» » Норинни халқаро рекордлар китобига киритишмоқчи

Закладки Норинни халқаро рекордлар китобига киритишмоқчи

Название:
Норинни халқаро рекордлар китобига киритишмоқчи
Жанр:
Дата:
3-10-2013, 05:03
Автор:
Просмотры:
1457


Россия Бош ошпазлар бирлашмаси ўзбекистонлик таниқли ошпаз Ҳаким Ғаниев кўмагида дунёда шу

пайтгача кузатилмаган миқдорда норин тайёрлаб, рекорд ўрнатишмоқчи.

Ушбу ажабтовур ғояни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раҳбари Акбар Умаровнинг

айтишича, ташаббускорлар 5 центнер норин пиширишмоқчи:

Бунақаси эса, ҳалича жаҳон ошхонаси тарихида бўлмаган.

Агар, эртага 3 октябр куни Россия пойтахти Москвадаги тадбир режаланганидек амалга ошса, норин –

"Интеррекорд” халқаро рекордлар китобига кирган илк Ўзбек миллий таоми бўлади.

Агар, суҳбатдошимизнинг сўзларига қаралса, рекорд миқдордаги норинни тайёрлаш учун лозим бўлган

маҳсулотларни Россиядаги Ўзбек ресторанлари, ошхоналари ва қаҳвахоналари тақдим этишади.

"Ҳозирги кунда Россияда Ўзбек миллий ошхоналари жудаям кўпайиб кетган. Яна ҳомийлар бор. Уларнинг

ёрдамлари билан ҳам бу рекорд ўрнатилади”, - дейди Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раҳбари.

Аён бўлишича, 5 центнерлик норинни элликка яқин ошпаз пиширишади.

Акбар Умаров нориннинг халқаро рекордлар китобига киришини ўзлари учун жудаям катта бахт бўлишини

таъкидлайди.

"Чунки бу – осон эмас. Маълум бир меҳнат, машаққат ва маблағ талаб қиладиган нарса. Ўзбек халқининг

ўзига яраша маданияти, таомлари ва тарихи бошқа халқларнинг орасига кириб боради. Улар ҳам

таомларимизнинг ўзгача устунлигини билишлари керак деб ўйлайман”, - дейди у.

Норин

Норин асосан тўй ва байрамларда кўп сондаги одамга мўлжаллаб тайёрланади.

Тайёрлаш жараёни кўп вақт талаб қилувчи ўзига хос миллий таомлардан бири ҳисобланади.

Чунки нориннинг иккита асосий маҳсулотидан бирини сур эт ва от гўштидан тайёрланган қази ташкил

қилади.

Бир қарашда оддийгина бўлиб туюлгани билан норинни меъёрига етказиб пишириш уй бекаларию

ошпазлардан озмунча маҳорат ва меҳнат талаб қилмайди.

Россия интернет нашрлари тарқатган айрим хабарларга кўра, пайшанба куни тайёрланиши кутилаётган

рекорд миқдордаги нориннинг хамирини ёйиш, кулчатой ва гўшту қазиларни кесишга россиялик таниқли

сиёсатчи, бизнесмен, санъаткор, спортчи ва фазогирлар ҳам жалб этилишади.

Ўзбекистонлик ташаббускорлар бундан икки йилча бурун рекорд тоннада палов пишириб, Гиннеснинг

рекордлар китобига кириш ташаббуси билан чиқишганди.

Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси кўмаги ва бошчилигида амалга ошириш режаланганди.

Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раҳбари Акбар Умаровнинг айтишича, бу ғоя ҳануз тирик ва ҳозир ҳам

ўзбек паловини халқаро Гиннес қўмитаси меъёрларига мувофиқ пишириш устида бош қотиришмоқда.

Айни ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбек миллий таомларидан ҳали ҳеч бири Гиннеснинг рекордлар китобига

кирмаган.

Ушбу халқаро рекордлар агентлигига 1998 йилда Прагада асос солинган.

Агентлик инсоният фаолиятининг барча қирраларида ўрнатилган халқаро, миллий ва минтақавий

рекордларни қайд этиб боришни мақсад қилган.

Бу жараён эса, тўлиқ халқаро меъёрларга мувофиқ тарзда амалга оширилади.

Рекордлар уч: "Энг-энг”, "Биринчи” ва "Такрорланмас” номинацияси бўйича рўйхатга олинади.

"Интеррекорд” агентлигининг Россия пойтахти Москвадаги ваколатхонаси 2000 йилда очилган.

Орадан саккиз йил ўтиб эса, Тайланд ва Қозоғистонда ўз филиалларига эга бўлган.

Агентлик ўтган йили ўзининг бош қароргоҳини Прагадан Москвага кўчирган.

Рекорд тоннадаги норин эса, 3 октябр куни Москвадаги "Қозон" чойхонасида тайёрланади.


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Admin
ROstdanmi ?
  • 4 октября 2013 08:09
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz