» » Билл Клинтон президентлар яширинча тингланганини тан олди

Закладки Билл Клинтон президентлар яширинча тингланганини тан олди

Название:
Билл Клинтон президентлар яширинча тингланганини тан олди
Жанр:
Дата:
7-12-2013, 02:33
Просмотры:
940
 
     АҚШнинг собиқ раҳбари Билл Клинтон хорижий давлатлар раҳбарларини кузатиш бўйича аниқ қоидаларни жорий этишга чақирди.

     Унинг сўзларига кўра, у президент бўлган даврда ҳам "яширинча тинглаш” ишлари олиб борилган, бироқ ҳозир махсус хизматда бунда ишлар учун имкониятлар кўпроқ. "АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги хорижий давлатлар раҳбарларини яширинча кузатгани ҳақидаги маълумотнинг ошкор бўлиши махсус хизматлар фаолиятидаги усулларни ўзгартириш заруратидан далолат бермоқда. Ўйлашимча, жаҳон етакчиларининг суҳбатларини яширинча тинглашнинг аниқ қоидалари ўрнатилиши керак”, - дейди собиқ АҚШ президенти.

     Клинтоннинг сўзларига кўра, у президент бўлган пайтда хорижий давлатлар раҳбарияти ҳақида айғоқчилик маълумотларини тўплашнинг бундай шаклига эҳтиёткорлик билан ёндашган. "Бу сўз ким ҳақида боришига боғлиқ эди. Агар биз бу одамлар Қўшма Штатларга қарши душманона ҳаракатларга алоқадар деб ҳисобласак, унда Америка махсус хизмати бу билан шуғуллана олган. Бироқ, у пайтда биз ҳозиргидай миқёсда айғоқчилик қилиш имконига эга бўлмаганимизга ишончим комил”, - дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан "Интерфакс”.

     Яқинда Америка махсус хизмати томонидан Европа мамлакатлари фуқаролари ва етакчи сиёсатчиларининг телефон қўнғироқлари яширинча тингланиши атрофидаги можаро Эдвард Сноуден томонидан берилган янги маълумотлар фонида янги куч билан авж олди. Унга кўра, АҚШ махсус хизмати оддий фуқаролардан ташқари, камида 35 та давлат раҳбарининг телефон қўнғироқларини ҳам яширинча тинглаган. 
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz