» » Украиналик хакер 13 минг компьютердан паролларни ўғирлаган

Закладки Украиналик хакер 13 минг компьютердан паролларни ўғирлаган

Название:
Украиналик хакер 13 минг компьютердан паролларни ўғирлаган
Дата:
22-01-2016, 06:21
Просмотры:
1492
 
 
 

Украиналик хакер 13 минг компьютердан паролларни ўғирлаган

 

 

     Украиналик хакер Сергей Вовненко 13 мингдан ортиқ компьютердан пароллар ва кредит карталаридаги маълумотларни ўғирлашда айбланмоқда. АҚШ прокурорларининг хабар беришларича, у ўз фаолиятини 2010 йилнинг Сентябр ойидан бошлаган ва Нью Жерси штатида бўлиб ўтган суд мажлисида ўз айбига тўла-тўкис иқрор бўлган.

     Вовненко барча айбловлар жамлаб ҳисобланганда, камида икки йилдан ўттиз йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 

     Айблов хулосасига кўра, Вовненко жисмоний ва юридик шахсларнинг компьютерини бузиш билан шуғулланган ва халқаро хакерлик билан шуғулланувчи кибержиноятчилар гуруҳининг раҳбари бўлган.

     Хакерлар ўғирланган маълумотларни турли давлатларга сотиш ва пароли синдирилганларнинг банк ҳисобидаги пулларни мижозларининг банк ҳисобига ўтказиш каби ноқонуний ишлар билан шуғулланишган. Сергей Вовненко мазкур халқаро миқёсдаги хакер кибержиноятчилар гуруҳининг раҳбари сифатида қатор жиноятларни содир этиб келган.

     Вовненко Италия ҳукумати томонидан қўлга олинган ва АҚШга топширилган. 

 

Манба: "SABO" газетаси

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Hojiakbar_Hacker
кадай килиб хакер булиш мумким шу хакида молумот борми сизларда
  • 25 января 2016 19:36
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz