» » Зайниддин Зидан уч ойга четлатилди

Закладки Зайниддин Зидан уч ойга четлатилди

Название:
Зайниддин Зидан уч ойга четлатилди
Дата:
12-10-2014, 06:40
Просмотры:
1865
 
 
 Зайниддин Зидан (ўнгда) ва Карло Анчелотти

Зайниддин Зидан мураббийлик лицензиясисиз ишлагани учун уч ойга четлатилди

     Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) «Реал Мадрид Кастилья» бош мураббийи Зайниддин Зиданни уч ой муддатга дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда Испаниянинг AS нашри.
     Хабар беришларича, Зидан тегишли лицензиясиз мураббийлик фаолиятини олиб боргани сабаб, интизомий жазога дучор бўлган.
     Қайд этиш жоиз, «Реал Мадрид» раҳбарияти «Кастилья»нинг бош мураббийи расман Серхио Санчес эканлигини, Зидан эса ёрдамчи мураббий ролини бажараётгинини таъкидламоқда. Бироқ айбловчи томон ҳаммаси аксинча эканлигини исботловчи ҳужжатлар ва видеони тақдим этган.
     Жорий мавсум старти арафасида Испания футбол мураббийлари миллий уюшмаси Зидан тегишли мураббийлик лицензиясисиз мураббийлик фаолиятини олиб бораётгани устидан шикоят қилганди.
     Ёзишларича, Испанияда ёшлар жамоаларига мураббийлик қилаётган мутахассислар учинчи даражали миллий дипломга эга бўлишлари керак, Зидан эса шу ҳужжатни олса бўлди.
     «Реал» яқин 10 кун ичида федерациянинг ушбу қарори устидан тегишли инстанцияга апелляция бериши, агар апелляция рад этиладиган бўлса, ушбу қарор устидан Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин.
     Қўшимча сифатида, «Кастилья» Испания 3-дивизионидаги 7-тур учрашувларидан сўнг 6 очко билан 18-ўринда бормоқда.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz