» » Yor yor siz kelin bo'lgan qiz

Закладки Yor yor siz kelin bo'lgan qiz

Название:
Yor yor siz kelin bo'lgan qiz
Жанр:
Дата:
5-02-2013, 21:27
Автор:
Просмотры:
3323


"Мурод ака! Эсингиздами, бизнинг илк севгимизнинг осмонлари туташган муҳташам қасри, афсонавий Боғи Эрам мисол ўзга дунёси, турфа гулларнинг ифорига тўла гулзорию бир олам эртакмонанд шириндан-ширин орзу уммони бор эди. Ҳатто, шаҳардаги истироҳат боғида ҳам ўз ўриндиғимиз бор эди. Ҳар гал арғувонлар остига жойлашган ўша учрашув жойида сизни кўриб, миттигина юрагим уришдан тўхтаб қолгандай бўларди. "Наҳот Мурод акамдай қадди-қомати келишган, қошлари бир-бирига туташиб кетган, кўзлари юлдуздай чақнаб турадиган, шоиртабиат бир йигит мен каби оддий бир қишлоқ қизини севса-я”, дердим ўзимга-ўзим. Боиси, ҳар қандай қиз сиздай ёри бўлишини орзу қиларди.
 
– Фариштам! Менинг фариштагинам! Сени қанчалар севишимни билармикинсан. Сенсиз ўлиб қолсам керак. Агар мендан бошқа одамга турмушга чиқадиган бўлсанг, икковингизни ҳам... – дедингиз бир куни.
 
– Ие, Мурод ака, сизга нима бўлди? Ахир ёнингиздаман-ку! Наҳотки менга ишонмайсиз?
 
– Мен-ку ишонаман-а, аммо сени ўғрилар илиб кетишидан қўрқаман. Ахир фариштадай қизсан.
 
Мурод ака! Ўшанда гапингизга фаришталар омин деган эканми, ростдан ҳам мени ўғрилар... Ўшанда сиз "Мени кутгил. Ва мен қайтарман. Ҳой шайтон қиз, мен сени ҳеч кимга бермайман. Шуни эсингда тут” дея ҳарбий хизматга жўнаб кетдингиз. Мен билан шоша-пиша хайрлашаркансиз, ўзимни сира йиғидан тўхтата олмасдим. Худди сиздан бир умрга айрилиб қоладигандай юрагим увишарди.
 
– Нега йиғлайсан? Икки йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Хат ёзиб тураман. Балки таътилга ҳам келарман. Ақлли қиз бўлгин.
 
– Мурод ака...
 
– Хўп-хўп. Хайр! Яхши қол, – дея шошилиб сизни кутиб турган енгил машинага ўтириб жўнаб кетдингиз.
 
Сиз кетдингиз. Ўзингиз билан менинг борлиғимни, жону жаҳонимни ҳам олиб кетдингиз. Сизсиз бу ерлар менга жуда тор кўринди. Шунда катта қишлоғимга сиғмай қолдим. Ҳар тонг кун санайман, мактубингизни интиқиб кутаман. Қани энди тезроқ кун ботиб, тонг отса. Ҳар бир кун мен учун бир азоб эди. Ниҳоят, умидбахш мактубингиз қўлимда. Хизматни Германияда ўтайдиган бўлибсиз. Қизиқ, бизнинг қишлоқдан Германиягача қанча масофа бор экан-а? Харитани олиб қараб кўзларим тиниб кетди. Сизни қанчалар соғинганимни яна бир бор ҳис этдим.
 
Бу орада уйимиздан совчилар аримай қолди. Ахир ўқишни тугатганимга ҳам олти ойдан ошиб қолди. Ҳар гал уйимизга таниш ва нотаниш одамлар келса, юрагим шувиллаб кетади. Ота-оналарим рад жавобини берганларидан сўнггина кўнглим жойига тушади. Бироқ Худойим менга бу кунларни кўп кўрди. Бир куни ишдан келсам, уйимизда дадамнинг энг қадрдон дўсти ва яна бир-иккита нотаниш кишилар ўтиришган экан. Маълум бўлишича, дадамнинг ошнаси мени ўғлига сўратибди. Ўша сўйлоқ Султонни танирдим. Бўйни қилтириқдай, бўйи теракдай. Ёшлигимизда бизникига меҳмонга келишганда "Мирза терак, кимга керак, ичи кавак” деб эрмак қилардим. Наҳотки мени ўша суллоҳ Султонга... Йўқ-йўқ, бўлиши мумкин эмас. Агар дадам шундай қилса, ўзимни...
 
Эҳ, Мурод ака, ўзимни ҳеч нарса қилолмадим. Йиғладим-сиқтадим. Ҳеч ким менга қулоқ солмади. Дадам эса ойимга "Қизингга айтиб қўй, агар юзимни ерга қаратса, аяб ўтирмайман. Сен ҳам қизингга қўшилиб уйдан чиқиб кетавер. Мен минг йиллик ошнамнинг олдида бебурд бўлишни истамайман”, деб писанда қилибди. Нима ҳам қила олардим. Қани энди шу дамларда ёнимда бўлсангиз. Афсус, олис йўллар бизни ажратиб турибди. Хуллас, ота орзусининг қурбони бўлдим. Мени худди бир ҳайкал мисол узатиб юборишди. Кучим тўйхонага куёв кириб келганда кўзимни юмиб олишга етди, холос. Ёнимда келаётган янгам ва дугоналарим ҳам менинг чалпак бўлиб цемент йўлакка йиқилиб тушганимни сезмай қолишди. Бошимдан шариллаб қон оқарди, икки оёғим ва белим безиллаб оғрирди. Тўй қолиб кетди. Мени зудлик билан касалхонага ётқизишди. Ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очганимда оппоқ булутларни кўрдим. Кейин билсам, булар атрофимни ўраб турган оқ халатли шифокорлар экан.
 
– Бемор кўзини очди, ҳушига келди, – деди улардан бири. Ҳамманинг нигоҳи менга қадалган. Кўзим улар орасида йиғлаб турган онамга тушди. Синиқ жилмайгандай бўлдим. Бироз вақт ўтгач, яна ҳушимдан кетибман. Ўнгимми, тушимми билмадим. Осмонда учиб юрганмишман. Сиз эса ҳадеб "Фариштам, фариштам” деб менга қўл узатармишсиз. "Мурод ака, Мурод ака, Мурод...”
 
Кимнингдир елкамдан ушлаб қаттиқ силкитаётганлигидан кўзларим очилиб кетди. Тепамда ранглари оқариб Султон турарди.
 
– Мурод, Мурод ким?!
 
– ...
 
– Беморни безовта қилманг. У оғир кризис ҳолатини бошидан кечирмоқда. Кимсиз ўзи, хонадан чиқиб кетинг.
 
Бу сўзларни аранг эшитдим. Яна бошимда кучли оғриқ уйғонди. Билсам, яна ҳушимни йўқотибман. "Ана кетди, мана кетди” бўлиб бир ой касалхонада ётибман. Бу гал кўзимни очганимда бошимда онам ва дадам ўтиришган экан.
 
– Худога шукр. Тузукмисан қизим, – дея ойим йиғлаб юборди. Дадам индамай ерга қараб ўтирарди. Ўша куни йиқилганимда миям чайқалиб, оғир жароҳат олган эканман. Бир оёғим синиб, уни гипслаб қўйишибди. Икки ой деганда касалхонадан чиқдим. "Ёр-ёр” айтилмасдан келин бўлдим. Лекин мен келин бўлиб куёв остонасини босмадим. Султон эса ўша мен "Мурод ака” деб алаҳлаганимдан кейин қорасини кўрсатмади ва "Менга бундай қизнинг кераги йўқ”, деб кескин рад этибди. Ўзиям бу гаплар роса "Маҳаллада дув-дув гап” бўлибди. Буларни дугонам Ҳакима сўзлаб берди. Кимдир бу гапларни сизга қандай етказганимни билмадим-у, сиздан келаётган хатлар оқими ҳам тўхтади. Сиздан айрилганимни тушундим. Ахир ким ҳам тўйи бўлиб ўтган, келин бўлиб келин эмас, бева бўлиб бева эмас, мендай бир қизни ўзига раво кўрарди.
 
Орадан яна тўққиз ой ўтди. Мен ўзимни тақдир ҳукмига ташлаб қўйгандим. Оёғим тузалиб кетди. Бошим ҳам унча оғримай қолди. Лекин юрагимдаги дардларим аримади. Ададсиз бир соғинч мени қийнарди. Сизни кўргим, суҳбатлашгим келарди. Бироқ ҳадеганда келавермадингиз. Армиядан келишингизга уч ой қолганда дугонам бир гап топиб келди. Нима эмиш, сиз яна икки йилга шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ учун қолибсиз. Бу хабарни эшитиб, ақлу ҳушим бошимдан учди ва сизни бир бора кўриш, овозингизни эшитиш ҳақидаги сўнгги умидларим ҳам чил-чил бўлди.
 
Мурод ака! Мени яна турмушга узатдилар. Қўшни туманда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ва хотини ўлиб, икки фарзанди билан қолган кишига. Турмуш ўртоғим ниҳоятда инсофли одам эди. Болаларини севарди, доим мендан уларга яхши қарашимни илтимос қиларди. Мен ҳам ўша ердаги шифохонада ишлай бошладим. Ўзим бировнинг никоҳидаги хотини бўлсам ҳам хаёлим сизда эди. Ҳар кеча сизнинг исмингизни тилимдан қўймасдим. Аллоҳдан сизни ўз паноҳида асрашини, онангиз бағрига қайтиб бахтли ҳаёт кечиришингизни илтижо қилардим.
 
Мурод ака! Илтижоларим Аллоҳга етиб бордими ёки онангизнинг дуолари туфайлими орадан тўрт йил ўтгач, сиз ҳарбий хизматдан қайтдингиз. Мен эса икки болали бева эдим. Чунки яқинда турмуш ўртоғим икки фарзандини менга қолдириб, вафот этди. У бечора болаларини менинг номимга ўтказиб, ҳовли-жойни ҳам менинг номимга хатлаб кетган экан.
 
Мурод ака, сиз балки "Ўзингиз фарзанд кўрмадингизми” дерсиз. Мен юқорида "эрим инсофли одам эди” дедим. У менга уйланган куниёқ "Бошингиздан ўтган барча кечмишларни эшитганман. Сизнинг бокиралигингизга ишонаман. Мен сизга болаларим учун уйлангандим. Мен ҳам касалмандман. Саноқли умрим қолган. Биласиз, хотиним ҳам, мен ҳам етимхонада ўсганмиз. Бизнинг ҳеч кимимиз йўқ. Болаларимни фақат сизга ишондим. Агар менга бир нарса бўлса, болаларим ёмон одамнинг қўлига тушиб қолмасин. Балки бирортасини ёқтириб қолсангиз, ўша одам билан бирга бахтли ҳаёт кечирарсиз. Агар болаларимга қарагингиз келмаса, уларни болалар уйига топширинг. Мен розиман!” деганди.
 
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Мурод ака, икки бор турмуш қуриб, баданига эркак билаги тегмаган мен каби бир тақдир қурбонининг бокиралигига ким ҳам ишонарди? Шу пайтгача бирор куним, бирор дақиқам сизнинг хаёлингизсиз ўтганига-чи? Мендан ҳатто ўлим ҳам қўрқади. Ҳатто ажал тулпорлари келиб, темир туёқлари билан топтаб ташлашини истайман. Яна Аллоҳга шак келтирганим учун тавба қиламан.
 
Мурод ака, дугонам Ҳакиманинг айтишича, мени сўраб-суриштирибсиз. Энди ҳожати йўқ. Сизнинг йўлингизга тўсиқ бўлгим келмайди. Икки норасидани болалар уйига топшириш ниятим йўқ. Уларни шусиз ҳам Худойим бахтини кемтик қилиб қўйган. Бу хатни ёзишдан мақсадим эса сизга мени неча йиллардан буён қийнаб келаётган армонларимни айтиш ва сизга бахт тилашдир. Мурод ака, сиз албатта бахтли бўлишингиз керак. Сизни ахир кимлар севмайди...
 
Фаридангиз”.
 
Мен кутубхонада "Ўткан кунлар” китоби орасидан топиб олган мактуб шу ерда тугаган эди. Оппоқ қоғозга чиройли ҳуснихат билан битилган мактубда манзил кўрсатилмаган эди. Менга нотаниш бўлган қизнинг дил изҳорини ўқирканман, Фарида билан Муроджоннинг бахтли бўлишини жуда-жуда истардим.
Ҳабиба ЎКТАМ.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Zilola1

Yaxshi hikoya

  • 6 февраля 2013 16:33
SHAXA_LEO

bulani keyingi taqdiri haqida ham bitta hikoya qisinla judayam ta'sirlanib ketdim

 

  • 6 февраля 2013 21:31
Murod.A.K.A

SHAXA_LEO  yoqgan bo'lsa juda xursandman albatta yana qushamiz

  • 11 февраля 2013 09:56
xamzaroz

тагдири шу булса.... иншоалло давомини кутамиз...

  • 7 марта 2013 14:00
nazow
davomini kutamiz ...........................
  • 15 сентября 2013 11:52
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz