» » Qo'sh kelinning baxti bo'linganmi

Закладки Qo'sh kelinning baxti bo'linganmi

Название:
Qo'sh kelinning baxti bo'linganmi
Жанр:
Дата:
22-09-2012, 01:48
Автор:
Просмотры:
3515
 
 
Уйингиз остонасидан кузларни камаштириб тулин ой мисол келинчак кириб келди. Унинг бу ташрифини углингиз тугилган ониданок - бир йигит умри буйи орзу килгансиз. Унга атаб янги пойандоз ёздингиз, шу кизга атаб хонадонингизнинг энг чиройли, чинам уйларини тайёрлаб куйдингиз. Кувончингизнинг чеки, хаяжонингизнинг адоги йук.... Келинг, худди шу туйгуларингизни икки хисса оширишга харакат килиб курамиз:
         Уйингизга кузларни камаштириб бири куёш, бир ой мисол келинчаклар кириб келишди. Уларнинг хам бу ташрифи узок орзуланган, аммо алохида кутилган эди. Аммо такдир ва вакт, холат хамда имконият сизни икки алп углингизни бирваракайига уйлантириш, келинларни жуфт олишга ундади. Кувончингизнинг чеки, хаяжонингизнинг адоги йук, шу билан бир каторда озгина хавотир хам йук эмас. Чунки, «куш келин тушириш» мавзуси атрофида турли хил гап-сузлар юради. Кимдир "чилла тушади” деб ирим килади, кимдир хосиятидан куркади, яна шунча одам "хеч нарса булмайди, туйни бошлайвер” деб сизга далда беради. Биз шу мавзуда купчиликнинг фикрини ургандик хамда уларнинг хилма-хиллигига гувох булдик.
 
ХАСАД ЭМАС, ХАВАС КИЛИШ КЕРАК…
Муяссар Сойипова, 64 ёшда, Тошкент: Кушкелин туширганларни гап килиш эмас, балки уларга хавас килиш керак. Авваламбор угилларнинг борлиги, яна уларнинг олдинма-кетин дунёга келиб, уйингизни тулдирганига шукр килиш даркор. Бирининг буйи биридан, иккинчисининг акли кейингисидан узаман, деб турган йигитларнинг такдири бир вактда кулган булса, бахти хам шунга яраша булади. Хасан-Хусан эгизакларим дунёга келганида бефарзанд аёллар кулига берманг, дейишганди. Мен бундай гап-сузларга эътибор бермаганман, ахир уларнинг айби нима, дардни Яратганнинг узи беради-ку! Угилларимни уйлантириш вакти етганида бир уйдан эмас, турли хонадонлардан келин кидирганман. Такдирни карангки, уларнинг хар иккисига хам шифокор кизларни келин килиш насиб этди. Яратганга беадад шукр, купчилик бирида фарзанд булса, иккинчисида булмайди, деб хисоблайди. 40 кун фарки билан Хасан ва Камолахон киз фарзандли, Хусан ва Гулнозахон угил фарзандли булишди. Бир эмас, икки келин уйингизда елиб-югуриб хизмат килиб, бири чой куйса, бири овкатингизни сузиб турса, бундан ортик яна нима керак. Хозир Камолахон келинимнинг уч угил, бир кизи бор, узи нервпатолог, тиббиёт фанлари номзоди. Гулнозахон келиним эса терапевт шифокор булиб ишлайди, уч нафар угли бор. Агар угилларим эгизак булмаганида хам, куш келин килган булардим. Факат Яратганнинг узига таваккал килиб, кунгилни хотиржам килиш керак.
.
ТАКДИРЛАРИ  ХАМ ЭГИЗ КИЛИНГАН
 
Мухтарам Зияева, 48 ёшда, Кукон: Эгизак фарзандларнинг йуриги бошка. Чунки Яратганнинг узи уларнинг такдирини эгиз килган. Хасан-Хусан ва Фотима-Зухраларнинг биргаликда туйи булишида хеч бир муаммо булганини билмайман. Мен билган, эшитган ва курган кушкелинли туйларнинг купчилиги негадир хосиятли булмаган. Бири бахтли яшаб кетса, иккинчиси ажрашади, бири фарзандли булса, кейингиси бефарзандликдан азият чекади. Ёки эр-хотинлардан бири огир касал булади, эрта вафот этади... "Бахти булинади” деган гап тугрига ухшайди. Яна хам худо билади.  
 
КУРККАНГА КУША КУРИНАР…
 
Олимжон Алиев, 26 ёшда, Фаргона: Тошкентда шифокорликка укиганим учун уйдагилар "уйлантирамиз” дейишса, ортга суравердим. Чунки, хали укишни тугатмасдан, магистратурага кирмасдан, иш бошламасдан туриб оила куришга вактли эди. Бу орада укам хам 25 ёшга тулди. Унга булажак келин хам аллакачон тайин эди. Онам бизни бир куз билан тарбиялаб, катта килган, у киши тезрок келин куриб рохат топсам,  деб орзу киларди. Бу орада менга пойтахтда иш таклиф килишди, эндиликда уйлансам хам шу ерда колишимга тугри келар эди. Кидира-кидира мен хам жуфтимни учратдим, булажак рафикам хам пойтахтда тахсил олади.  Туйни утказишни маслахат килаётиб, менда укам иккимиз биргаликда никох туйи килсак-чи, деган фикр уйгонди. Бундан максад факат молиявий иктисод эмас, балки онамни ёлгиз куймаслик, багрини бирдан тулдириш истаги эди. Оз вактдан сунг бизнинг уйга хам кушкелин тушади. Купчиликдан турли гап-сузларни эшитяпман, уларга эътибор бермасликка харакат киляпман. Чунки мен Фаргонадаги туйимиздан уч кун аввал, пойтахтдаги ёр-биродарлар, якинлар даврасида хам кичик туй утказаман.
 
ШАМОЛ БУЛМАСА, ДАРАХТНИНГ УЧИ КИМИРЛАМАЙДИ
 
Жавохир Тураев, 28 ёш, Сирдарё: Одамлар орасида бирор гапнинг бежиз таркамаслигига ишонаман. Чунки, икки синфдошим ака-укаси билан бир кунда уйланган. Биринчи синфдошимнинг укаси билан бирга туйи булганида, биз буз йигитларга хам жуда кизик булган. Икки марта ошга, икки марта куёвнавкарга борганмиз. Туйхонага кириб келиш хам жуда чиройли куринган. Уша туйдан кейин хаммамиз туйларимизни куша утказсак буларкан, деб уйлагандик. Иккинчи синфдошим айнан уша дустимизга хавас килиб, акаси билан бирга бир кунда уйланишга рози булган. Аммо  хозир биринчи синфдошимнинг 2 угли бор, лекин укаси хали хам фарзандли булгани йук. Кейинги дустимизнинг акасида бир угил, бир киз бор, синфдошимизда эса хали янгилик йук...
 
ЯХШИ НИЯТ…
 
Кодир Сувонов, 61 ёшда, Тошкент вилояти:  6 нафар фарзандим бор, беш угил, бир киз. Очигини айтсам, катта угилларимни уйлантирадиган пайт келганида, кулим калталик килган. Уларнинг ёши орасидаги фарк атиги 1 ёш эди. Уша пайтда ака-опаларим бир дастурхон ёзганингда икковини хам уйлантир, учинчи-туртинчи углинг хам ана-мана дегунча уйланадиган булиб колди, деб кушкелин тушириш таклифини беришган. Аёлим совчиликка бориб, патир синдириш олдидан кушкелин килиш ниятида эканлигини айтса, купчилик рози булмаган. Узимизга ухшаган, тенгимиз булган, фикримиз мос келадиган одамларни топиб, куда булганмиз. Туй арафаси ва туйдан кейинги чилла даврида хотиним аёллар билан кенгашиб, барча ирим-cиримларини амалга оширган. Биринчи йили кичик углим кизли булиб, каттасида фарзанд булмаганида, эр-хотин «хато килдикми» деб роса уйланганмиз. Минг шукрки, кейинги йили улар хам фарзандли булишди. Иккала углим хам бир-бирига эш булиб, хозирда хамкорликда тадбиркорлик килишмокда.  
 
СОВУК ГАПЛАРДАН АСРАСИН…
Сабохат Дадабоева, 53 ёшда, Самарканд: Узим табиатан роса урф-одатлар, иримларга ишонадиган одамман. Катта кизим институтда укиётганида курсдоши билан бир-бирини ёктириб, ахду паймон килишибди. Олий укув юртини тамомлашди хамки, йигит томондан совчилар келавермади. Шунда кизим, у йигитнинг хали уйланмаган акаси борлигини айтди. Акаси эса роса киз танлаб, уйланишни пайсалга солаётган экан. Бу орада булажак кудаларимиз совчиликка келиб, розилигимизни олишди. Биз йигитнинг акаси уйланишини икки йил кутдик. Охири, турмуш уртогим кудалар билан жиддий гаплашди. Шундан кейин акасига хам киз топилди, кудаларимиз катта угилнинг туйидан кейин пул жамгариб олиш учун яна ярим йил сабр килишимизни сурашди, хужайиним эса "кушкелин килиб булса хам олинг, гап-сузга колиб кизимни олиб утирмайман” деди. Шундай килиб таклиф узимиздан чикиб, кизимнинг туйи кушалок булди. Туйдан кейин келинлар бир-бирига ёрдамчи, дуст булади, деб уйласам, унинг акси булди. Кизим овсинидан 5 ёш катта. Иккинчи келин эндигина 18 ёшга тулган. Шунинг учун хам купрок масъулият ва юмушлар кизимнинг буйнига тушади. Бундан хафа эмасман. Аммо, якинда кайнонаси "сизнинг ота-онангиз шоширишди, мана сиз хомиладорсиз, лекин катта келинимнинг буйида булмаяпти, сизларнинг гапингизга кирдик, энди юрагим хижил”, дебди. Кун-у тун худодан овсинига хам фарзанд беришини сураяпман. Ахир, туйларига эндигина 6 ой булди, 18 ёшли келинчак хали тажрибасиз, нозиккина. Шунинг учун унинг буйида булмаётгандир, унга хам вакт керак-ку! Ишкилиб, одамларнинг совук гаплари, шу ёш оилаларнинг бахтига рахна солмасин-да!
 
Куш келин тушириш билан боглик урф-одатлар
•       «Мол-ёяр» маросимидан кейин келинларнинг ясатилган уйини кургани келганларга факат биттасиники курсатилади.
Одамлар фикри: Бириникига кирган мехмон иккинчисиникига кириши мумкин эмас, «чилла бузилади» деб хисобланади. Аслида бунинг мазмун-мохиятида "турли солиштиришлардан асраш” ётади. Чунки, келин томонларнинг хар бири уз диди ва имкониятига яраша сарпо-сурук, мол-мулк килади. Уларнинг нархи, сифати, куринишида тафовутлар булиши табиий. Одамлар беихтиёр чиллали уйда гийбатлар ва миш-мишларни авж олдирмасликлари, кейинчалик кайнона-кайнота, келин-куёвларнинг кунглини бузмасликлари учун шу одатга амал килишади.
•       Хар бир жуфтликка алохида ва тулик никох укиш шарт.
Одамлар фикри: Никох осмонда ёзилиб, сунг ерга тушади. Никох укилиб, томонлар бир-бирига жуфти халол булганларида сунг, никох бахт куши ёшларнинг факат биттасининг бошига кунар эмиш. "Бахт булинади” деган фикр мана шу гапдан келиб чиккан.
•       Туй тугаганидан сунг, туйхонадан уйга кириб келаётганда аввал катта куёв билан келин кириб келишади. Сунг хонадон дарвозаси ёпилади. 15-30 дакика фарки билан кейинги келин-куёв учун дарвоза очилади ва янгидан пойандоз ёзилади.
Одамлар фикри: Хар бир янги келин узи билан хонадонга кут-барака, ризк, авлод олиб келади. Бахти-ризки узиники булсин, шу уйларни хурсандчиликлар билан тулдирсин, дейишади.
•       Туйдан кейинги чилла даври коидаларига хам нихоятда изчиллик билан амал килиниши шарт.
Одамлар фикри: Икки жуфт келин-куёвларнинг дастлабки оилавий хаётини, келинларнинг хизмати, муомаласи, сепини кузатиб, таккослаб турувчилар хам куп булади. Шунинг учун улар коронгида юрмасликлари, бегоналар билан куришмасликлари жоиз.
 
 
Куш жуфтликларнинг бахтли яшаб кетиши аслида иримларга эмас, кайнона-кайнотанинг уларга булган муносабатига купрок боглик.. Азм-у журъат килиб жуфт келинларни уйингизга олиб келган экансиз, бундай кушалок кувончнинг узига яраша бадали бор, бир вактнинг узида икки хисса сабр, икки карра купрок келинлар, кудалар билан муомала-муроса килиш керак. Бармокларимиздаги изларнинг ухшаши булмаганидек, оилалар такдирини доимий равишда бир-бирига солиштириб хам булмайди, шунинг учун хам уларнинг хар бирига алохида ёндашув лозим.
Жуфт булсин ёки икки жуфт булсин, хар бир ёш оиланинг узига аталган куша-куша бахти-cаодати булсин!
Manba: Darakchi
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?