» » Dunyoning eng noodatiy 30 ta mehmonxonasi

Закладки Dunyoning eng noodatiy 30 ta mehmonxonasi

Название:
Dunyoning eng noodatiy 30 ta mehmonxonasi
Жанр:
Дата:
17-01-2015, 01:02
Автор:
Просмотры:
1925
Дунёнинг энг ноодатий 30 та ме1203;монхонаси
 

Дам олиш учун улардан ҳам таажжублироқ ва кутилмаган жойни топишингиз қийин. 


1. Hotel Costa Verde 727 Fuselage (Коста-Рика)



Коста-Рика чангалзорларида Боинг-727 самолёти корпусида қолиб кетишни орзу ҳам қилмаган бўлсангиз керак. Бу ерда ленивец (Жанубий Америкада: дарахтларда ўрмалаб, барглар билан овқатланадиган, ерда юришга яхши мослашмаган сутэмизувчи ҳайвон) ва маймунлар билан яқиндан дўстлашиб олиш мумкин.


2. Hotel Au Vieux Panier (Франция)



Бу меҳмонхонадаги ҳар бир хона санъат асари сифатида ишлаб чиқилган ва дизайн ҳар йили ўзгартирилади. Суратдаги "Қўрқув хонаси”дир.


3. The Manta Resort (Пемба ороли, Танзания)




Агар сиз қачондир сув остида яшашни орзу қилган бўлсангиз, Танзаниянинг ёввойи ва гўзал ороли хаёлларингизни ҳақиқатга айлантиради. 


4. Air Hotel (Бельгия)



Қайта ишланган шох-шаббалардан қурилган бу меҳмонхона дарахтдаги ҳаётни ваъда қилади. 


5. Hotel Kakslauttanen (Финляндия)



Ойнали том остида туриб шимол ёғдусини томоша қилиш мумкин.


6. Steve's Backyard (Напа, Калифорния)



AirBnb хизмати унча қиммат эмас. Бу ерда қолишни истовчи ижарачи бир кечага 40 доллар тўласа кифоя.


7. Kolarbyn EcoLodge (Швеция)



Бу ерда сиз табиат билан боғланасиз, атроф-муҳит билан уйғунлашиб кетасиз. 


8. Attrap Reves (Франция)



Тоза ҳавода ҳордиқ чиқариш. Шакл шундай, бироқ мазмунда бунинг акси.


9. Hostel Celica (Любляна, Словения)



Словениядаги хостел Celica ғалати жой. Унинг лойиҳачилари собиқ қамоқхонани дунёдаги биринчи рақамли хостелга айлантиришмоқчи. 


10. The Mirrorcube TreeHotel (Харадс, Швеция)



Агар сиз эътиборсиз бўлсангиз, бу меҳмонхонани пайқамай қолишингиз аниқ. Бу ўзига хос иморат куб шаклидаги ойнадан қурилган. 


11. Casa Caracol (Исла-Мухерес, Мексика)



Гигант чиғаноқ ичида ҳордиқ олиш ёқимлидир. Бу ерда бонус сифатида бепул wi-fi ҳудуди хизмат кўрсатади. 


12. Propeller Island City Lodge (Германия)



Меҳмонхона яшаш жойидан кўра санъат намунасига ўхшайди. Бу ерда завқ, саросима ва қўрқув уйғотувчи хоналар бор. 


13. Das Park Hotel (Австрия)



Цемент труба ичида ухлаш эхтимол сизнинг орзуингиз эмасдир. Бироқ бу ерда ҳам олам-олам таассурот олиш мумкин.


14. La Balade des Gnomes (Дурбай, Бельгия)



Меъмор Доминик Ноэль турли ҳикоя ва эртаклар асосида дунёдаги энг ноодатий жойни яратди. Бу ерда Троя урушларида хийла сифатида ясалган ёғоч отдан тортиб, космик шаклларгача топа оласиз.


15. Dog Bark Park Inn (Коттонвуд, Айдахо)



Катта кучук ичида ухлаш ва овқатланиш таклиф этилмоқда. Бу ерда сизга нима ёқмаслиги мумкин?


manba: xabardor.uz



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?