» » Oдоб-ахлоқ меъёрлари кодекси

Закладки Oдоб-ахлоқ меъёрлари кодекси

Название:
Oдоб-ахлоқ меъёрлари кодекси
Жанр:
Дата:
8-05-2014, 08:11
Просмотры:
872
 

Ўзбекистонда журналистларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари кодекси лойиҳаси тайёрланди

 

   Тошкентда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда журналистнинг касб этикаси ва масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

Унда босма ва электрон ОАВ муҳаррирлари, халқаро ва жамоат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Давра суҳбатида бугунги кунда ОАВда фаолият юритаётган журналистларнинг нафақат қонунчилик, шу билан бирга, касб этикаси, одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиш масалаларининг долзарблигига эътибор қаратилди, журналистнинг ўз бурчини ҳалол, адолатли ва виждонан бажариши унинг профессионаллик даражасини намоён этиши таъкидланди

Тадбир давомида иштирокчилар миллий ва хорижий экспертларнинг босма ОАВ ишидаги одоб-ахлоқ меъёрларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишишган. «Айниқса, соҳа мутасаддиларининг электрон ОАВда касб этикасини қўллаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга оид маърузалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди», – деб ёзади газета.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz