» » Америкалик аёл теракт қурбонларининг пулини ўзлаштириб олди

Закладки Америкалик аёл теракт қурбонларининг пулини ўзлаштириб олди

Название:
Америкалик аёл теракт қурбонларининг пулини ўзлаштириб олди
Жанр:
Дата:
2-10-2013, 20:21
Автор:
Просмотры:
1749

     Нью-Йоркда Бостондаги қўпорувчилик ҳаракати қурбонларига ёрдам учун ажратилган қарийб ярим миллион доллар маблағни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган аёл хибсга олинди. 
     Полиция маълумотларига кўра, 26 ёшли Одри Гаус жамғарма вакилларини алдаб, товон пулини олган.

     Аёл Бостондаги марафон финишида юз берган теракт вақтида оғир бош мия жароҳатини олганини айтган. Фирибгарнинг ўзи бу жароҳатни 480 минг долларга баҳолаган. Жамғарма ходимлари бутун Америка бўйлаб кўнгиллилар ёрдамида тўпланган маблағларни аёлнинг ҳисобига ўтказган.

     Тергов маълумотлари бўйича теракт содир этилган пайтда у Бостонда бўлмаган, деб ёзади "Russia Today” нашри. Прокурор Марта Коклининг айтишича, у реал қурбонларнинг пулини ўзлаштиришга ҳаракат қилган ва бахтли тасодиф туфайлигина маблағлар қайтарилган.

Бундан ташқари, фирибгар аёл сайёҳлик компаниялари томонидан теракт қурбонларига бепул таклиф этиладиган "Қаҳрамонлар Саёҳати”га ҳам ёзилиб қўйган. Гаус устидан суд жараёни шу йил 7 октябрда бошланади.

     Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Бостон марафонида 12 сония танафус билан иккита портлаш содир этилди. Унда 3 киши ҳалок бўлди, 264 киши жароҳатланди. Полиция қўпорувчилик ҳаракати ака-ука Тамерлан ва Жохар Царнаевлар томонидан уюштирилганини аниқлади. Воқеадан кейин бир неча кундан сўнг полиция билан отишмада Тамерлан ўлдирилди, Жохар эса яраланиб, хибсга олинди. Ҳозир қўпорувчининг устидан суд жараёни давом этмоқда, унга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

                                                                                                                                                           "Darakchi"dan olindi


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?