» » Yaxshi xotin qanaqa bo'lishi kerak?

Закладки Yaxshi xotin qanaqa bo'lishi kerak?

Название:
Yaxshi xotin qanaqa bo'lishi kerak?
Жанр:
Дата:
2-01-2014, 00:09
Автор:
Просмотры:
3286
 
 
"Бўйдоқлар камгап, гўзал ва мулойим хотинлари бўлишини орзу қилишади. Уйланганлар ҳам!» – деган латифани эшитгансиз.
 
"Ҳамма қизлар яхши бўлса, ёмон хотинлар қаердан пайдо бўлади?” – деган гапниям биласиз. Ўзи яхши хотин қанақа бўлади ёки "Қанақа хотинни яхши хотин дейиш мумкин?” деган саволга ҳеч жавоб излаб кўрганмисиз? Келинг, биргалашиб шу масалада бош қотирамиз.
 
Энг аввало, яхши хотин меҳнаткаш бўлади. Ўзи ҳаётда эркаклар кўп меҳнат қилишадими ёки аёлларми, деган саволга, албатта, аёллар-да, деб жавоб беришингиз аниқ. Чунки "эркаклар биз бажарадиган юмушларнинг саноғига етолмайди”, деб ўйлайсизлар. "Эркакларга мазза. Фақат кўчада ишлаб пул топиб келса бўлди, қолгани бизнинг елкамизда”, – деган фикрларингизгаям қўшилмайман. Тўғри-да, биринчидан кўчадан пул топиб келиш энг қийин иш. Иккинчидан, африкалик эркаклардан қаеримиз кам? Уларда эркаклар фақат қуролларини созлаб, гулхан атрофида суҳбатлашиб ўтиришаркан, холос. Муҳими, биронта ҳайвонни отиб келиб, оила аъзоларининг қорнини тўйдириб қўйишса, бўлди. Қолган ишларнинг ҳаммаси аёлларнинг зиммасида. Қабила бир жойдан иккинчи жойга кўчадиган бўлса, ҳамма юкларни аёллар ташишади. Ана сизга! Бизнинг аёлларимиз эса бироз оғирроқ юк бўлса, "Ҳой, эркак зоти борми ўзи бу уйда?” деб бақиришади.
 
Ҳа, энди бу бир чекка қишлоқдаги одатдир-да, дейсизми?
 
Дунёнинг бир чеккасида суахими деган халқ бор. Уларда банан, шакарқамиш, тамаки экиш эркакларнинг зиммасида. Сабзавот ва меваларни сотишга фақат аёллар, чорва молларини сотишга эса фақат эркаклар ҳақли. Оғир юкларни кўтариш, бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ҳам аёлларнинг вазифасига киради. Мабодо аёлга ёрдам бераётган эркакни кўриб қолишса, масхаралаб таънаю маломатга кўмиб ташлашаркан.
 
Шунақа... тағинам биз ундай қилмаймиз, шукр қилинглар! Ҳеч бўлмаса, шу гапларимдан кейин бизнинг аёлларимизга қанчалар маззалигини тушунгандирсиз? Ҳурмат-эътиборимиз камлик қилгандек, уларга атаб шеърлар тўқиймиз, қўшиқлар айтамиз. Чунки ҳусну малоҳатларига чинданам гап йўқ-да!
 
"Ҳусн тўйда керак, ақл кунда”, – деган одам бекорларнинг бештасини айтибди. Қайси йигит уйланадиган қизи ақлли ва тасқара бўлишига кўнибди. Ҳусн тўйдан аввал ҳам керак, тўйдан кейин ҳам халақит қилмайди.
 
Оддий мисол, чиройли бўлса, гап-гаштакдан ширакайф бўлиб келганингда сўроқ белгиси бўлиб кутиб олсаям, оғир ботмайди. Кўзларини ола-кула қилсаям, таъсир қилмайди. Чиройли-да!
 
Сочи узун бўлиши шарт. Тўғри, хотиннинг сочини бўйнига айлантириб бўғадиган замонлар аллақачон ўтиб кетган, аммо оилавий жанжалларда асқатади. "Любой” гапига аразлаб ўтирмай, сочи узуннинг, ақли калта деб бекорга айтишмаган, дейсиз-қўясиз. Нега унақа деди, мана бу гапи одамга тегиб кетди, деб сиқилиб ўтирмайсиз. Буям сизнинг фойдангизга! Тил-забондан берган бўлса-ку кони фойда. Фақат эрга нисбатан гунг бўлсину бошқа бировни бир гап билан мот қилсин. Чунки тил-забон қайнотаю қайнонадан бирон нарса ундириш, эрининг иззат-ҳурматини жойига қўндириш, қайнисинглисини борган жойида тиндириш каби ишларда керак. Кийим ярашадиган бўлишиям бир хислат. Бўлмаса, ҳадеб янги кийим-кечак олиб беролмаганингиздан опаси ёки холасининг кийимини осилтириб яраштирмай кийиб юрса, ғашингиз келади-да. Бу яхши хотиннинг ташқи кўринишига оид мулоҳазалар, холос.
 
Шуни эсдан чиқармангки, эрнинг ва даврнинг талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хотингина яхши, муносиб умр йўлдоши деган номга лойиқ. Энг аввало, у ҳамма гап айтиб бўлингач, кўп гапирмайди.
 
Шунингдек, яхши умр йўлдоши яхши маош олиши, футбол, кино ва халқаро аҳволни яхши тушуниши, шунингдек, яхши қўшиқчи ҳамда ажойиб раққоса, қўли ширин пазанда бўлиши шарт. Яхши хотин эрини ёмонламайди, сирларини бировга ошкор қилмайди, камчиликларини айтиб дардини дастурхон қилишни-ку хаёлигаям келтирмайди. Телефон билан дўст бўлмайди, гап-гаштакка бормайди, дугонасини меҳмонга чақириб, вақтини бекорга совурмайди. Тўйгаям фақат яқинлариникига, ўшандаям ҳаммасига эмас, учта-тўрттасидан бирига боради.
 
Яна эрининг нима демоқчилигини имо-ишорасиданоқ билиши, айниқса маош кунлари судралиб келганидаям миқ этмай меҳрибонлик кўрсата олиши лозим.
 
Мабодо янги ҳовли сотиб олсангиз, ўз касбига қўшимча яна бир нечта ҳунарларни эгаллашига тўғри келади.
 
Масалан, дурадгорлик, сувоқчилик, бўёқчилик ва ҳоказо.
 
Шунингдек, дала ҳовли сотиб олсангиз, агрономлик, асаларичилик, паррандачилик, тунги қоровуллик каби касбларниям қўшиб олиб бориши лозим.
 
Энг муҳими, яхши хотин ҳеч қачон эрининг шахсий ишларига аралашмайди.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
NOZI_BONU
   qoyilman   ammo  !
  • 25 июля 2013 10:42
shadosss
Yaxwi xotin uydagi gapni ko`4aga 4iqazmasligi kere 
  • 11 мая 2014 17:01
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz