» » ИЛЛАТ - Мухаммад Исмоил

Закладки ИЛЛАТ - Мухаммад Исмоил

Название:
ИЛЛАТ - Мухаммад Исмоил
Жанр:
Дата:
17-10-2015, 03:30
Автор:
Просмотры:
587
 
 
 
     Бу воқеани таниқли бастакор дўстим Мусахон Нурматов сўзлаб берганди.
     Бир маъракада машҳур санъаткор, устоз Таваккал Қодиров ёру-биродарлари, мухлису-муҳиблари қуршовида даврани кенг олиб, чақчақлашиб ўтирган экан, шогирдларидан бири асабий, ёқатажанг келиб қолибди. Салом-аликдан кейин шогирд йиғлагудек бўлиб:
– Устоз, овозим чиқмай қолди, тўйларда ашулла айтолмаяпман, авж пардаларни кўтараолмаяпман, унча-мунча билганлар устимдан кулишвораяпти, айтинг нима қилай, шарманда бўлдим, ёрдам бермасангиз бўлмайди, мени бу дарддан, бу балодан қутқаринг, устоз – дебди.
Таваккал ака, шогирдининг бу ҳолатини аввалдан билиб, то ўзи ёрилмагунча индамай юрганми, кулиб бир қараб қўйибди-да, дастурхон атрофида уймалашиб юрган чивинлардан икки учтасини шартта ушлаб, олдида ярми ичилмаган шўрва турган экан, чивинларни шўрвага ташлабди.
– Ма, ич буни шифо бўлади, – дебди.
– Ие, устоз чивин ҳам шифо бўлур эканми, бунақасини ҳеч эшитмагандим, мен буни ичолмайман, – дебди шогирд.
– Ичасан, – дебди Устоз.
– Жон устоз, буни ичолмайман. Ичиш тугул кўрибоқ кўнглим айниб кетди. Бир хўплам ичсам, қусиб юбораман, – дебди шогирд.
– Бир хўплам эмас ҳаммасини ичасан. Ичмасанг, мени бунақа шогирдим йўқ деб, ҳаммага эълон қиламан ва ҳаммани олдида қувиб юбораман. Кетасан, кейин бошқа юз кўришмаймиз, – дебди Таваккал ака.
Шогирд нима қиларини билмай, нажот сўраб, ҳаммага бир-бир қараб чиқибди. Ҳамма жим. Таваккал аканинг амрига бўйсуниб, сукутда турган эмиш.
Шогирди, кўзини юмиб, учта пашша ғимирлаб турган шўрвани шартта кўтариб, ичиб юборибди. Ичибди-ю, бўш косани дастурхонга қўйганча кўчага отилибди. Ҳангу-манг турган жамоа, шогирд то кўчадан қайтиб келгунча "чурқ” этмабди.
Бироздан сўнг шогирд рангги бўзариб, титраб қақшаб қайтиб келибди.
– Устоз айтдим-ку ичолмайман деб, ҳарчанд ўзимни тутишга уринсам ҳам тўхтатолмадим, ичганимни ҳаммасини қайд қилиб ташладим, минг бор узр, устоз – дебди шогирд қўрқа писа.
Шунда Таваккал ака:
– Бор, энди бориб ашуллангни айтавер, овозинг жойига келди, энди дўрилламайсан ҳам, хирилламайсан ҳам, – дебди.
Шогирд, уйига келиб, ашула айтса овози жаранг-лаб чиқаётган эмиш. Ноласи паст пардада ҳам, авж пардада ҳам бирдай ёқимли экан.
Шогирд, устознинг мўъжизавий шифосидан ҳайратга тушибди. Таъзим бажо келтириш, миннатдорчилик билдириш ниятида, Устознинг уйига йўл олибди. Ширин-шакар сўзлар айтиб, устознинг кўнглини овлабди-да, кўрсатган кароматингизни сири нимада, қўллаган тадбирингизни нима ҳикмати бор? – деб сўрабди.
Таваккал ака, меҳрибонлик ва дилкашлик билан жилмайиб:
– Сенинг мана бу кўкрагингда кибр балоси, манманлик иллати, катта кетиш ғурури тўпланиб қолган эди. Сен ўша шўрвани ичиб, қайд қилиб ташлаганингда, ўша иллатлар баданингдан чиқиб кетди. Мана шу иллатлар сенинг овозингни бўғиб, юрагингдаги асл нолаларни чиқармаётган эди, – деган экан.
Бу воқеа шогирдга бир умрлик сабоқ бўлибди. Қачонки, ўй хаёлида, юрагида, юриш-туришида озгина кибр пайдо бўлса, ўша воқеани эслар, чивин тушган шўрвани кўз олдига келтирар, агар юрагидан кибр кетмаса, уч-тўртта чивинни ўлдириб, ўзини ўша шўрвани ичишга мажбурлар экан.
 
Мухаммад Исмоил
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz