Закладки PORA VA PORAXO"RLIK

Название:
PORA VA PORAXO"RLIK
Жанр:
Дата:
16-05-2014, 06:43
Просмотры:
1331
 
 
Ўзбекистонда пора бериш ва бунга воситачилик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
 

     Ўзбекистон Президенти 14 май куни Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш, пора берганлик ва пора беришда воситачилик қилганлик учун жазони янада қатъийлаштиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелида қабул қилинган ва Сенат томонидан 10 апрелда маъқулланган эди.

     Ўзгартиришларга асосан, Жиноят кодексининг 211-(«Пора бериш») ва 212-моддалари («Пора олиш-беришда воситачилик қилиш») янги таҳрирда кучга кирди. Қонун матни 15 май куни "Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

Янгиланган 211-моддага асосан пора бериш (мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модданинг аввалги таҳрири бўйича жавобгар ЭКИҲнинг 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланарди.

Пора бериш такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖКнинг 210-(«Пора олиш») ёки 212-(«Пора олиш-беришда воситачилик қилиш») моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса 5 йилдан 10 йилгача (аввалги таҳрирда 3 йилдан 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ёки масъул мансабдор шахс томонидан содир этилга бўлса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (бунгача жазо муддати эса 5 йилдан 10 йлигача эди).

Шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
Пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.

ЖКнинг 212-моддаси янги таҳрири пора олиш-беришда воситачилик қилиш (пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш) ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Авваллари эса ушбу жиноят учун ЭКИҲнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шу ҳаракат такроран, хавфли рецидивист ёки ЖКнинг 210-(«Пора олиш») ёки 211-(«Пора бериш») моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан, кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида, бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (авваллари – 3 йилдан 5 йилгача).

Пора олиш-беришда ҳақ эвазига, жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба: "Халқ сўзи" газетаси ва "Кун" интернет нашри
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz