШЛАНГАН ҲАЁТ
Жанр:
Дата:
25-05-2014, 04:20
Просмотры:
681
 

ХАЛҚИМИЗДА "Ёниб турган шам бир "пуф” билан ўчади, кейин минг пуфласанг ҳам ёнмайди”, деган ажойиб нақл бор. Дарҳақиқат, тўғрилик билан эгриликнинг орасидаги масофа — бир қадам. Бир "пуф” дейишга-да, улгурмайсан баъзида. Шу боис ҳам кексаларимиз ножўя қадам босмасликни насиҳат қилишади.

Бугун биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа ҳам ўйламасдан қалтис қадам босишнинг шармандали оқибати, десак муболаға бўлмайди.

2013 йилнинг май ойида чироқчилик С.Музаффаров Китоб тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат этиб, Китоб шаҳридаги Янгиобод кўчаси, 18 уйнинг  унга тегишли бўлган 3-хонадонидан катта миқдордаги пул жамғармаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилиб, жиноятчиларни аниқлаш, ўғирланган пулларни қайтаришда ёрдам беришларини сўраган.

Тезкор ходимлар олдида турган масаланинг чигаллиги шунда эдики, ўғирлик содир этилган хонадон Сайфиддин Музаффаров ва унинг турмуш ўртоғи Муҳайё Ҳусановага тегишли бўлса-да, улар бу манзилда яшамаган. Икки-уч кунда бир келиб хабар олиб туришган холос.

Жабрланувчи Муҳайё Ҳусанова терговда Китоб шаҳридаги уйига эри Сайфиддин Музаффаров, баъзида ўғли Рустамхон Ҳусановлар билан бирга вақти-вақти билан келиб тургани, Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олиш учун тўп­лаётган жамғармасини шу уйда сақлаб келаётганини сўзлаган. Беихтиёр оиласига алоқаси бўлмаган яна бир кишининг номини ҳам тилга олган. Чироқчидаги умумий овқатланиш шохобчасида идиш-товоқ ювувчи дастёр бўлиб ишлаган кезлари Жалол исм­ли ошпаз билан танишиб қолгани, дўстлик ришталари боғланиб, қадрдон бў­либ кетганини айтган. Бир гал у қарз сўраб қўн­ғироқ қилганида шу жойга таклиф қилгани ва пул бергунича у хоналарни бир муддат айланиб, ҳам­ма ёқни кузатиб чиққани ҳақида маълумот бериб ўтади.

Хуллас, бир сафар Жалол Шодиев дўсти Муҳайё Ҳусановадан қарз олиш учун унинг Китобдаги хонадонига  борганида аёлнинг каттагина маблағи борлигидан хабар топади. Тўғрироғи, аёлнинг ўзи оғзидан гуллаб қўяди. Муҳайё Ҳусанова нимадир юмуш билан хонани бир муддат тарк этганида у зуд­лик билан шкафни очиб пуллар сақланаётган жойни кўришга улгуради.

Шундан сўнг нафси ҳак­калак отган Жалол ўз ға­раз ниятини амалга оши­риш йўлларини ахтара бошлайди. "Кўр кўрни қо­ронғида топади”, деганларидек ахийри бир тўх­тамга келгач режалаштирган ишларига маҳалладоши Ҳусан Азимовни шерик қилиш фикри пайдо бўлади.

"Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр”, деганларидек ишламасдан мў­май даромад топиш илинжига тушган текинтомоқлар олдиндан тил бириктириб, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятини содир этади.

Суд залида жиноий гу­руҳ аъзолари, аввалига турли важларни рўкач қи­либ, сувдан қуруқ чиқишга роса уринишди. Аммо қилни қирқ ёрувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга киритилган рад этиб бўлмас ҳолатлару ашёвий далил олдида лом-лим, деёлмай қолишди.

Хуллас, суд ўз ҳукмини ўқиди. Озодлик ва ҳалоллик қадрига етмаган жиноятчилар эса панжара ортидаги ҳаётларини бошлашга маҳкум бўлди.

 

Зикрилла НЕЪМАТОВ, ИИВ ИҲҲҚ ва ЮРТБ Матбуот хизмати бошлиғи

"Инсон ва қонун" журнали
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?