» » Малайзияда олти ёшли бола беш ёшли қизчани зўрлашда айбланди

Закладки Малайзияда олти ёшли бола беш ёшли қизчани зўрлашда айбланди

Название:
Малайзияда олти ёшли бола беш ёшли қизчани зўрлашда айбланди
Дата:
6-01-2014, 05:04
Просмотры:
3081
 
Малайзияда олти ёшли ўғил болани «дадаси-онаси» ўйини вақтида амакиваччаси бўлган қизчани зўрлаганликда айблашди. Daily Mail’нинг хабар беришича, яланғоч бўлиб ўйин ўйнаётган болаларни бувиси тутиб олган.

Беш ёшли қизчанинг онаси тиббий ёрдам сўраб тегишли муассасага мурожаат қилган ва қизини текширувдан ўтказишларини сўраган. Қизчани кўздан кечирган шифокор унга бироз шикаст етганини аниқлаб, зўрлаш бўлганини тасдиқлаган. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳатто шундай ёш вақтда ҳам ўғил болаларда эрекция юз бериши мумкин.

«Ёш болаларнинг бундай ножўя ишларни қила олиши ҳайратга солади. Бунда биринчи галда, ўз фарзандларига қарамайдиган ва тарбиясига етарли даражада эътибор бермайдиган ота-оналарни айблаш керак», – деди Malacca Action Group for Parents in Education ташкилоти раиси Мак Чи Хин.

Шифокорнинг қайд этишича, тўлиқ тиббий текширувлар ўтказилганидан сўнг олти ёшли малайзиялик мамлакатдаги энг ёш жиноятчими-йўқми, шу масалада якуний хулоса қилса бўлади.

Хабар беришларича, бундан икки ҳафта илгари ҳам Малайзияда шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган. Шифокорларнинг маълум қилишларича, 11 ёшли болани холасининг уйида олти ёшли қизни зўрлашда гумон қилишган. Урологларнинг фикрича, бундай ахлоқсиз ишлар порнографик роликлар томошасидан сўнг рўй беради. Бундан ташқари, болалар ўз ота-оналарининг ишқий муносабатларига тўсатдан гувоҳ бўлиб қолиши ҳам шундай воқеаларга сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда малайзиялик шифокорлар.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Romantic_Romantica
xozirgi yoshlar ham yomon biza shundaylikimizda zo'rlash nimaligin bilmasdik xD
  • 6 января 2014 06:07
kommon
 
бу гапга кушиламан 
  • 6 января 2014 10:44
miron98
xa tug'ri 

  • 6 января 2014 13:32
shoxa xekker
malades og'il bola ))

  • 6 января 2014 17:22
suxrob000
Bu axmoqlik. Mana tarbiya
  • 7 января 2014 09:07
MINUR
Bu yoman odat
 
  • 10 января 2014 13:39
Bekzod Production
Bolalarni o'zini tashalab qo'ymaslik kereydi
  • 14 января 2014 18:02
ozodbek23

она бола утирволиб севги хакидаги мексика ва бошка сериалларни куришнинг, интернет ва телепорнографиянинг окибати бу.

  • 20 января 2014 20:56
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?