» » Сеҳрли кинолар, сирли кинолар

Закладки Сеҳрли кинолар, сирли кинолар

Название:
Сеҳрли кинолар, сирли кинолар
Жанр:
Дата:
26-10-2013, 02:18
Автор:
Просмотры:
2511
 
Абду?аюм ЙЎЛДОШЕВ
Се?рли кинолар, сирли кинолар

 
      Болалигида кинони ким яхши кўрмаган? Ким кинонинг тилсимли оламига мафтун бўлмаган?..
     Ёдимда, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошлари. Мирзачўлнинг ?о? киндигидаги хўжаликда, икки ?аватли уйда яшаймиз. Чўл?увармиз. Биринчи ?аватдаги ?ўшнининг телевизори бор. Телевизорнинг денг номиям чиройли, жарангдор: "Аэлита”. 
     Биз болалар кеч?урун узун-?ис?а бўлиб, "Иш?илиб, ов?атланишган бўлишсин-да”, деган илинж билан шу уйга кириб бораверамиз. Уй бекаси ?ово? солиб кутиб олади, аммо биз буни кўрмаганга, билмаганга соламиз ўзимизни, пойгакка ўтирасола ди??атимизни "ойнаи жа?он”га ?аратамиз, бутун туриш-турмушимиз билан бош?а ?еч нарса билан ишимиз йў?лигини кўрсатишга уринамиз. Аммо бека жа?лдор: косани пиёлага уради, чўмични ?озонга. Биз игна устида ўтиргандаймиз, лекин кетолмаймиз: кино кўрсатишяпти. Кино. 
     Экранда эса бутунлай ўзга олам: ў? ўтмас ?а?рамонлар фашистларнинг додини бераяпти, а?лли итлар о?ир дамларда эгаларига садо?ат билан хизмат ?илаяпти, учар отлар ботир чавандозларни булутлар орасида сайр ?илдирмо?да, саргузашт иш?ибозлари очи? денгизда ёвуз ?аро?чилар ?ўлига тушиб ?олишмо?да... Булардан ?андай ?илиб кўз узиб бўлади ахир, ?андай? Яна озгина томоша ?илайлик, озгинагина...
     Аммо бека бизнинг унсиз илтижоларимизга парво ?илмайди: тантанали тарзда "Энди биз ов?ат еймиз” дея эълон ?илади. Бу энди очи?дан-очи? "сийи?инг борида кет” дегани. Шунда биз бу хонадоннинг болаларига ?асад ?илган кўйи, телевизордан кўз узмаган ?олда ноилож ортга чекина бошлаймиз. Кўчага чи?амиз. Ичимиз ?изийди. "Нима бўлди экан?”. ?а, кейин нима бўлди экан? Ахир, кино энг ?изи? жойига келганди-да. Кейин нима бўлди экан? Уйни айланиб ўтиб, деразадан бўйлаймиз. Бефойда. Бека тешик-тир?ишни ма?кам бекитиб ташлаган: ?атто овоз ?ам чи?майди. Алам ?илади. Ёмон алам ?илади. Ичингда бир нима узилиб кетгандай: кейин нима бўлди экан?..
     Тез орада хўжаликдаги ёзги-?ишки кинотеатр ишга тушиб ?олди-ю, биз болаларга худо берди. Ана томоша-ю, мана томоша! Яна денг, ?айси бир о?ил одамнинг ўйига келган экан, иш?илиб, катта-кичик тўйларга... кино олиб келиш урф бўлди. ?орон?и тушгандан кейин уй деворига о? бўз тортиларди, иккита ёрдамчиси бор киномеханик деганлари салобат билан келиб, жи?озларини ўрнатар, кейин ниманидир ши?иллатиб айлантирар ва ?арабсизки, худди афсунгар мисоли деворда тасвир пайдо этарди. У пайтлари тўйларда катта стол ?илиш, отарчи олиб келиш йў? эди. Шу сабабли бўлса керак, катта-кичик ме?монлару мезбонлар, бола-ба?ра нафасини ичига ютганча кино томоша ?иларди. Кино. ?атто буюк афсунгар киномеханик ўта жиддий тарзда лентани алмаштираётган ма?ал ?ам биров ?уштак чалмасди: томошабинлар э?тиром билан унинг ишини кузатиб туришарди. 
     Йигирма марта "Шака”ни кўрган акам, ?аерга борса "Мера жўппа ?индистана” деб ашула айтиб юрадиган то?ам, Фантомас бўламан деб сочини устарада та?ир ?ирдирган танишим... 
     Биз "индийский кино”лар мафтуни эдик. "Жаноб 420”, "Дайди”, "?амроз”, "Бобби”, "Зита ва Гита”, "Рам ва Шам”, "?асос ва ?онун” фильмлари кўрилавериб-кўрилавериб, сўзларига ?адар ёд бўлиб кетган эди. Шунга ?арамасдан, ?ар гал Зитами-Гитами, ?айси биридир ингичка мўйловли ёмон йигитни ?айиш билан ура бошлаганида биз гувиллаб, кўзларимизда севинч ёши билан "Ур у абла?ни” деб ба?ириб-?ай?ирардик, гўё Зитагами-Гитагами мадад берардик. Ахир эзгулик ёвузлик устидан ?алаба ?озонаяпти, ёмонлик жазосини олаяпти! 
     Биз-ку, биз, катталар ?ам буна?а киноларни ?аяжонланиб-энтикиб томоша ?илишарди. ?амон эсимда: бени?оя гўзал ?асрда кечган навбатдаги ажойиб ?ўши?у ра?сларни том устида ёнбошлаб олганча ?айратланиб кузатиб ўтирган ўрта ёшлардаги бир одам беихтиёр армон билан ?алпо?ини тиззасига ураркан: "Э?!.. Мана буни ?аёт деса бўлади!” дея ?ай?ириб юборган эди... 
     Янги ?инд киноси келиб ?олса, кинотеатрга одам си?май кетарди. Одатда, буна?а кинолар икки серияли бўларди. Биринчи серияси ?ўшни хўжаликда намойиш этилиб бўлингунга ?адар биз сабр билан кутиб турардик. Шундан кейингина киномеханигимиз "пат-пат” мотоциклида биринчи ?исмни олиб келарди. Кейин иккинчи ?исмни. Уйга ярим тунда, аммо кўрилган фильм таассуротидан зав?-шав??а тўлиб ?айтардик. 
     Кино олами эди бу. 
     (Орадан йиллар ўтиб, ?а?рамони уч да?и?а ичида йигирма хил кийимда, йигирма жойда ?ўши? айтиб, ра?с тушадиган бачкана, чучмал ?инд фильмларини томоша ?илолмай ?олдим. Бир олим танишимиз эса дунёнинг алла?айси мамлакатида ?атто бундай фильмларни намойиш ?илиш ман этилганини айтиб ?олди. Бўлса бордир. Аммо, назаримда, бизнинг бола ?албимизда адолат ?амиша ?олиб чи?ади, деган содда тушунча ўрин олишида ўша ?адим ?инд фильмларининг ?ам ўрни бордек)
     Бу орада кўпчиликнинг уйида телевизор пайдо бўла бошлади. 
     "Уч ба?ало?”, "Капитан Тенкеш”, "Тўрт танкчи ва бир ит”, "Гаровга тикилган ?аёт” сингари кинолар ?аторида "ойнаи жа?он” бизнинг бола ?албимизни ларзага солган жиддий фильмларни та?дим этди: "Ўткан кунлар”, "Тошкент – нон ша?ри”, "Сен етим эмассан”, "Осиё устида бўрон”, "Йигирма олтинчиси отилмасин”, "Солдат отаси”, "Сўна”, "Одам амфибия”... Бу киноларни унутиб бўладими?...
     Болалагимдан кинога мафтун бўлдим. Ўрто?ларим фотосуратларимизни йи?иб альбом тўлдиришса, мен актёрларнинг суратларини тўплардим. Ўрто?ларим "Хотира дафтарлари” тузиб юрган ма?аллари мен кино со?асига оид газета-журналларни йи?а бошладим. Ў?увчилик кезларим Алиса Фрейндлих, Станислав Любшин, Василий Шукшин сингари актёрлар ?а?ида роса маълумот тўплагандим ўзиям. (Нимагадир ўша кезлари ўзимизнинг Олим Хўжаев, Наби Ра?имов ёки Раззо? ?амроевларга нисбатан рус ёки иттифо?дош республикаларнинг актёрлари ?а?ида маълумот топиш осонро? эди. Олдингдан о??ан сувнинг ?адри бўлмас экан-да).
     Кўнглимга я?инро? синфдош дўстларимга актёрлару режиссёрлар, кинолар ?а?ида гапириб чарчамасдим. Охири улар ?ам бундай ни?ояси йў? маърузаларимдан безор бўлишди шекилли, юмшо?лик билан бош?а бу мавзуда ?уло?ни ?о?иб, ?ўлга бермаслигим ўзимга яхши бўлишини писанда ?илишди. Аммо буна?анги ўгитларга ?уло? соладиган ёшда эмасдим. Назаримда дунё фа?ат кинолардан иборатдай эди. Менинг келажагим эса албатта кино ва фа?ат кино билан бо?ли? бўлиши икки карра икки тўрт эканлиги каби равшан ?амда аён эди. 
     Худди ўша пайтлари телевизорда "Чинор остидаги дуэл” фильмида 17 ёшлардаги бош ?а?рамон йигитча роли ижрочиси учун танлов эълон ?илинганини айтиб ?олишди. Албатта, осмондаги ойни орзу ?илмасдим. Менда актёрлик сало?ияти йў?лигини ўзимам яхши билардим. У-бу нарсалар ?оралай бошлаганимдан кейин эса "Мен яхши кино учун яхши сценарий ёзаман”, деган ?арорга келиб ?ўйгандим. Синфимизда эса Сайда?мад исмли ?орувли, келишган, энг му?ими – актёрлик истеъдоди бор бола ў?ирди. Жингалаксоч Сайда?мад ?ам ?ўши? айтарди, ?ам мактаб са?насида "Никки-о” ?абилидаги турли-туман ролларни ижро этарди, ?аётда ?ам ?азилкаш, гапга чечан эди. 
     Эълонни эшитибо?, Сайда?маднинг олдига чопдим, вазиятни тушунтирдим. Хуллас, Сайда?маднинг бир нечта расмини, у ?а?даги маълумотларни "Ўзбекфильм”га юбордик. Янглишмасам, мактубимизнинг охири "Биз сизларнинг хабарларингизни зори?иб кутамиз!” тарзида анчайин кўтаринки о?ангда якунланганди. 
     ?ар куни почтага борамиз. Бир ой кутдик, икки ой. Жавоб келмади. Ни?оят бош?а йигитни танлашганидан хабар топдик. 
     Бу менинг ?аётда киночилар билан – ?ойибона бўлса-да – биринчи бор юзма-юз келишим эди. 
     Илк "муваффа?иятсизлик” кўнглимни чўктирмади. ?атто шундай бўлиши табиийдек туюлди. Ахир ?аммаси ?али олдинда-ку... 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz