» » Пиар эндиликда жиноят ҳисобланмоқда

Закладки Пиар эндиликда жиноят ҳисобланмоқда

Название:
Пиар эндиликда жиноят ҳисобланмоқда
Дата:
16-01-2016, 02:20
Автор:
Просмотры:
1109
 

    Россиялик амалдорларга пиар учун (ўзини ёки ўзи манфаатдор бўлган ташкилот, корхона ёки маҳсулот ҳақида ёлғондакам миш-миш тарқатиб, ҳамманинг эътиборини аввалдан режалаштирилган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш таклиф қилинди.

     Россия давлат Думасининг депутатлари бюджетдаги 7.5 млн. рублни ўз-ўзини пиар қилишга сарфлаган амалдорларга нисбатан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда "Известия” ўз нашрида батафсил ёзган. Парламент аъзолари қуйи палатага ҳафта охиригача кўриб чиқиш учун янги қонун лойиҳасини юборишмоқчи, унга кўра, 1.5 дан 7.5 млн. рублгача бўлган камомад аниқланганда 300 минг рубл жаримадан, хизмат вазифасидан четлатилган ҳолда икки йилгача мажбурий ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш кўзда тутилган.

     Агар камомад миқдори 7.5 млн рублдан ошса, амалдорларни 500 минг рублдан беш йилгача мажбурий ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.

 

"Аргументы и факты"дан Muzaffar Muhammadnazar таржимаси


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?