» » Ғойиб бўлган мерос

Закладки Ғойиб бўлган мерос

Название:
Ғойиб бўлган мерос
Дата:
24-01-2016, 03:22
Просмотры:
941
 

Ғойиб бўлган мерос


     Фрискелар оиласида жанжал ҳалигача давом этмоқда. Жанна Фриске вафотидан кейин ҳам бу низолар тўхтагани йўқ, дея хабар бермоқда "Мир24" интернет нашри.

     Хонанданинг даволаниши учун тўпланган 21 миллион рубл сирли равишда йўқолган. Қариндошлари пулларнинг барчасини дори-дармон ва даволанишга кетадиган муолажалар учун сарфлашганини айтишмоқда. Аммо "Русфонд" хайрия жамғармаси ҳисобот талаб қилмоқда ва мазкур масала юзасидан тафтиш ҳамда текширув ўтказишларини сўраб, Тергов Комитетига мурожаат қилган.

     "Русфонд" россияликларнинг мамлакат бўйича севимли хонандаси учун тўплаган маблағни марҳуманинг қариндошлари ўзлаштиришганига ишончи комил.

     Русфонднинг аризасидан парча келтирамиз: "Жанна 2015 йилнинг 15 июнида вафот этган. Бу вақтда юқорида миқдори айтиб ўтилган - 21 миллион атрофидаги пуллар Жаннанинг ҳисобида эди. Бу пуллар учинчи шахс ҳисобига ўтказилган, деб шубҳаланишимизга асос бор. Негаки, ушбу маблағнинг сарф-харажати хусусида "Русфонд"га ҳеч қанақа расмий ҳужжатлар тақдим этилмаган".

     Бироқ ҳеч ким ҳужжат талаб қилгани ҳам йўқ, дея ишонтиришга уринмоқда хонанданинг отаси Владимир Фриске. Владимирнинг айтишича, сарфланган маблағнинг тийин-тийинигача ҳисобот беришга тайёр.

     "Менга ҳеч ким қўнғироқ қилган эмас, бирор ҳужжат сўраб мурожаат ҳам қилишгани йўқ. Агарда кимгадир керак бўлса, менда барча ҳужжатлар мавжуд. Мен уларни судга бермоқчиман. Негаки, улар тинч яшагани қўйишмаяпти", - дейди Владимир Фриске.

     Қолаверса, Фриске қўшимча тарзда унга қандай саволлари бўлиши мумкинлигини умуман тушунмаётганлигини ҳам илова қилди. Чунки, унинг айтишича, барча молиявий масалалар бўйича хонанданинг қонуний эри - Дмитрий Шепелев шуғулланган экан. Жаннанинг даволанишини ҳам эри ўз назорати остига олган эмиш.

     Телебошловчининг ўзи эса, бу борада сукут сақлашни афзал билмоқда. Негаки қайнотаси томонидан ўзига нисбатан қўйилаётган айбловлар биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Фриске ҳаттоки уни дўппослаб, Жаннанинг боласи сендан эмас, дейишгача борган.

     Фриске Шепелев билан муносабатларига ойдинлик киритгунларича, "Русфонд" терговчиларнинг текширув натижаларини кутмоқда. Лекин терговчиларнинг саволларига жавобан, йўқолган миллионлардан ҳеч қандай хабарлари йўқлигини маълум қилишмоқда. Қайнота куёвга, куёв эса қайнотасига айбни тўнкамоқда. Афтидан, ғойиб бўлган мерос ҳали-бери топиладиганга ўхшамайди.

     Жанна Фрискенинг даволаниши учун жами 60 миллион рубл атрофида хайрия пули тўпланган эди... Лекин шундан 21 миллион ким томонидан ўзлаштирилгани жумбоқлигича қолмоқда...

Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади.

Манба:"SABO" газетаси

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz