Закладки Taqdir yo'llari (Hikoyalar)

Название:
Taqdir yo'llari (Hikoyalar)
Жанр:
Дата:
14-09-2013, 17:23
Автор:
Просмотры:
2286



Умар уйқудан қизарган кўзларини очаркан, кечагина тўрт ёшга тўлган қизалоғи Баҳоройни бугун боғчага жойлаштирш учун олиб боришлари кераклигини эслади. Эринибгина кийиниб чиқиб ошхонага қаради – хотини нонушта тайёрлаш билан банд. Баҳорой эса кечагина дадаси совға қилган кўйлакчани кийиб олиб, боғчага боришларини 
интизорлик билан кутарди. Унга қизиқда ахир – "У ерда кимлар бор, ўйинчоқлар кўп бўлса керак" ва шунга ўхшаш ҳаёллар айланарди беғубор ҳаёлида. 
Умар унга боқар экан мийиғида кулиб қўйди. Ҳаммалари бирга овқатланиб бўлишгач ўзларига яқин бўлган болалар боғчаси сари йўл олишди. Хотини ҳам хурсанд қизчаси боғчага бораётганидан – "Энди мен ҳам қизимиз боғчада ёдлаган шеърларини айттириб мириқиб куламан бошқалар сингари...". 
Умар боғча дарбозаси ёнида машинасини тўхтатаркан нигоҳи таксига чиқиб кетаётган жувонга тушди ва у таниш туюлди... 
- Йўғ-эй! Ахир у Россиядаку!.. 
Баҳоройни боғчага жойлаштиришди. Умар хотинини уйга ташлаб, ўзи ишига ўтиб кетишни кўзлади. Йўл-йўлакай бозорчадан бироз хўл мевалардан олишди. Хотинини 
уйида қолдираркан Умарни ҳаёли ногоҳ бояги жувонга кетди... 
- Баҳорга жуда ўхшар экан. Наҳотки...?! Йўқ, бўлиши мумкинмас! Шунчаки узоқдан бироз ўхшатиб юбордим холос...". 
Тушлик пайти хотини қўнғироқ қилди: 
- Баҳоризни олиб келайми ёки ўзингиз олиб қайтасизми? 
- Бугун вақтлироқ чиқаман ишдан, ўзим олиб қайтаман... 
*** 
Баҳорнинг турмуши ўхшамади. Ўткирбек билан тўйларидан уч ой ўтибоқ биргаликда Россияга кетишди. 
- Мени бизнесим бор у ерда. Кетмасам булмайди,- деди эри. 
Кайнонаси эса: 
-Ёлғиз юборманг, ҳар ҳил қизлар бор уёқда. Бирга боринг, -дея Баҳорниям бирга жўнатди. 
Ўткирбек Россияга борганларидан кейин ўзгариб қолди – кеч келишлар, кунда-кунора зиёфатлар... Баҳорни юраги ғашланарди баъзан. Лекин шу заҳотиёқ бу ҳаёлларни қувишга уринарди. Кўп ўтмай Ўткирбек бутунлай ўзгариб қолди. Энди хафтада бир уйга келарди ва эртасига саҳарлаб яна уйдан чиқиб кетарди. Баҳор эридан оғрина бошлади. 
Шу тариқа маълум муддат ўтди орадан. Эри эса ўзгармади. Бир кун маст ҳолда уйига келиб Баҳорга шундай деди: 
- Мен сенга уйимда қолиб ота-онамни хизматини қилишинг учун уйланганман. Бу ерда хотиним бор. Сени эса керагинг йўқ менга. Уйни Валерияни номига ўтказиб бераман. Тайёргарлигингни кўр, эртага Ўзбекистонга учасан.. 
Шу гапларни айтгач уйдан чиқиб кетди. Баҳор эса ақлдан озар даражада ўзини йўқотиб 
қўйди бу гаплардан. Ҳаёлига биринчи бўлиб Умар келди шу лахзада.. 
- Кандай севардия мени. Мен эса ҳеч бўлмаса онамга дилимдагини айтолмадим... 
Балки ўшанда онаси отасига вазиятни тушунтирармиди. Балки отаси Баҳорни ўша дўстининг ўғлига бериб юбормасмиди... 
Минг азоблар билан тонг оттирди. Аллақачон ота юртига, ота уйига қайтиб кетишга тайёр 
бўлган эди. Эри келди. Таксида аэропорт сари йўл олишди. Иккиси ҳам бир оғиз гапирмадилар. Фақатгина Баҳор аэропортга кириб кетаётганда "Мендан хафа бўлма" деди Ўткирбек. Баҳор эса жавобан бир оғиз сўз айтмади. 
Тошкентга кеч кирганда етиб келди ва қаерга борарини билмай гарангсиб қолди. Меҳмонхонада тонг оттиришни маъқул кўрди ва такси томон йўл олди. Тонггача ухламай 
қисматидан ўксиб-ўксиб йиғлаб чиқди. Умарнинг "Сени бахтли қиламан Фариштам" деган 
гапларини эсларди... Қиска вақт ичида шунча ишла бўлиб кетганини онгига сиғдиролмасди Баҳор. Тонг отгач ота уйига йўл олди. 
Ота-онаси бўлиб ўтган гаплардан кейин Ўткирбекни Худога солишдан бўлак чоралари йўқлигини билиб, тақдирга тан беришди. 
Бу орада эса Баҳор вужудида Ўткирбекнинг зурриёти ривожланиб бораётганини билди. Бир неча ой ўтиб ўғил кўрди. Исмини эса Умаржон деб қўйди. Вақт ўтиб отасини дўконида ишлай бошлади. Кунлар ойларга, ойлар эса йилларга улана борди. Умаржони боғчага чиқа бошлади. Аёл эса ўтмишини унутиш учун ишга қаттиқ берилди... 
Баҳор соатга қаради – Умаржонни боғчадан оладиган вақт ҳам бўлибди... 
*** 
Умар қизалоғи Баҳоройни олгани боғча сари йўл олди. Боғча дарбозаси олдида бир жувон ҳам турарди. 
- Сиз хам фарзандингизни олиб кетгани.....-Умарнинг тили ортиқ сўзга айланмади. 
Кўз ўнгидан олти йил аввалги хотиралар яшин тезлигида ўтарди... 
Шу тариқа бир муддат нигоҳлар дийдорлашди. Бир нарса иккисинида ҳаёлларини тўзғитиб юборди. Боғча ичидан иккисининг фарзандлари қўл ушлашиб югуриб келишарди. 
- Секинроқ югур Баҳор!- кичик Умаржон бақирди. 
Баҳорой эса отасини қучоғига ўзини отаркан: 
- Дадажооон, манави боланиям исми Умаржон экан сизникидака! 
Умар ялт этиб Баҳорга қаради. Баҳорнинг эса юзини кўз ёшлари селдай юварди...

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
frenki2445
klasssssssss. 10 10 10 10 10 10
  • 14 сентября 2013 17:33
-JaJjI_FaRiShTa-
Taqdirlar tutash bir biriga. Xikoyaga gap yo'q. Sevgimiz uchun kurashsak albatta yetishamiz buning uchun xarakat qilaylik, xech kimni sevgisi armon bo'lmasin xech qachon.
  • 14 сентября 2013 21:04
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?