Закладки БЕЛГИ

Название:
БЕЛГИ
Жанр:
Дата:
9-10-2013, 06:50
Просмотры:
1718
 
 
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
Жунайид Суавий
БЕЛГИ

     Ёш йигит уйининг пастки қаватида дурадгорлик қиларди. У эшик ва дераза ясаш бобида мутахассис эди. Аммо пластик деразалар оммалашгани учун унинг хизматига талаб камайиб кетаётганди. Шу боис ишлар ҳавас қилгулик даражада эмасди. Бунинг устига болалари катта бўлиб қолган, бири мактабга қатнай бошлаганди. Харажатлар ортгани сабабли, у шогирдига рухсат беришга мажбур бўлди. Энди ишни одатдагидан вақтлироқ бошлар, шогирдига берадиган пулни болаларининг кам-кўстига харжлай бошлаганди.
     Дурадгор бир куни ишлаётганида чироқ ўчиб қолди. Узоқ кутди, аммо чироқ ҳадеганда ёнмади. Аксига олиб, ўша куни тугатиши лозим бўлган бир нечта дераза бор эди. Бўш ўтиришни ёқтирмасди у. Ўрнидан туриб, хонани тартибга келтира бошлади, супуриб-сидирди, дастгоҳининг моторини мойлади. Бироз дам олиш мақсадида уйига чиқаркан, хаёлидан электр ўчиргични назорат қилиш фикри ўтади. Кимдир ўчириб қўйган бўлиши ҳам мумкин-ку. Мурватларни тепага кўтариши билан чироқлар лип этиб ёнди. Тахминлар тўғри чиққанди, аммо дурадгор буни ҳазм қилолмади. Ҳазил деса, бундай ҳазил бўлмайди. Унга рақобатчилик қиладиган душманлари ҳам йўқ эди яқин атрофда.
     Дурадгор устахонга тушиб, ишлай бошлаган ҳам эдики, яна чироқ ўчди. Лекин бу гал у айбдорни кўриб қолди. Ўғли нарвондан секингина тушиб, қаршисида турган отасига дуч келганди. Дурадгор ўн ёшли бу фарзандининг аҳмоқгарчилигини кечиролмади. Унинг касрига бутун куни бекорга кетди, ахир! Бир марта қилса индамасди. Аммо бу ишга такрор қўл уриши қайси тарафдан қаралса-да, катта хато эди. У ўғлининг сочидан тортиб, бир шапалоқ туширди. Бу яхшиликка эди. Балки шу шапалоқ унинг нодон бўлиб ўсмаслигининг олдини олар?
     Дурадгор ўғлининг кўз ёшларини кўрмаганга олиб, ошхонага ўтиб, хотинига бақира кетди:
– Бу боланг мактабда кимларга қўшилганини билишимиз керак! Агар уни ўз ҳолига қўйсак, бошимизга не балоларни солади!
     Шундан сўнг дурадгор бироз ўйга толди ва хаёлига бир фикр келди. Ўғлининг ҳар куни қолдирмасдан ёзиб юрадиган кундалигини текшириб кўриш керакдир, балки дўстлари ҳақида бирор белги бордир? Хотини қарши бўлса-да, унга қулоқ солмади ва ўғлининг кундалигини ўқий бошлади. Ўғли кундаликнинг охирги саҳифасида шундай деб ёзган экан:
"Бугун ёмон туш кўрдим! Устахонада ишлаётган отамни ток урди. Худойим, уни ўз паноҳингда асра!.. Мен қўлимдан келган ишни қиламан!...”

Ҳамза БЕК таржимаси
Мусанниф - Анвар Намозов
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Islam
Ajoyib hikoya! 10 Hech qachon ota va farzand orasidan mehr ko'tarilmasin. 33
  • 9 октября 2013 09:14
Dozresh
Tarifga til ojiz
  • 9 октября 2013 13:05
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz