» » Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Закладки Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Название:
Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди
Дата:
12-10-2014, 06:58
Автор:
Просмотры:
1107
 
  
     2014 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида спортчиларимиз 9 олтин, 14 кумуш ва 21 бронза медални, жамоавий баҳслар ҳисобга олинганда жами 12 олтин, 14 кумуш ва 35 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини янада юксалтиришга, халқимизнинг қудрати ва салоҳиятини намоён этишга муносиб ҳисса қўшди. 

     Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланди. 

     Пойтахтимиздаги "Олимпия шон-шуҳрати” музейида XVII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда мукофотлар ўз эгаларига топширилди. 

     Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг эркин ва озод, тинч-осойишта, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Қўлга киритаётган улкан ютуқ ва марраларимиз халқимизнинг ғурур-ифтихорини юксалтирмоқда. 

     Мамлакатимизда навқирон авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, аҳоли, айниқса, болалар ва хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олишга қодир спортчиларни тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор ўзининг юксак самараларини бераётир. 
  Osiyo2.jpg 
Бугун юртимизнинг барча ҳудудида барпо этилган замонавий спорт мажмуалари, сув спорти саройлари минглаб ўғил-қизларнинг севимли масканига айланган. Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган таълим соҳасидаги уч босқичли узлуксиз спорт тизими – "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод”, Универсиада мусобақалари спортсевар ёшларимизнинг орзуларини рўёбга чиқарадиган, пировардида ҳаёт йўлини белгилаб берадиган чинакам ҳаёт мактабига айланди. 

Мамлакатимизда кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, нуфузли халқаро турнирларнинг юқори савияда ташкил этилаётгани ва спортчиларимиз халқаро мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётгани туфайли дунё ҳамжамияти Ўзбекистонда спорт кенг ривожланганини эътироф этмоқда. 

XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални эркин кураш устаси Бекзод Абдураҳмонов тақдим этди. Унинг жамоадоши Рашид Қурбонов ва юнон-рум кураши устаси Рустам Ассакалов ҳам ўз вазн тоифасида барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Каноэда эшкак эшиш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Вадим Меньковнинг натижалари қитъамизнинг кўплаб спортчилари учун орзуга айланди. Моҳир спортчимиз фаолияти давомида кетма-кет учинчи маротаба Осиё ўйинлари ғолиби бўлди. Таэквондочи Жасур Бойқўзиев, байдаркада эшкак эшиш бўйича Алексей Мочалов ҳам Осиё ўйинлари ғолиби бўлди. 

– Халқаро майдонларда туғилиб ўсган Ватани шаънини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун катта шараф, – дейди Жасур Бойқўзиев. – Спортни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишимиз, халқаро майдонларда юксак ғалабаларга эришишимиз учун зарур шароит ва имкониятларни яратиб бераётган, биз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз. 
Osiyo3.jpg 
Инчеонда эришилган натижалар асносида мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спорт тобора оммалашиб бораётгани, спортнинг қизларга мос турларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самара бераётгани намоён бўлди. Бадиий гимнастикачиларимиз Жамила Раҳматова, Равиля Фархутдинова, Валерия Давидова ва Анастасия Сердюковадан иборат жамоамиз Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритгани бунинг далилидир. 

Енгил атлетикачиларимиздан Светлана Радзивил баландликка сакраш баҳсларида энг юқори натижа кўрсатиб, фаолияти давомида кетма-кет иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолибига айланган бўлса, еттикураш баҳсларида Екатерина Воронина тенгсиз эканини исботлади. 

– Нуфузли мусобақаларда эришаётган натижаларимиз замирида Президентимиз Ислом Каримов томонидан спортни, жумладан, хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор мужассам, – дейди Екатерина Воронина. – Инчеонда қўлга киритган ғалабамни 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган XXXI Олимпия ўйинларида ҳам такрорлашга бор куч ва имкониятимни сафарбар этаман. 

Осиё ўйинлари ўзбек бокс мактаби вакиллари учун ҳам омадли бўлди. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоларидан Шаҳобиддин Зоиров ва Исроил Мадримов ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ойбек Мамазулунов ва Мирзоҳид Абдуллаев бронза медаллар билан тақдирланди. 

Полвонларимиз Дилшод Турдиев ва Бесики Салдадзе юнон-рум кураши баҳсларида кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган бўлса, Ихтиёр Наврўзов ва Умид Исманов эркин кураш беллашувларида учинчи ўринни эгаллади. 

Мусобақанинг дзюдо бўйича баҳсларида иштирок этган Дилшод Чориев кумуш медални қўлга киритди. Мирзоҳид Фармонов, Рамзиддин Саидов ва Абдулла Тангриев учинчи ўринни эгаллади. 

Спорт гимнастикаси усталари Антон Фокин, Абдулла Азимов ва Оксана Чусовитина, таэквондочи Никита Рафалович, Дмитрий Шокин, Максим Рафалович, каратэ устаси Барно Мирзаева, байдаркада эшкак эшиш бўйича Эрнест Эрназаров, енгил атлетикачиларимиз Леонид Андреев, Александра Котлярова ҳам делегациямиз ҳисобига кумуш медаллар келтирди. 

Спортчиларимиздан Иван Зайцев, Юлия Тарасова, Надия Дусанова енгил атлетика баҳсларида, Анастасия Сердюкова бадиий гимнастика бўйича, Улуғбек Алимов, Сардорбек Дўсмуродов ва Маҳлиё Тоғаева оғир атлетика баҳсларида, Сергей Борзов, Вячеслав Горн, Алексей Мочалов ва Александр Тропиндан иборат жамоамиз байдаркада, Серик Мирбеков ва Герасим Кочнев жуфтлиги каноэда эшкак эшиш бўйича, Ғофуржон Зоҳидов ва Шаҳбоз Аҳатов каратэ баҳсларида, Денис Истомин, Санжар Файзиев, Фаррух Дўстов ва Темур Исмоиловдан иборат терма жамоамиз теннис бўйича жамоавий беллашувларда Осиё ўйинларининг бронза медалларини қўлга киритди. 

Маросимда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марс Қўчқоров, спортчилар Беҳзод Абдураҳмонов, Жамила Раҳматова, Жасур Бойқўзиев, Светлана Радзивил ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримовга мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев сўзга чиқди. 
Байрам Айтмуродов, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
Манба: УзА
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz