» » Мен Фарҳод, сен Ширин

Закладки Мен Фарҳод, сен Ширин

Название:
Мен Фарҳод, сен Ширин
Жанр:
Дата:
25-05-2014, 05:48
Автор:
Просмотры:
2028
 
 
 

Сумкаларини елкаларига ташлаб олишган Фарҳод билан Ширин мактабдан қайтишмоқда эди.

— Истасанг, Ширин, мен сен учун тоғларни қўпориб ташлайман. Қара, — деб қолди Фарҳод.

Шундай дея Фарҳод чўққи устига чиқди. У улкан чўкич билан зарба берганди, чўққи майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди.

Ширин бош чайқади:

— Йўқ, Фарҳод, тоғ жойида тура турсин.

— Агар истасанг, Ширин, сен учун ариқ қазиб, қишлоғимизга сув олиб келаман.

Фарҳод улкан кетмонда қазиган ариқдан жилдираб сув оқа бошлади.

— Қўйсанг-чи, Фарҳод.

Шундай дея Ширин қувурдан оқиб турган зилол сувга ишора қилди.

Изза бўлган Фарҳод ўйланиб қолди, кейин узоқроқда уларга ўқрайиб қараб турган Хисравга ишора қилди:

— Истасанг, Ширин, мен ҳозир бориб анави Хисрав билан биттага-битта чиқиб, чалпак қилиб ташлайман. Кейин сенга қарамайдиган бўлади.

Фарҳод Хисрав билан яккама-якка олишишга тушиб кетди. У Хисравни енгди ва ерда ётган мағлуб рақибининг кўкрагига оёғини қўйиб, мағрур қад ростлади.

Ширин яна бош чайқади:

— Хисравни тинч қўй, Фарҳод.

— Унда сенга осмондаги ойни олиб бераман.

Фарҳод кўкка сапчиди ва ойни олиб тушиб, Ширинга тутқазди.

— Фарҳод! Бу бечорани қайтар жойига.

Фарҳод ноилож ойни қайтариб осмонга отиб юборди. Сўнг сўради:

— Унда, айт, мен сен учун нима қилай, Ширин? Айт!

Ширин сумкасидан китоб чиқариб, керакли саҳифани оча бошлади:

— «Фарҳод ва Ширин» достонида садоқат ифодаси» деган мавзуда иншо ёзишимга ёрдамлашвор, Фарҳод.

— Нима-а?.. Иншо?

Нимадир зувиллагандай бўлди. Ширин ҳайрон бўлиб бошини кўтарди. Узоқда Фарҳод елиб кетмоқда эди.

Ширин ҳайрон бўлиб китобга ишора қилди:

— Фарҳод...

Аммо Фарҳод ўгирилиб қарамади, аксинча, тезлигини янада оширди...

 

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?