» » Odnodagi Sultan Suleymanim mening ( Hikoyalar )

Закладки Odnodagi Sultan Suleymanim mening ( Hikoyalar )

Название:
Odnodagi Sultan Suleymanim mening ( Hikoyalar )
Жанр:
Дата:
29-11-2012, 13:21
Автор:
Просмотры:
2456

"ОДНО”даги "SULTAN SULEYMAN”им менинг!

     Ҳамма нарсанинг яхши ва ёмон томони бўлганидек, ривожланишда ҳам салбий жиҳатлар бор экан. Рост. Мана масалан, интернет. Замонавий, илмли ва ишбилармон кишилар учун энг қулай ва зарур восита. Аммо, салбий томони ҳам йўқ эмас. Яъни, ундан жой олган танишув сайтлари — оилалар кушандаси, муҳаббат емирувчиси, гумонлар ўчоғи...

«Бу каби туҳматларни қаердан олдингиз?» дея савол бергувчилар топилишига ишонаман. Чунки ўзим ҳам бир пайтлар «унақа эма-а-а-с!» деб дод солувчилар рўйхатининг бошида турардим. Уйда ҳам биринчи бўлиб ушбу сайтларга ўзим аъзо бўлганман. Ҳатто, қўярда-қўймай эримни ҳам олиб киргандим.

— Бу яхши нарса экан. Айниқса, «одно». Агар исмингни, ёшингни ўзгартирсанг, бошқалар кимлигингни билмайди, а? — деганди бироз вақт ўтгандан кейин эрим.

Ўшандаёқ ичимга чўғ тушгандек бўлганди:

— Исмингизни ўзгартириб ким билан гаплашмоқчисиз?

— Қизлар билан... Нима қилибди? Кимлигимни билишмайди-ку!

— Улар билмаса, мен биламан-ку! Қара-а-аб тураманми, қизлар билан гаплашганингизга?

— Хоҳласанг, қарама... — кулди турмуш ўртоғим. Сўнг овутган бўлди. — Жинниманми, қизлар билан гаплашиб? Шунчаки сўрадим-да!

Аммо бу сўроқ менинг тинчимни олди. Ўзи шу "odnoklassniki.ru” сайтига аъзо бўлганимдаёқ бир дугонам огоҳлантирганди:

— Бекор қилибсан! Шу сайтни деб нечта оилалар бузилди. Тўғри, оила қурганлар ҳам йўқ эмас. Аммо эри эсидан чиқиб бошқасига боғланиб қолган аёллар ҳам бор. Эсинг борида чиқиб кет.

— Бекорларни айтибсан. Ҳамма нарса одамнинг ўзига боғлиқ. Бирорта эркак гапирса, эргашиб кетавермайман-ку!

— Аммо эринг-чи? Уям сени текшириш учун киради, кейин бошқалар билан гаплашади. Ўйлайсанки, бегоналар эрингнинг бошини айлантирмайди, а?

— Текшириб тураман! — ўшанда бу гапни тўлиқ ишонч билан айтгандим. Лекин эримнинг бу гапидан кейин сувга тушган жўжа каби бўлиб қолдим. Эрим шу сайтга кириши билан бошига бориб туриб оламан.

— Ишинг йўқми? — қовоғини осади у.

Индамай ортимга қайтаман-у, ичимни ит тирнайди. Яна ўзимни овутаман: "Ахир логин ва паролини биламан-ку. Бирга очганмиз. Йўқлигида кириб, текшираман”.

Биринчи макр

Аввалига шу тарзда уни текшириб юрдим. Аммо... ўша куни қай аҳволга тушганимни тасвирлаб ҳам бера олмайман. Шундоқ эримнинг профилига кирмоқчи бўлиб, логин ва паролини ёзсам... Ўзгартирибди, паролини ўзгартирибди. Жинни бўлай дедим. Бунинг сабаби битта! Яъни, ким билан гаплашаётганини билишимни истамаган. Чидаб тура олмадим. Шартта ўзимникини очиб, у кишининг профилига қарадим: сайтда!

— Нега логин ва паролни ўзгартирдингиз? Беринг, менга, — хабар юбордим.

— Парол кучсиз бўлса, бошқалар бузиб кириши мумкин экан. Шунга ҳозиргина ўзгартиргандим, — жавоб келди дарҳол.

— Алдаманг, беринг! — дедим йиғламоқдан бери бўлиб.

— Ёнимга мижоз келди. Уйда гаплашамиз, — бу жавоб янада тепа сочимни тикка қилди.

Уйга келгач эса у негадир ясама қувноқлик билан деди:

— Бошқалар билан танишиб олди деб қўрқдингми? Кел, логин ва паролимни бераман.

Эримнинг осонгина «таслим» бўлиши менда шубҳа уйғотди. Сир бой бермаслик учун индамай логин ва паролини олиб профилини кўздан кечирган бўлдим. Негадир турмуш ўртоғим бошимдан кетмади. «Сообщения»ларда бегоналар билан сўзлашув йўқ. «Обсуждения»ларда ҳам ўзимизнинг таниш-билишлар. Бирдан миямга ўчириб ташлаган бўлиши мумкин-ку, деган фикр келди. Шу ондаёқ ўзимни бепарво тутиб ўрнимдан турдим:

— Наҳот, бирорта қиз билан ёзиша олмадингиз? Мен бировларни лақиллатган бўлсангиз, би-и-р кулмоқчи эдим. Бўлмади!

— Қизлардан бошқа ишим йўқми? — эрим кўзларини олиб қочди.

«Кўрамиз буни», дедим ичимда ва жилмайганча компьютерни ўчирдим.

Бундан эрим енгил тортгандек бўлди. Бу ҳам дилимни ғашлади. Кечки овқатни еганимиздан кейин турмуш ўртоғимни бир таниши чақириб қолди. Бундан фойдаланиб ўша заҳоти профилига қайта кирдим. Қайсидир қиздан хабар келишини интиқлик билан кутдим. Жим. Сабрсизланиб титкилашга тушдим. «Гости» бўлганларга эътибор қаратдим: бошқа миллат вакиллари, ўзимизнинг танишлар ва битта исми-шарифи ўрнига «Asalingman, shakaringman» сўзлари ёзилган нотаниш профил. Шартта хабарларга қарадим. Хабарлар ичида у йўқ ёки эрим ўчирган. Тинчимни йўқотиб, ўша профилнинг ўзига кирдим. Дўстлари ичида эрим йўқ. "Статус”ларига қарадим. Бирма-бир ҳаммасини ўқиб чиқдим. Бир ёлғизлик ҳақидаги шеърга эрим "Гап йўқ!” дея муносабат билдирибди. Шу гапдан кейин "Asalingman, shakaringman” эримнинг профилига "мўралаган” бўлиши мумкин. Бошқа шубҳали нарса топа олмадим.

Иккинчи макр

Очиғи, оромимни йўқотиб қўйдим. "Эр бермоқ — жон бермоқ”, дегани рост экан. Ҳали эримни бермай туриб, шунчалар озор чекаётгандим. Сабаби, эрим аввалгидек эмас. Сал бўш қолди дегунча компьютер ёнидан жилмайди. Менга кўзи тушиши билан шошиб қолади. Мен ҳам ўзимни атай бефарқ кўрсатаман. Аммо уни зимдан кузатаман. "Ишлаяпман”, дейди-ю, ўзига-ўзи илжаяди, қовоғи осилади, асабийлашади. Хуллас, мени адойи тамом қилади. Мен эса унинг профилига киришдан, титкилашдан чарчамайман. Доимгидек, топ-тоза. У қилдим, бу қилдим, эримнинг ким билан қайси сайтда гаплашаётганини била олмадим. Бошим ғовлаб кетди. Эримнинг ўзи менинг профилимни "закрить” қилдирган. Бегоналар хабар юбора олмайди. Шунинг учун мендан кўнгли тўқ. Охири йўлини топгандек бўлдим. Кўзимни чирт юмиб, эримнинг ҳам профили учун уч доллар "садақа” қилиб "қулф остирдим”.

"Ана энди кўрамиз, ўша қиз хабар юбора олмаса, эрим қанчалар типирчиларкан?” Йўқ, бу айёрлигим ҳам бўлмади. Ҳеч нарса ўзгармади. Эрим ярим кечагача гоҳ илжайиб, гоҳ тумшайиб "ишлайди”. Ҳатто, профили "қулфланганини” сезмади ҳам. Бу менга қанчалар азоб беришини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Жинни бўлаёздим. Ўйлай-ўйлай яна бир ҳийла ишлатдим. Айнан грипп бўлиб, мазам бўлмай юрган кунларим уйдаги жиҳозлар ўрнини ўзгартирдим. Шундай қилиб жойлаштирдимки, компьютер экрани мен ўрнимга яққол кўриниб туради. Буни кўриб эрим тараддудланиб қолди. Аммо мен ўзимни жуда мазаси йўқдек тутдим:

— Ҳамма жойим қақшаб бораяпти, дори ичаману ухлайман.

Айтганимни қилиб ўрнимга чўзилдим. Атай ёпинчиқни бошимга ёпиб олдим. Ёпинчиқ бир қават, пахта мато бўлгани учун компьтер экрани аниқ-тиниқ кўринаяпти. Разведкадаги аскар каби нафас ҳам олмай эримни кузата бошладим. У аввал менга пича тикилиб турди. Сўнг "odnoklassniki.ru” сайтига кирди. Кўзларимни янада каттароқ очдим. Экранда намоён бўлган профилда умуман бошқа исм-шарифни ўқидим: "Sultan Suleyman”!

Гапириб юбормаслик учун лабимни тишладим. Янада диққат билан профилдаги бошқа нарсаларни эслаб қолишга уриндим. Профилга қўйилган сурат устида "Tы супер!” деган сўз ёниб-ўчяпти. Биламан, буни унга кимдир совға қилган. Жоним ҳиқилдоғимга келгандек бўлди.

Учинчи макр

Албатта, ўша куни ҳам, кейин ҳам эримга ҳеч нарса демадим. Аммо эрталаб эрим ишга кетиши билан "одно”дан "Sultan Suleyman”ни излашга тушдим. Шу сериалга ҳам, исмига ҳам ўт тушсин! "Найти” деган жойига шу исмни ёзишим билан саноқсиз Сулаймонлар чиқиб келса денг. Энди нима қиламан? Йиғлаб юборай дедим. Лекин кўз олдимга "Tы супер!” совғаси келди. Шу ёзувли "султон”ни изладим. Топдим! Аммо, ўзимнинг профилимдан кирсам, эрим ҳаммасини билиб қоларди. Яна ҳийла ишлатдим. Ўша заҳотиёқ янги профил очдим. Эримнинг яширин профилига кириб, совға эгасига қарадим: "Hurram Sultan”! Мен ҳам янги профилимни шу ном билан атадим ва бемалол ўтириб, уларнинг "обсуждения”, "каментария”даги ёзишмаларини ўқиб чиқдим. "Султоним”, "Ой юзлигим”, "Меҳрибоним”... улар бир-бирига шунақа мурожаат қилишибди.

"Сизнинг ҳаётингизда Моҳидаврон бор!” — дебди бир жойда "Ҳуррамхон”.

"Сизда ҳам Лео бор-ку!” — дебди бизнинг Сулаймон ҳам.

Шартта "Ҳуррамхон”га хабар юбордим:

"— Мен ўша сен айтган Моҳидавронман! Яъни сен суйкалаётган эркакнинг ҳақиқий хотиниман. Менинг шу хатимдан кейин ҳам эримга бир мисра хат ёзсанг, шармандангни чиқараман! Эрингга айтиб бераман! Кимлигингни ҳам, эрингни ҳам танийман! Ҳозироқ профилингни "удалить” қил!”

Ишимнинг натижаси нима бўлишини билмасдим. Аммо шукрки, ҳаммаси менинг фойдамга бўлди. "Ҳуррамхон”нинг профили таг-туги билан йўқолди. Мен эса эримга янги "Hurram Sultan” номли парофилимдан "яхшимисиз?” дея хабар ташладим. Эрим бу бошқа профил эканлигини аввалига сезмади ҳам. Сезганида "уни кўплар билгани учун ўчириб юбордим. Энди "друзьям”да фақат сиз бўласиз”, деб алдадим. Табиийки, эрим ўша "Ҳуррамхон” билан гаплашаяпман, деб ўйлади. Икки кун ўтиб, "сизни кўргим келаяпти”, деб ёзвордим. Сабаби, унинг бошини айлантирган Ҳуррам ҳақида ҳеч нарса билмас, кўпроқ гаплашсам чув туширишим мумкин.

"— Менинг сизни кўргим келганига қанча бўлганини биласизми?” — деган жавоб келди эримдан.

Яна шумлигим тутди:

"— Эртага учрашамиз! Ишхонангиз ёнида кутаман. Ёнимга 500 доллар билан келинг. Бўлмаса, ҳамма гапни хотинингизга айтаман. Ўзингизнинг эрингиз-чи, дея хомтама бўлманг. Бу эрим иккимизнинг профилимиз. Баъзан мен деб ўйлаб, эрим билан ҳам гаплашгансиз. Агар пулни олиб келмасангиз, эрим ҳам бирорта туҳматни бўйнингизга осади!”

Ишонсангиз, эримдан жавоб бўлишини бир соат кутдим. Йўқ! Эртасига эса эрим "мазам йўқ” деб ишга бормаса денг. Бирам хурсанд бўлдимки! Кейин эса у "одно”даги профилларимизни бутунлай ўчириб ташлаш таклифи билан чиқди. Албатта, жон деб рози бўлдим. Аммо ўзимнинг "Hurram Sultan” номли профилимдан кириб "Sultan Suleyman”дан хабар олишни унутмадим. Буни қарангки, ундан ҳам ном-нишон йўқ!

<!-- EndFragment --> � l������@��арадим: "Hurram Sultan”! Мен ҳам янги профилимни шу ном билан атадим ва бемалол ўтириб, уларнинг "обсуждения”, "каментария”даги ёзишмаларини ўқиб чиқдим. "Султоним”, "Ой юзлигим”, "Меҳрибоним”... улар бир-бирига шунақа мурожаат қилишибди.

"Сизнинг ҳаётингизда Моҳидаврон бор!” — дебди бир жойда "Ҳуррамхон”.

"Сизда ҳам Лео бор-ку!” — дебди бизнинг Сулаймон ҳам.

Шартта "Ҳуррамхон”га хабар юбордим:

"— Мен ўша сен айтган Моҳидавронман! Яъни сен суйкалаётган эркакнинг ҳақиқий хотиниман. Менинг шу хатимдан кейин ҳам эримга бир мисра хат ёзсанг, шармандангни чиқараман! Эрингга айтиб бераман! Кимлигингни ҳам, эрингни ҳам танийман! Ҳозироқ профилингни "удалить” қил!”

Ишимнинг натижаси нима бўлишини билмасдим. Аммо шукрки, ҳаммаси менинг фойдамга бўлди. "Ҳуррамхон”нинг профили таг-туги билан йўқолди. Мен эса эримга янги "Hurram Sultan” номли парофилимдан "яхшимисиз?” дея хабар ташладим. Эрим бу бошқа профил эканлигини аввалига сезмади ҳам. Сезганида "уни кўплар билгани учун ўчириб юбордим. Энди "друзьям”да фақат сиз бўласиз”, деб алдадим. Табиийки, эрим ўша "Ҳуррамхон” билан гаплашаяпман, деб ўйлади. Икки кун ўтиб, "сизни кўргим келаяпти”, деб ёзвордим. Сабаби, унинг бошини айлантирган Ҳуррам ҳақида ҳеч нарса билмас, кўпроқ гаплашсам чув туширишим мумкин.

"— Менинг сизни кўргим келганига қанча бўлганини биласизми?” — деган жавоб келди эримдан.

Яна шумлигим тутди:

"— Эртага учрашамиз! Ишхонангиз ёнида кутаман. Ёнимга 500 доллар билан келинг. Бўлмаса, ҳамма гапни хотинингизга айтаман. Ўзингизнинг эрингиз-чи, дея хомтама бўлманг. Бу эрим иккимизнинг профилимиз. Баъзан мен деб ўйлаб, эрим билан ҳам гаплашгансиз. Агар пулни олиб келмасангиз, эрим ҳам бирорта туҳматни бўйнингизга осади!”

Ишонсангиз, эримдан жавоб бўлишини бир соат кутдим. Йўқ! Эртасига эса эрим "мазам йўқ” деб ишга бормаса денг. Бирам хурсанд бўлдимки! Кейин эса у "одно”даги профилларимизни бутунлай ўчириб ташлаш таклифи билан чиқди. Албатта, жон деб рози бўлдим. Аммо ўзимнинг "Hurram Sultan” номли профилимдан кириб "Sultan Suleyman”дан хабар олишни унутмадим. Буни қарангки, ундан ҳам ном-нишон йўқ!

Манба: Суғдиёна

кино. клип, мр3 , софт
 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
residentevil
))))))))))) zo'r chiqibdi
  • 15 июня 2013 03:48
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz