» » ҲАЁТ ЭНДИ БОШЛАНАДИ

Закладки ҲАЁТ ЭНДИ БОШЛАНАДИ

Название:
ҲАЁТ ЭНДИ БОШЛАНАДИ
Жанр:
Дата:
21-10-2013, 06:30
Просмотры:
1761
 

Абду?аюм Йўлдошев


     Жўрамнинг исми Тошкентбой. Балки пойтахт шарафига ?ўйилгани сабаблидир, бир эшитган одамнинг ёдидан чи?масди бу исм. Устига-устак, жўрамнинг ту?илган куни ?ам эсдан кўтарилмайдиган саналардан эди: 29 феврал. Йили, адашмасам, 1964 эди. Кўплар бундай от олишининг сабабини сўраб ?олишарди, албатта. Жавоб эса жуда жўн эди. Узо? Нурота то?ларининг орасидаги дўппидеккина ?ишло?да ту?илган ча?ало??а унинг отаси Келдиёр ака яхши ниятлар билан, янада ани?ро?и: Катта бўлса Тошкентни эгалласин, ка-атта одам бўлиб етишсин, дея ?ўйган экан бу исмни. Бу фикр болалигидан жўрамнинг миясига ўрнашиб ?олган шекилли, мактабда ў?иб юрган чо?ларимиз, го?о-го?о ?ар ким ўзининг болалик орзусини айтиб ?олган чо?лари, у ?еч иккиланмасдан: Мактабни битирсам, Тошкентга бораман, дерди-?ўярди. Биз ?ам бу фикрга чиппа-чин ишонардик. Зеро, жўрамиз математика фанида ?аммамиздан пеш?адам эди. Биз ?атто ?айрон ?олардикки, бу алла?андай формулалару, теорема-аксиомалар орасида Тошкентбой нимани тушунади деб. Аммо у тушунарди. Тушуниш ?ам гапми, барча масала-мисолларни шариллатиб ечиб ташлайверарди. Шу сабабли бўлса керак, Тошкентбойнинг математика дафтари синфдошлар орасида талаш эди кўпчилик ундан биринчи бўлиб уй ишини кўчириб олишга шошарди. Бу фандан ойда бир марта ўтказиладиган назорат ишлари чо?и-ку, Тошкентбой бечоранинг ёнидаги, ор?а-олдидаги парталарга ўтиришин истовчилар чунонам кўпайиб кетардики… Она томондан ?ариндошчилигимиз борлиги боис буна?а пайтлари мен хешлигимизни пеш ?илган ?олда дафтаримни биринчи бўлиб тутиб тураверардим. Тошкентбойга эса кимнинг мисолини ечиб беришнинг сира а?амияти йў?дай эди: фа?ат математик амал бажаришга мўлжалланган машинадай, дафтар устига энгашиб олганча ёзаверарди, ёзаверарди. Айнан математика сабабли Тошкентбойнинг мактабда ?ам обрўйи баланд эди. Чунки у шу фандан ўтказилган олимпиадаларда туманда биринчи ўринни, вилоятда эса иккинчи ўринни олиб ?айтганди. Хуллас, Тошкентбой жўрамизнинг келгусида Тошкентга ў?ишга боришию, институтга ўз кучи билан кириб, охир-о?ибат пойтахтни эгаллашини биз ?ам исбот талаб ?илмайдиган аксиома сифатида ?абул ?илардик. Тез орада мактабни ?ам битирдик. ?аммаси ўтди: илк му?аббат ?ам, илк учрашувлар ?ам, ?изларга пин?она мактуб ёзишлар ?ам, кечалари ўпкадан дудлар чи?иб "о?”лаб чи?ишлар ?ам… ?аёт шу экан-да… Дарво?е, Тошкентбой камгап эди. Ўтиришларда ?ам ?ада? сўзи берганимизда чайналиб, эзилиб ўтирмас, гапни жуда ?ис?а ?илар, нари борса: ?амма со? бўлсин, деб ?утуларди. Шу сабабли Тошкентбойга ов?ат сузилган ма?аллари ?ада? сўзи беришни хуш кўрардик таом совиб ?олмаслиги учун. Тошкентбой жўрамизнинг озгина соддалиги бор эди. Ким нима деса ишониб кетаверарди. Ёдимда, синфимиздаги хушрўйгина бир ?изнинг номидан мактуб ёзиб, уни учрашувга таклиф ?илгандик. Сўнг кеч ма?ал кийимларини дазмоллаб, устига арзон атир сепиб ваъдалашилган жойга етиб келган Тошкентбойни ўзимиз кутиб олиб, роса мазах ?илиб кулган эдик. Жўрамиз оилада тўн?ич фарзанд эди. Мол-?олга ?араш, дала ишлари билан бўлиб кўпда бизнинг ўтиришларимизга ?ам келолмасди. ?олбуки, жўрамиз шу ёшида ош?озон хасталигига чалиниб улгурган эди. Кучли ов?ат ея олмас, кўпинча ош?озонини чангаллаб ўтириб ?олар, тез чарчар, озгина ишлаши билан терга кўмиларди. Бир-икки марта дўхтирга боришни масла?ат берган бўлдик, у ?ам кўнгандай бўлди, аммо, ўзбекчилик, "эртага” деган ваъданинг охири кўринмайди, ва?т эса етишмайди… Мактабни битиришимиз муносабати билан ўтказилган кечада ?ам ош сузилган ма?ал Тошкентбойга сўз берилди. Ўз одатига соди? ?олган жўрамиз гапни бу сафар ?ам калта ?илди. Фа?ат… негадир Тошкентбой ?аммага со?ли?-саломатлик тилаш билангина кифояланмади, балки: ?ани, олдик, деди алланечук кўтаринки о?ангда. ?аёт энди бошланади… Тў?риси, шахсан ўзимга бу ?ада? сўзи сал эришро? туюлди. Йў?, гап жумланинг жимжимадорлигида эмасди. Зингил солиб ?арасам, бир нечта синфдош ў?ил болалар ?ам энсалари ?отиб лаб буриб туришибди. Бу бежиз эмасди-да. Илк му?аббат аталмиш ?ис-туй?улар гирдобида ўралашиб, ўзимиз кўнгил ?ўйган ?изнинг ?ўлига тасодифан ?ўлимиз тегса еттинчи ?ават осмонда сайр этиб, маст-аласт одамдай энтикиб-?апри?иб юрган кезларимиз эди. Назаримизда, мактаб тугаши билан ?аёт ?ам тугайдигандай эди. Ахир, энди ?амма ?ар томонга тар?алиб кетади… Шу боис чекка-чеккага ўтиб, кўз ёши тўкиб олаётган биродарларимиз ?анча эди… Ўн йил бирга ў?иган синрфдошар билан ажралишнинг ўзи бўладими… Шунга ?арамасдан, гуриллаб жўрамизнинг гапини маъ?уллаган бўлдик. Шу-шу Тошкентбой жўрамизнинг "?аёт энди бошланади” деган гапи эсда ?олди.

* * *

Ўша пайтлар расм бўлган тартибга кўра ўн кун далада ишлаб бердик, шундан кейин аттестатимизни ?ўлимизга тут?азишди. Шоша-пиша со?ли?имиз тў?рисида тиббий маълумотнома олишга киришдик. ?арасам, Тошкентбой маълумотномасига "Университетга” деб ёздирибди. Матфакка, деди жўрам саволимга жавобан. Биз буни ?ам одлдий аксиома янгли? ?абул ?илдик. ?атто, тў?рисини айтай, биронтамиз ундан "Танканг” борми?” деб сўраб ?ам ўтирмадик. Зеро, шунча билими бор бола ў?ишга ўз-ўзидан, ўз кучи билан кириб кетадигандай эди. Бунинг устига Келдиёр аканинг а?воли ?аммамизга маълум, боласи учун уч-тўрт мингни санаб берадиган ?оли йў?… Кўпчилигимизнинг ёдида бордир, у пайтлари олий ў?ув юртига тўртта кириш имти?они бўларди. Мен Тошкентбойнинг ў?ишга киролмаганини айтсам унчалик ажабланмассиз. Аммо, бизни ?айратда ?олдиргани шу бўлдики, жўрамиз математика фанидан ёзма имти?онда "3” олибди. Бунга эса сира ишониб бўлмасди… Аммо ишонмаганда ?аерга борардик… ?ис?аси, Тошкентбой жўрамиз мандатдан ўтолмай, эски жомадонини кўтарганча ?ишло??а ?айтди. Келдиёр ака совхозда бригадир эди, пойтахтдан бош эгиб ?айтган ў?лини дар?ол далага чи?арган. Биз, очи?ини айтай, бир амаллаб ёки таниш-билиш ор?али ў?ишга кириб олганлар, оммавий равишда пахтага жўнаб кетиш олдидан ?ишло??а, исси? кийимларимизни олиб кетишга келдик. Ана ўшанда кўриб ?олдим Тошкентбойни. Бир кабинаси олиб ташланган, уч ?илдиракли эски "Х4” тракторини ?айдаб келаётган экан. Мени кўриб тўхтади. ?ар ?алай, чангга-мойга беланган уст-бошидан исти?ола ?илдими, ?ўлининг учини бериб сўрашиш билан кифояланди. Сўнг, ?ол-а?вол сўрагач, ў?ишга ўтганим билан табриклади. Гердайиб, сал тепадан келган кўйи масла?ат берган бўлдим: Сен бу ерда мойга ботиб юравермай, иложини топиб подкурсга кириб ол. Калланг бўлса бор… "Калласи бор” жўрам гапларимни маъ?уллаб бош ир?аб турди. Ёш эдим, ў?ишга ўтиб олганлигим боис андак ?авойилигим ?ам бор эди, шу сабабли о?зимга келган гапни ўйлаб ўтирмасдан айтиб юбордим: Бундай кийим-бошда Тошкентни эгаллаб бўлмайди, жўра… Тошкентбой бу гапимни ?ам маъ?уллаб бош ир?аб ?ўйди. Шу билан хайрлашдик. Пахта теришга ?ўшни туманга келдик. Ўттиз кун тилидан за?ар томадиган, ?ар икки гапнинг бирида "Институтдан учириб юбораман!” деб дў?-пўписа ?иладиган бир ў?итувчи ра?барлигида эшшакдай ишлагач, аввал уч кун ём?ир остида ?олдик, кейин ём?ир ?орга айланди. Муздай шийпонда ётибмиз. Сову? суяк-суягимдан ўтиб кетган. Ўзи сову??а йў?ман. Охири чидай олмадим. Ў?итувчилар алмашиб, кексаро? бир ў?итувчи бизга ра?барлик ?ила бошлагач, шу кишидан бу ердан атиги олти ча?ирим наридаги уйимга бориб келишга изн сўрадим. Бахтиёр ака исмли сочлари оппо?, мулойим бу ў?итувчи мени шийпон таш?арисига олиб чи?ди, бир бўралаб ё?аётган ?орга, бир тизза бўйи лой йўлга ?араб, ўйланиб тургач: Бу а?волда уйга ?андай етиб оласиз? деди. Мен эса, жавоб бўлса бас, уйга ?анот бо?лаб учадиган, ?анотим ?ўл бўлиб ?олса, эмаклаб ?ам борадиган а?волда эдим. Бахтиёр ака а?волимни тушунди шекилли: Бу ё??а юринг-чи, деди. Шийпон ёнбошидаги айвон остида Бахтиёр аканинг йигирма йиллик шало? "Газ-21” машинаси турар эди. Домла машинага ўтириб, мени ёнига ча?ирди. ?айрон бўлиб, кабинага кирдим. Бу машина эмас, трактор, йў?, ?а?и?ий танк экан. Хуллас, "Газ-21” вориллаб-пориллаб, лойларда тойиб-?ийшайиб, кучаниб олдинга интилиб, хуллас, бизни катта йўлга чи?ариб ?ўйди. Бахтиёр ака ажойиб одам экан. Мени ?ишло?имиз бошига ?адар олиб бориб ?ўйди-да: ?ор тўхтагандан кейин ерлар сал селгишини кутинг, кейин баракка ?айтинг, деди. Мен юрак ютиб сўрадим: Унгача… жавоб бериб ?олишмасмикин… Домла маъюс кулимсиради: Республика тўлмагунча студентларга жавоб берилмайди… Телевизорда сводкани кузатиб туринг. Кунига бир яримдан бераяпмиз, ажаб эмас яна ўн кунлардан кейин планни бажариб ?ўйсак…

Бахтимга, ?ор яна уч кун тинмади. Тилиниб-шилиниб, ?оп-?орайиб кетган ?ўлларимни ?айта-?айта иссси? сув солинган то?орада илитдим, ўзим бўлса исси??ина танчанинг остидан чи?майман. Иш?илиб, икки кун деганда одам бўлдим. Ана шунда жўрам Тошкентбойнинг вилоят марказидаги шифохонага тушиб ?олганини эшитдим. ?амишагидай, хаста ош?озони панд берибди. Комбайнда пахта тераётган экан. Рулни бураман деб зўри??ан шекилли. Ахир ба?айбат машинани бош?аришнинг ўзи бўладими… Бунинг устига у пайтлар бутифос деган бало бор эди. Жўрам бўлса даладан бери келмайди. Самолётда бир йилда неча марта дори сепилса, ?ар сафар дори далада байро? ушлаб турган… Онамнинг бир-икки даккисидан кейин ноилож шифохонага бордим. Тўрт кишилик палатага бешта каравот жойлаштирилган. Мана шу орти?ча, шундо? эшикка ?адалиб турган каравотда ётган экан жўрам. Тошкентбой негадир ?оп-?орайиб кетибди. ?олсиз. ?ол-а?вол сўрадим. Ичимга ўзиям уч метр шланг ти?ишди, деди у ?азиллашган бўлиб. Иш?илиб, энди яхшимисан? дедим. Жўрам илжайишга уринди. Кўз тегмасин, отдайман. Отдай бўлда, жўра, дедим унга далда беришга уриниб. ?али сен не-не ша?арларни эгаллашинг керак. Тў?ри, деди Тошкентбой гапимни маъ?уллаб бош ир?аркан. Сўнг мутла?о хотиржам тарзда ?ўшиб ?ўйди: ?аёт энди бошланади… Мен бу баёнотга нима деб муносабат билдиришни ?ам билмай ?олдим. ?азиллашяптими, деб разм соламан, йў?, жўрамнинг кўриниши жиддий. Лаблари шахд билан ?имтилганига, кўзлари бир ну?тага ?адалиб турганига ?араганда ўта жиддий. Шу сабабли гапни бош?а ё??а буришни маъ?ул кўрдим: Энг му?ими, яхшилаб тузалиб ол… ?олгани бир гап бўлар…

* * *

?ор тинди, эриб ?ам кетди. ?аммаё? билч-билч лой. Кун сову?. Бундай шароитда шийпондаги болаларнинг ?ай а?волга тушганини ўйлаб эзиламан. ?айтиб боришга эса юрагим дов бермайди. Бормасликнинг ?ам иложи йў?. Ахир, ў?ишдан ?айдаб юборишлари мумкин… Шундай иккиланиб юрган кунларимнинг бирида Тошкентбойнинг шифохонадан уйига ?айтганини эшитиб ?олдим. Яна онамнинг ?истови билан Келдиёр аканикига бордим. Анча озиб ?олган жўрам билан ?учо?лашиб кўришдик. Бир пиёла чой устида уё?-буё?дан гурунглашиб ўтирдик. Таш?аридан машинанинг чўзи? сигнали эшитилиб ?олди. Икковлон шошиб деразадан ?арадик. Дарвоза ёнида бутун туманга маш?ур ?ора "Виллис” турарди. Бу ?ўн?изга ўхшаш машинани айни?са ота-оналару ёш йигитлар яхши билиб олишган. Зеро, ?ора "Виллис” туман "военкоми”нинг, яъни туман ?арбий комиссарлиги бошли?ининг хизмат машинаси эди. ?овлида куймаланиб юрган Келдиёр ака шошиб машина ёнига борди. "Виллис”дан тушган катта шапкали ?арбий кийимдаги киши бир нималар деб ба?ирди. Мен танидим, уни ўнинчи синфда ў?иб юрган кезларим, туман марказига тиббиёт кўригидан ўтгани борганда кўргандим. Доимо ?ово? солиб, ўшшайиб юрадиган, гапирганда ?ам жеркиб, русча гапирадиган бу басавлат одам маълуму маш?ур "военком” То?абоев эди. Аста деразани очдим. Одатига кўра То?абоев рус тилида дў? урмо?да эди: Сизга икки соат му?лат!.. Машина келиб олиб кетади!.. Бир минут ?ам орти? беролмайман!.. ?ана?а шифохона? Ў?лингиз мутла?о со?лом! ?ўлимда тиббиёт картаси турибди!.. ?арбий хизмат билан ?азиллашманг!.. Ў?лингни топмасанг, устингдан жиноий иш очдириб, ?аматтириб юбораман! Бу менинг ?ўлимдан келади! Мен керак бўлса райкомингга бўйсунмайман!.. Машина эшиги ?арсиллаб ёпилди. "Виллис” гуриллаб олдинга интилди. Дарвоза ёнида бир лаган лойдай бўшашиб ?олган Келдиёр акага бир ?арашдано? ?аммасини тушундим: Тошкентбойни армияга олишмо?да эди. Ёдингизда бордир, ўша пайтлари аскарлар Аф?онистонга юборилаётганди… Шундан ?ўр?дими, шўрлик… ?удратли "военком”нинг айтгани-айтган, дегани-деган пайтлар… ?олгани жуда тез, ?овли?иш ва шошилиш тарзида ўтди. Келдиёр ака чопиб келасола ?овли адо?идаги молхонадан оз?ингина бир танани етаклаб чи?аркан, деразадан мўралаб турганимни кўриб ?олгач, менга ?араб ба?ирди: Чоп, Норжигитни топиб кел. Шу кўчада турадиган Норжигит ака ?ишло?нинг олд ?ассобларидан эди. Мен Норжигит аканинг уйи томон оши?дим. Бир соат ичида тана сўйилди, ?айдандир пайдо бўлиб ?олган беминнат ?ашарчилар ёрдамида иккита уйга жой ?илинди, санди?да ётган майиз-парвардалар дастурхонларга сочилди, Марям хола ?ўшни аёллар билан тандир-тандир патир ёпишга киришиб кетишди. Ким дўконга чопган, насияга икки яшик аро? олиб келган… Ахир, ?азил гапми, оиланинг тўн?ичи Тошкентбой армияга кетмо?да эди. Шифохонадан сўнг озиб-тўзиб кетган, дармонсиз Тошкентбойнинг ўзига катта лас чопонга ўралиб олганча ме?монхонанинг тўрида ўтирар, кекса-ёш масла?атчиларнинг армияда ўзини ?андай тутиши кераклиги, "старик”лар билан ?андай олишиш лозимлиги хусусидаги бош-кети йў?, айни пайтда бири-биридан ва?имали масла?атларини одатига кўра бош силкиб-бош силкиб эшитарди. Хайриятки, хонадонда бирон марта бўлсин "Аф?онистон” сўзи тилга олинмади. Икки соат ичида аро?нинг бари ичиб бўлинди, ?атто етмай ?олиб, яна ўн шиша ?арзга ?ам олиб келинди. Ва?т зи?лиги боис ?айнатма шўрва ?илинмади, Норжигит аканинг ўзи гўшти ?ил-?ил пишган ?овурдо? тайёрлабди. Таомни ме?монлар ма?таб-ма?таб ейишди. То?абоев "военком” ўзи тайинлаб кетганидай, икки соатда эмас, икки ярим соатда яна ўша ?ўн?изга ўхшаш ?ора "Виллис”ида етиб келди. Машина ичида Тошкентбой тенги яна бир йигитча кўзлари жовдирабгина ўтирарди. То?абоев ичиб олиб, сал дадиллашган ме?монларнинг шунчалик ялиниб-ёлворишларга ?арамай ичкарига кирмади, жойида ўшшайиб ўтираверди. Тошкентбойни бояги жовдираб турган йигитча ёнига ўт?азишди. Ў?ли ор?асидан интилган Келдиёр акага ?араб То?абоев бир ў?райган эди, дами ичига тушиб кетган ота жойида ?отди-?олди. Мен ?али эшик ёнига бориб, жўрамга: Яхши бор, дейишга улгурдим. Тошкентбой менга… аланечук хурсанд бўлиб ?аради ва: Армия… яхши, деди. Сўнг мамнуният билан ?ўшиб ?ўйди: ?аёт энди бошланади… Келдиёр ака ўкраб йи?лаб юборди, Марям опа изилллаб эрига жўр бўлди… Прекратит! "Военком”нинг ?а?рли, гулдираган овозда берган буйру?идан сўнг бирдан ?амма жим бўлди-?олди. То?абоев ан?айиб ?олганларга яна бир бор ў?райиб ?аради-да, ?айдовчига ўгирилиб, навбатдаги буйру?ини берди: Поехали. "Виллис” кетди. Машина муюлишдан ?айрилиб, кўздан йў?олгандан сўнггина ўзига келган Келдиёр ака яна ўкраб йи?лаб юборди, Марям хола яна изиллади… Озгина ичиб, сал кайф бўлган, кўзлари сузилиб бораётган Норжигит ?ассоб Келдиёр акани ?учо?лаб олгач, чай?алган кўйи деди: Мошин мендан, ?айдайдиган мард борми? Облсентрга бориб, Тошкентбойни кузатамиз. Элчилик, ме?монлар ичида ичмаган, бунинг устига ?айдовчилик гуво?номасига эгалар ?ам бор экан. Хуллас, эски "Москвич”га олти киши ўтириб улар сафида Келдиёр ака билан Марям хола ?ам бор эди вилоят марказига, Тошкентбойни армияга кузатгани кетишди. Келиб, бўлган во?еани айтиб бергандим, ачиниш билан ўйланиб ?олган онам лаб тишлаб турди-турди-да, сўнг ишонч билан: Камба?алнинг боласи-да, камба?алнинг боласи, деди. Бўлмаса кеча балнисадан келган болага армияда нима бор? Бировнинг ўрнига кетган бу, бировнинг ўрнига… Бирон амалдор То?абоевнинг о?зини мойлаган-да, боласини олиб ?олган… Ўрнига бир бечорани юборган бу уйинг куйгур…

* * *

Орадан икки йилдан кўпро? ва?т ўтди. Тошкентбой хизматни Узо? Шар?да ўтади. Ундан икки-уч марта хат олдим, бир марта жавоб ?ам ёздим шекилли. Бир мактубида у уч ойга я?ин ?арбий ?исм шифохонасида даволанганини, ичига "ани? олти метр шланг ютганини”, шифохонада ётганида математика бўйича русча китоблар ў?иётганини ёзгани эсимда бор. Янги йил арафасида ?ишло??а келиб, онамдан Тошкентбойнинг алла?ачон армиядан ?айтганини, шу кунларда эса отасининг ўрнига бригадир бўлиб, далада яхоб суви ?ўяётганини эшитиб ?олдим. Кеч ма?ал кўчада жўрамнинг ўзини учратиб ?олдим. Амаллар маборак! дедим ?учо?лашиб кўришиб, ?ол-а?вол сўрашганимиздан кейин. ?аммасини ?ўшиб юварканмиз-да. Ра?мат, деди илжайиб жўрам. Отам ?ариб, анча ўзини олдириб ?ўйибди. Бу ё?да укалар катта бўлаяпти. Дарво?е, Тошкентбойнинг сакккизта ука-синглиси бор эди. Шу эсимга тушиб, беихтиёр тилим учида турган саволни бердим: Нима, ў?ишга бориш ниятинг йў?ми? ?озир ?ам подкурс кеч эмас, армиядан кейин индамай олишади… Жўрам маъюс кулимсиради: Саккизта ука… Бари ейман-ичаман деган пайти… Мен ў?ишга кетиб ?олсам, ким уларни бо?ади? Бу саволдаги темир манти? мени ўйлантириб ?ўйди. Математика… ша?ар… дея чайналдим мен. Тошкентбой жилмайиб ?ўйди. Математика ?очиб кетмас… Кейин… ?амма ша?арга кетаверса, подани ким бо?ади? ?ар ?алай, кунинг подага ?олмагандир, дедим мен ?азил ?илишга уриниб. Йў?, деди жўрам кийиб олган резина этигига ишора ?илиб. Отамнинг ўрнига бригадир бўлдим… Ўзинг айгандай, амалдорман… Ростини айтсам, яхши иш. Бунинг устига… Шу сафар мен жўрамдан илгариро? отни ?амчилаб ?олдиму, Тошкентбой айтмо?чи бўлган гапни айтиб ?ўя ?олдим: … ?аёт энди бошланаётган бўлса… Тошкентбой кулиб юборди: Тў?ри, ?аёт энди бошланади… "Амалдор” жўрам билан шу ерда хайрлашдик. Тў?ри, эртаси куни одатимиз бўйича уни "чой”га ча?ирдик, уй тўла ме?монлар билан ?ўшилишиб, аро? ичдик. Аммо жўрам билан ики о?из гаплашишга ?ам фурсат бўлмади. Оила даврасида ўтган янги йил байрамидан кейин эса ў?ишга ?айтиб кетдим. Кейинги йили Тошкентбой жўрам уйланди. Марям хола туриб олибди: "Тезро? уйга бир ёрдамчи олмасак, бир ўзим шунча болани ?еч эплай олмай ?олдим…” Келинни ?ам онанинг ўзи топибди. ?ариндошининг ?изи экан. Оё?-?ўли ча??онгина, уй ишларида сочи супурги, ?ўли косов эмиш. Ў?ишдан амалиётга кетаётганлигим боис тўй арафасида бориб Тошкентбойни табрикладим. Жўрам янада озибди, ?орайиб кетибди, кўзлари киртайиб ?олибди, би?инини ушлаб-ушлаб ?ўйишига, кўзлари остида пайдо бўлган ?орамтир ?ал?ачаларга ?араганда со?ли?и ?ам яхшига ўхшамайди. Тошкентбой ?утловларимни ердан кўз узмаган кўйи, индамай эшитди. Ни?оят бошини кўтариб менга кулимсираб ?араб турдитурди-да, охири: Уйланиш яхши, деди. Мана кўрасан, ?а?и?ий ?аёт энди бошланади… Чин гапим, мен шундай бўлишини жуда-жуда истадим… Аммо ?аёт деганлари бешаф?ат экан…

* * *

Бир-бирини ?увиб йиллар ўтди. ?аёт экан, ?ар кимнинг ўз ташвиши, ўз ?увончи бор. Ў?ишни битириб, мен ?ам ўз ташвишларимга андармон бўлиб кетдим. Худога шукр, севиб уйландим, фарзандларим бор. Баъзан, фурсат топилганда сўраб-суриштириб ?оламан, го?ида онамдан эшитиб ?оламан, ?ар тугул, Тошкентбой ?а?ида у-бу гаплардан во?иф бўламан. Тошкентбой жўрам ўтган ўн йилдан орти?ро? ва?т мобайнида жуда ?атти? ишлади. У етти ука-синглисини уйли-жойли ?илди, ?аммасининг тўйини бировникидан кам ?илмай ўтказди. Эшитишимча, ?ар сафар, бирон укаси ёки синглисининг тўйини йтказгач, жуда хурсанд а?волда: "?утулдим. Худога шукр. ?аёт энди бошланади”, дер экан. Аммо кўпи билан бир ?афтадан кейин навбатдаги тўй ташвиши хонадонга аста кириб келавераркан… Йилда бир-икки марта бирон тўй ёинки маъракада учрашиб ?олардик жўрам билан. Балки адашаётгандирман, аммо Тошкентбой кўз ўнгимда адо бўлиб бораётгандай эди. Иш, иш ва яна иш… Жўрамнинг билгани шу эди гўё. Учта фарзандли бўлди. Аммо ?ачон изласам жўрам далада бўларди. Ёз-ку, тушунарли, аммо ?ишда ?ам уни даладан топиш ани? эди. Мен ани? билардим, бу йиллар мобайнида Тошкентбой бирон марта бўлсин шифохонада ётмади, курортларга, санаторияларга бормади. Зеро, бунга унинг ва?ти ?ам йў? эди. У ишларди, тинмай ишларди… Та?дир ?азилини ?аранг. Тошкентбой жўрам ўн йилдан оши?ро? ва?т мобайнида бригадирлик ?илган, ?ар йили режасини ошириб бажариб келган юз гектар ерга тумандаги каттаро? бир амалдорнинг жиянининг иш?и тушиб ?олибди. Фермерлик ?аракати пайдо бўла бошлагач, тендер ўтказилибдию, жўрамнинг ерига даъвогарлик ?илаётган амалдорнинг жияни "Мен олий маълумотлиман” деб фалон балл олибди, "Менинг шахсий тракторим бор” деб яна фалон балл олибди, "Машнам бор” деб яна балл олибди, хуллас, Тошкентбойга кўра кўпро? балл йи?ибди-да, тендер комиссияси ?арорига кўра ерни олибди-?ўйибди. Ўзиям сер?осил, сув бошидаги ер экан. ?ар йили Тошкентбой жўрам тонналаб ма?алий ў?итни аравада ташигани, ва?тида яхоб суви бериб тургани учун ер шўрлаш нималигини билмаган, ?осилдорлигини эса оширса оширганки, йў?отмаган. Камба?алнинг ови юрса ?ам, дови юришмас. Осмондан тушгандай тўсатдан пайдо бўлиб ?олган янги хўжайин жўрамнинг бу далада ишлашига рўйхўшлик билдирмайди. Тошкентбой жўрам ерга астойдил ме?р ?ўйганди, ерга бо?ланиб ?олганди. Жўрам касал бўлиб ётиб ?олади. ?ўр?иб кетган муштипар хотин дўхтир ча?иради. Дўхтир жўрамга туман марказидаги шифохонага йўлланма ёзиб беради. Йўлланма бир ?афта дераза рахида ётади. Ни?оят а?воли о?ирлаша бошлаган, узлуксиз исси?и чи?иб, ?ар? терга ботаётган Тошкентбойни ?ўни-?ўшнилар мажбурлаб машинага ёт?изиб, шифохонага олиб келишади. Бу ерда жўрамни икки ?афтага я?ин даволашади. Уйидагилар, ука-сингиллар Тошкентбойнинг ?олидан хабар олиб туришади. Ахийри бу хабарни мен ?ам эшитиб ?олдим ва шифохонага бордим. Палатага кириб, Тошкентбойни кўрдиму, ?ўр?иб кетдим. Бир бурдагина булиб ?олибди-ку, шўрлик… Гап сўрасам, маъюс кулимсирайди, а?волидан гап очсам: Яхши… деб ?утулади. Шундай кейин аста таш?арига чи?дим ва ука-сингиллардан сўрай-сўрай, бўлиб ўтган гап-сўзларни билиб олдим. Жа?лим чи?ди. Палатага, Тошкентбойнинг олдига кириб: Шунча ?ав?о бўлибди, нега менга бир о?из айтмадинг? дедим. Жўрам кулимсирашга уринаркан, кўзлари ?илтиллаб: Сени… безовта ?илгим келмади… деди. Шундан кейин унга ёти?и билан гап у?диришга уриндим: Тонг са?арда ишга кетасан, жўра, ярим о?шомда ?айтасан. Ёз демайсан, ?иш демайсан, ?ачон ?арасанг иш, иш, иш… Буна?а ?аётнинг… буна?а ?аётнинг оналарини палон ?илсанг арзийди… ?ўй ўша ерни, сен ?ам бундай одамга ўхшаб дам ол, ?орди? чи?ар, болаларингни ша?арга олиб бор, айлантир… Балки ўша ерни сендан олиб ?ўйишгани яхши ?ам бўлгандир бир томондан… Балки ?аётинг энди бошланар… Тошкентбой менга ди??ат билан тикилиб, пичирлади: Йў?, ёмон бўлди… Бола-ча?ани шунинг ор?асидан бо?иб турибидим… Мен бўш келмадим: Лекин ?андай бо?аётгандинг? Яшашдан ма?сад бола-ча?а учун ўлиб-тирилиб бир бурда нон топиш, холосми? Ўзинг ?ачон одамга ўхшаб яшайсан… Ахир умр ўтиб бораяпти. Дунёга бир марта келасан… Хуллас, ярим соатча ба?ириб-ча?ириб, ўзимча жўрамга наси?ат ў?иган бўлдим. Жўрам гапларимни индамай эшитди. Фа?ат бир марта, мен гап орасида: "Керак бўлса ерингни ?айтариб олиб беришим мумкин” деган ма?алим менга ялт этиб ?араб ?ўйди. Хайрлашмасдан ?ам таш?арига чи?диму, бош шифокорни топиб, жўрамга яхши ?арамагани учун хумордан чи??унча сўкдим. Шу билан ўзим ўзимдан мамнун бўлган кўйи уйга кетдим. Орадан уч кунча ва?т ўтиб, Тошкентбойнинг о?ирлашганини айтишди. Аввалига ишонмадим. Назаримда, шунча йил узлуксиз давом этган о?ир жисмоний ме?натдан сўнг ни?оят шифохона палатасида бўлса ?амки дам ола бошлаган жўрам ?ис?а фурсат ичида мутла?о со?айиб, ?аётга бош?ча кўз билан ?арай бошлаши керак эди. Кечга я?ин, ишдан чи?иб шифохонага бордим. Жўрамга ало?ида палата берганини тинмай таъкидлаётган бош врач унинг со?ли?и хусусидаги саволимга жавобан ?ўлларини икки ёнга ёзган кўйи бош чай?аркан: Касаллик ўтиб кетган экан, деди ?амдардлик о?ангида. Лекин ниманидир кутаяпти бечора… Палата шинамгина экан. ?атто тўмба устида мўъжазгина телевизор ?ам бор. Бир ?арашдаё? ухлаб ётган жўрамнинг а?воли янада о?ирлашганини англадим. Беморнинг оппо? болиши тагида ?андайдир китобнинг бир чети кўриниб ?олгандай бўлди. Секин эгилиб, китобни олдим. Бу математика бўйича дарслик эди… Томо?имга нимадир ти?илгандай бўлди. Ного? Тошкентбой сесканиб кўз очди. Унинг ниго?идаги чексиз армон, со?инч, изтироб ва аламни ?ис ?иларканман, беихтиёр юрагим ор?амга тортиб кетди. Жўра, дедим салом-аликни ?ам унутган кўйи ?аяжон билан, гаплашдим, ?ал ?илдим, ер ўзингга ?олди. ?еч ўйланма. Сен ўзинг фермер бўласан. Трактор ?ам сенинг номингга расмийлаштирилади. (Илло, мен ёл?он гапирмаётгандим, жўрамнинг ерини олиб ?ўйган амалдорни ?ам, унинг танти? жиянини ?ам яхши танирдим, уларга пўписа ?илиб ?ўймо??а ?аддим си?арди, аммо орани бузиб ?ўймай деган ?адикда то шу кун уларга бир о?из гап айтмагандим) Шунда… шунда жўрам Тошкентбойнинг аввалига о?ир сўлиш олганини, сўнг кўзлари ча?наб кетганини, ?увончданми, кўкраги кўтарилиб туша бошлаганини кўрдиму, "Шўрлик интизор бўлиб кутган янгилик балки шудир”, деган тусмолли ўйга бордим. Жўрамнинг ?а?ро?, ёрилиб кетган лаблари ?имирлагандай бўлди. У ниманидир шивирлашга уринарди. Мен энгашиб, ?уло?имни жўрамнинг лабларига я?ин олиб бордим. ?аёт… ?аёт энди бошланади… шивирлади Тошкентбой… Бу унинг охирги сўзлари эди… Шу сўзлар билан бир инсоннинг умр шами сўнди..

 
 
     Абду?аюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самар?анд вилоятининг ?ўшработ туманида ту?илган. Тошкент Политехника институтини (?озирги Техника университети) битирган (1985).«?аро кўзим. Шайх ур-раис» (1990), «Сунбуланинг илк шанбаси» (1998), «Тимсо?нинг кўз ёшлари» (2003), «Парвоз» (2004), «Бир тун ва бир умр» (2007) каби китоблари нашр этилган. Р. Бредбери, А. Кристи, Ф. Браун, Э. Поттер ?икояларини, Е. Березиковнинг «Буюк Темур» романини (?. Шайхов билан ?амкорликда), П. Шермухамедовнинг «Буюк Хоразмий» романларини ўзбекчага таржима ?илган. «Шу?рат» медали билан та?дирланган (1999). "Сирли олам”, "Ёшлик” журналларида, "?уррият”, "Мо?ият”, "XXI аср” газеталарида ишлаган. Айни пайтда "Адолат” газетасида хизмат ?илади.  "Сунбуланинг илк шанбаси”, "Тимсо?нинг кўз ёшлари”, "Парвоз”, "Бир тун ва бир умр”,  "Алвидо, гўзаллик”, "Банкир” каби ?атор китоблари чоп этилган. "Кичкина одамлар”, "У?убат”, "И?тидор” бадиий фильмларининг, "?аёт жил?алари”, "Синов”, "Одамлар орасида”, "Она дарё” сериалларининг сценарий муаллифи.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz