» » Замонавий синглимга мактуб

Закладки Замонавий синглимга мактуб

Название:
Замонавий синглимга мактуб
Жанр:
Дата:
15-11-2013, 19:49
Просмотры:
2636
 
 

     «Сизни ҳар куни кўрардим. Ортингиздан ҳавас билан қараб қо­лардим. Нигоҳларингиз бирам чиройли эдики, ҳавас аталмиш бу­лоқнинг кўнглимда кўз очишига сабабчи бўлган ҳам ўша гўзал нигоҳларингиз эди. Бу нигоҳларни мужгонларингиз янада бетакрор, янада латофатли қилиб кўрсатишга уринарди.

Аммо, ўша куни… юрагингизнинг туб-тубидан шундай сўзлар отилиб чиқдики, беихтиёр кўзларингизнинг алдамчи эканлигини англаб қолдим.

Во ажабо! Тилни ёмон сўзлардан тийиш ҳам нафс аталмиш улкан аждаҳони енгиш билан баробар эканда. Наҳотки сизда ушбу аждаҳони енга олувчи куч топилмади.

Йўқ, аслида сизда шундай куч мавжуд эди. Лекин, дилингиз ортига беркиниб олган ички кучни ўша онларда фаҳмлаб етмадингиз.

Дилингиз ва тилингизни бир тут­моқлик ҳам, беҳаё сўзлардан вужудингизни иҳота қилмоқлик ҳам ўз қўлингизда эди. Аммо…

Яратган эгам инсон зотини  гў­зал ахлоқий фазилатлар билан сийлаган.

Шуни яхши биламизки, инсоният барча мавжудотлар ичида энг ёқимлиси ва энг чиройлисидир, шу билан бирга энг афзалидир. Инсонга насиб этган ушбу туғма хислатлар ва қобилиятлар икки дунё саодатига эришмоқнинг ягона йўлидир.

Келинг, сиз билан ҳаё ҳақида сўзлашайлик. Ҳаё сўзи араб тилидан келиб чиққан бўлиб, ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзни тийиш, сақлаш, деган маъноларни англатади.

Ножўя хатти-ҳаракатлар инсонни нафақат жисмонан шикастланишига олиб келади, балки катта ру­ҳий шикастланишни ҳам келтириб чиқаради. Инсонни кўтариб турган, унга инсонийлик мақомини бериб, ҳайвонлардан фарқлантириб турган нарса бу унинг руҳиятидир. Ҳаё фақат кийиниш ва юриш-туришдаги сиполикда эмас, балки ҳар бир  ҳаракатларимизда, шу билан бирга, кимларгадир қи­лаётган муомаламизда ҳам акс этади.

Ҳаё аввало кўнгилда илдиз отади. Илдиз отгунига қадар руҳиятнинг ҳар битта нуқтасини нур билан тўлдиради.

Ҳаё дарахтга ўхшайди. Бу да­рахт­нинг мевалари ғоятда серҳосил ва сархил бўлиб уларга вафо, садоқат, ишонч, дея ном бериш мумкин.

Сингилжоним, сиз замонавий инсонсиз. Интернет доимо сиз би­лан. Уяли алоқа воситаси орқали доимо алоқадасиз. Замонавий ки­йинасиз. Модадан орқада қолмоқликни ўзин­гиз учун фожиа деб биласиз. Муҳими, сиз ўзингизни севасиз. Сизни қадрлашларини, сизни яхши кўришларини хоҳлайсиз. Назардан четда қолишдан, ёлғизликдан қўрқасиз. Буларнинг ёмон жойи йўқ. Тўғри, замон билан ҳамнафас бўлиб яшаш, инсонни ўстиради, дунёқарашини бойитади. Лекин, сиз ушбу виртуал оламдан ўз ўрнида фойдаланяпсизми? Менимча йўқ. Сиз бирозгина меъёрдан четлашяпсиз. Сиз виртуал оламга борлиғингиз билан шунчалик шўнғиб кетгансизки, натижада, ўзлигингизни, момоларимиздан қолган ҳаёни унутиб қўйгансиз.

Азизим, сизни нотабиий, ғайриоддий олам ўз қаърига олиб ки­риб кетганки, сиз бу оламдан чиқиб кета олсангизгина яна ўзлигингизга қайтасиз.

Борлигингни ҳаё дарахтининг мевалари ила суғориш вужудга ажиб бир куч-қудрат бахш этади. Қувватга тўла вужуд эса инсонни ҳаракатга ундайди. Инсонда яна ва яна олдинга интилиш ҳисси пайдо бўлади. Ҳаё дарахтининг меваларини тановул қилган вужудда жасорат устун бўлади. Сизга озгина жасорат, журъат етишмаяпти. Сиз уларни изланг. Албатта, то­­­­­­­пасиз. Аввало, руҳингизни пок­ланг.

Ёдингиздами, сизнинг туғилишингиз бир неча инсонларнинг қалбига шукроналик туйғуларини инъом этган эди. Қулоғингизга исмингизни айтиб, азон чақиришганидаёқ борлигингиз иймон зарралари билан туташган эди. Сиз ана шу иймон зарралари билан улғайдингиз. Бизнинг улуғ сифатларимиздан бири бу жаҳолатни енгиш ва шу йўл орқали ҳалимликка йўл очишдир. Бошимизга келадиган ҳар қандай мусибатларни енгиш олинган таълим-тарбия, кўр­ган кечирганларидан ибрат олиш билан, баъзан фикр қилиш билан, йўқ бўлса шукр қилиш билан амалга оширилади.

Азизим, ҳаёнинг илдизлари ру­ҳингизда уйғонади. Сочларингиз толасида акс этиб, товонингизда ниҳоят топади. Бош ва оёқ оралиғида кўзларингиз ҳамда дилингизни маҳв этиб, тилларингиз орқали ўзининг мавжудлигини намоён этади.

Ҳаё Яратгандан бандаларига мукофот қилиб берилган улуғ сифатлардан бири. Илтимос, ҳаё­нинг оқибати сизни юксалтиришини, сизни олижаноб фазилатлардан бири саналмиш инсонийлик мақомига олиб чиқишини ёдингизда тутинг.

Тилагим, бировнинг юзига тик боқманг. Кўнглидан отилиб чиқаётган сўзларига чанг солманг. Кўнгил аталмиш гулзорини унинг кўнглига оғир ботадиган озорларингиз билан пайҳон қилманг.

Ҳаёсизлик чўлга ўхшайди. Қақ­раб ётади. Бағрида на гул, на бир гиёҳ унади. Ҳаёсизликнинг меваси – сароб. Қақраб ётган жисмни бағрига чорлайди-ю, алдовга гирифтор қилади. Натижада, асаблар қақшайди. Жисм ҳолсизланади ва абгор аҳволга келади. Ҳаё­нинг йўқолишидан бахтсизлик туғилади.

Келинг, азизим. Қалбингизнинг туб-тубида қовжираб ётган иймон ва инсоф чечакларини яхшилик аталмиш оби ҳаёт билан суғоринг. Иймон чечакларининг ифори танангизга роҳат бахш этишини, ёнингизда сизнинг чиройли нигоҳларингизга, гўзал сийратингизга илҳақ дўстингизни умидвор эканлигини ёдингизга олинг.

Зеро, ўша гўзал сийратингизга ҳамоҳанг суҳбатингизга муштоқ эканликларини унутманг.

Дилфузахон Қосимова, Қўқон
 
"БЕКАЖОН"дан олинди

 


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz