» » БАХТЛИ БЎЛИШ ИСТАГИ

Закладки БАХТЛИ БЎЛИШ ИСТАГИ

Название:
БАХТЛИ БЎЛИШ ИСТАГИ
Жанр:
Дата:
16-10-2015, 09:01
Автор:
Просмотры:
1265
 
 
 
Александра Лопатинадан мўъжаз ҳикоя

БАХТЛИ БЎЛИШ ИСТАГИ

     Зодагон аёл ўз хизматкори билан кўримсизгина бир уй ёнидан ўтишаётганда у ердан эшитилаётган хурсандчилик овозидан ҳайрон бўлди. Сўнг югурдагини нима гап бўлганини билиб келиш учун жўнатди. Хизматкор кўз юмиб очгунча қайтиб келди ва кўрган-билганини соҳибасига сўзлаб берди:
-Бу уйда ўрмон кесувчилар исиқомат қилишаркан. Бугун ўтин сотиб, пул ишлашибди. Пулга эса ўрмончи болаларига егуликлар келтирибди. Шунга қалпоқларини осмонга отиб, қийқиришаётган экан.
"Эримнинг иши пачава, ҳеч ўнгланмайди”-кўнглидан ўй ўтди зодагон аёлнинг.
Орадан бир-икки кун ўтгач зодагон аёл хизматкори билан яна ўша кулба ёнидан ўтишларига тўғри келди. Бу сафар ҳам уй ичидан қийқириқлар эшитилаётганди. Қизиқувчан аёл хизматкорини нима гап бўлаётганинини билиб келиш учун тағин жўнатди.
-Ўрмончи ўғил кўрибди. Ўзи уч боласини боқолмай кунини зўрға ўтказадию, яна битта нонхўр туғилганига байрам қилаётганига қаранг!-вайсади хизматкор қайтиб келган он.
Аёлнинг кўнглига яна ўй келди:
"Қизларим менга муаммо чиқаришгани чиқаришган, мени хурсанд этишганини ҳеч эслолмайман...”
Зодагон аёл учинчи бор ўша таниш кулба ёнидан ўтаётиб, яна қувноқ овозлар қулоғига чалингач, қизиқиб ўзи уй олдига келди ва уй соҳибини чақириб, нега доим хушкафиятда бўлишининг сабабини сўради.
-Биз ҳамма вақт яхшиликни кутамиз. Кутганимиз ўнгидан келади. Шунга доим шодмиз-даҒдеди соддалик билан ўрмончи. Бу гапдан ичида олов уйғонган зодагон аёл тўғри жодугар кампир ҳузурига отланди. У жодугарга ўрмончи тўғрисида сўзлаб, шуни сўради:
-Адолатдан эмас бу. Менинг ҳаётим азобда ўтяпти. Бу ялангоёқлар эса байрам қилишгани қилишган. 
-Сенинг мислсиз бойлигинг, ақлли қизларинг, эринг бор. Яна нима истайсан?-ҳайрон бўлди жодугар кампир.
-Менга бахт ато эт. Бахтли аёлга айлантир.
-Бу қўлимдан келмайди. Токи яхши одамлар ва яхшиликни кўра олмас экансан, бахтни ҳам сезмай яшайверасан...
 
Умид АЛИ таржимаси.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Paynet_Vip
Zo'r xikoya ekan manga yoqti malades Umid aka
  • 16 октября 2015 12:02
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz