Закладки Jonlangan go'dak

Название:
Jonlangan go'dak
Жанр:
Дата:
23-11-2013, 00:30
Автор:
Просмотры:
2115
 
 
Хитойнинг Аньхой провинцияси касалхоналаридан бирининг ходимлари томонидан ўлганлиги ҳақида хулоса берилган бола тўсатдан кремация олдидан жонланди, дея хабар беради "Xinhua”.

Шифокорлар гўдакда нафас олиш тизимининг туғма иллатини қайд этган бўлиб, у туғилганидан буён оғир аҳволда эди. 12 ноябрь куни гўдакнинг ота-онаси шифокорларнинг тавсияси билан даволаш курсини тўхтатишга рози бўлади. "Ўлим” ҳолати 13 ноябрь куни қайд этилади, шундан сўнг ота-она тегишли гувоҳномани олиб, дафн маросимига тайёргарлик кўра бошлайди.  Аммо, бахтли тасодиф туфайли ушбу маросимни тўхтатишга тўғри келади. Бор-йўғи бир ойлик гўдакни кремациядан мотам маросими пайтида залда йиғлаб юборгани қутқариб қолади. Жонланган болани крематорийдан дарҳол касалхонага олиб боришади. Ҳозир шифокорлар яна унинг ҳаёти учун курашмоқда. "Бола ҳали тирик экан, биз унга инсонпарварлик мулоҳазаси нуқтаи-назаридан қон қуйишда давом этяпмиз”, - дейди шифокорлардан бири. Бола "ўлган” куни навбатчи бўлган иккита касалхона ходими воқеа учун жавобгар деб тан олиниб, ишдан бўшатилди. Касалхона бу борада ўз терговини давом эттирмоқда.  

Ҳаётда "ўлганлар” яна тирилган ҳолатлар учраб туради. Масалан, ноябрь ойи бошида Польшада 56 ёшли Петеркув шаҳри фуқароси спиртли ичимликни шу даражада кўп ичганки, ҳамма уни марҳум сифатида қабул қилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ҳам эркакда ҳаёт аломатларини топа олмасдан, уни моргга юборишга қарор қилади. Энди ўзига келган фуқаро шифокорлар билан судлашиш ниятида, чунки у моргда совуқ столда ўзига келиб, шок ҳолатига тушган. Унинг сўзларига кўра, юз берган воқеадан кейин уни тунги даҳшатлар таъқиб қилаётган экан.
 
"Даракчи"

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz