» » «Мерьем Узерли қанча даромад кўрди?»

Закладки «Мерьем Узерли қанча даромад кўрди?»

Название:
«Мерьем Узерли қанча даромад кўрди?»
Жанр:
Дата:
17-09-2013, 23:35
Просмотры:
2414

«Мерьем Узерли қанча даромад кўрди?»

Бу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ. Чунки миш-мишчилар актрисанинг сериалдан кетишига «Tims Production»нинг хасислигини, яъни Мерьем кўп­роқ ҳақ тўлашларини талаб қилганида рад этишганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

Шубҳа-гумонларга чек қўйиш учун турк компанияси актрисанинг даромади тўғ­рисидаги ахборотларни эълон қилди. Очиқчасига айтадиган бўлсак, рақамлар ҳатто яримғарбий турк шоу-бизнеси учун ҳам кичкина эмас. Фильм албатта, Голливуд ҳам, жаҳоншумул блокбастер ҳам эмас, шунга қарамай гонорарлар анчагина. «Муҳташам юз йил»да Мерьем Узерли турк тилини билмасдан туриб илк актрисалик ишини бошлаганини ҳам ҳисобга олиш лозим.

Хабарга кўра, сериални яратган «Tims Production» студияси 2,5 йил мобайнида Мерьем Узерли ҳисобига 2 100 000 долларга яқин суммани гонорар сифатида ўтказган. Шу билан бирга компания раҳбарияти сериал рейтингини оширган Хуррам Султоннинг ажо­йиб тимсолига ҳар бир қисм учун 15 000 доллардан, 100 та серия учун 1 500 000 доллар миқдорида мукофот тўлаган. Бундан ташқари, Мерьем Узерли реклама роликларида суратга тушганига 600 000 доллардан кўпроқ маблағ ишлаган. Ва ниҳоят, якуний ҳисобларга кўра, Мерьем Узерли 2,5 йил давомида 4 200 000 долларга яқин даромад кўрган.

"BEKAJON"dan olindi.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz