» » Маблағлардан ноқонуний фойдаланиш

Закладки Маблағлардан ноқонуний фойдаланиш

Название:
Маблағлардан ноқонуний фойдаланиш
Жанр:
Дата:
13-05-2014, 06:36
Просмотры:
863
 
 
 

Самарқанд таълим муассасаларида бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

 
 

Самарқанд вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 33-сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг  тарқатган хабарига кўра, сессия ишини Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев олиб борган.

Вилоят кенгаши депутатлари, бошқа масалалар қаторида «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасининг мактабгача таълим муассасаларидаги ижроси юзасидан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи А.Каримовнинг ҳисоботини тинглашган.

Қайд этилишича, 2014 йил вилоят маҳаллий бюджети харажатларини шакллантиришда мавжуд 556та мактабгача таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш мақсадида 107,78 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган. Шундан иш ҳақи ва ажратмаларга 80,469 миллиард сўм, 16та мактабгача таълим муассасалари биносини капитал таъмирлашга 3,4 миллиард сўм, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга 3,371 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Йилнинг биринчи чораги давомида вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақига 16 миллиард 798 миллион сўм маблағлар ажратилган, Инвестиция дастурига киритилган 16та мактабгача таълим муассасаларидан 2тасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, 14тасида лойиҳа смета ҳужжатлари расмийлаштирилиб, таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

«Маърузачи ўз сўзида айрим ҳолларда бюджет маблағларидан ортиқча, ноқонуний фойдаланиш ҳоллари ҳам аниқланаётганлигини қайд қилиб ўтди. Депутатлар жойларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида тегишли қарор қабул қилишди”, – дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz