Закладки So'nggi yangiliklar

Название:
So'nggi yangiliklar
Дата:
12-09-2014, 05:00
Просмотры:
2365
 
 
  

Блогерлар ҳақидаги янги қонуний қоидалар кучга кирди


     Ўзбекистонда блогерлар фаолиятига оид янги қонун нормалари кучга кирди. Ушбу қоидалар акс этган Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги киритилган қўшимчалар матбуотда эълон қилинди.

Қонунга кўра, блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс ҳисобланади.

Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан:

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

Юқорида қайд этилган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

1 октябрдан Ўзбекистонда шаҳарлараро алоқага чиқиш рақами ўзгаради

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тармоғининг ТШТТ филиалида шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам териш тартибини ўзгартириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2014 йилнинг 24 сентябридан 1 октябрига қадар халқаро нумерация стандартларига ўтиш тадбирлари амалга оширилади.

Ушбу тадбирлар якунлангач, шаҳарлараро алоқага чиқиш аввалги «8» ўрнига «0» билан, халқаро алоқага чиқиш эса «8-10» ўрнига «00» орқали амалга оширилади.


Тошкентда мижозни мевали ассорти сотиб олишга мажбурлаган официантга нисбатан интизом жазоси қўлланилди


     Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган «Султон» кафесида ишловчи официантлардан бири мижозга нарҳи 40 минг сўмлик мевали ассортини сотиб олишни ва бу кафенинг мажбурий талаби эканлигини маълум қилган.

Официант, акс ҳолда, уларга хизмат қилмаслигини ҳам қўшимча қилган.

Мижоз ҳамда официант ўртасидаги узоқ баҳсдан сўнг, мижоз кафени тарк этишга мажбур бўлган.

Шундан кейин мижоз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ишонч телефони орқали шикоят қилган. Мутахассислар ушбу ҳолат юзасидан «Султон сармоя савдо» МЧЖ га қарашли «Султон» кафесининг барча ходимларини йиғиб, уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган талаблар тушунтиришган.

Мазкур талабларга қарши ҳаракат қилган официантга нисбатан интизом жазоси қўлланилган.


Ўзбекистонда парламент сайлови бўйича кампания 15 сентябрдан бошланади


     Ўзбекистонда парламент сайловлари бўйича сайлов кампанияси шу йилнинг 15 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган.

     Давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари (Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига) сайловлар шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси қарори билан жами 135 та сайлов округи ташкил қилинади. Унга кўра, ҳар бир сайлов округи 154 минг аҳоли сони ҳисобига тузилади.

Сиёсий партиялар сайловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларни шу йилнинг 12 октябрига қадар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш эса 17 октябрдан бошланиб, 6 ноябрда тугайди.


Ўзбекистонда фаол ёшларга уйлар берилади


     Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларга бошланғич бадалсиз уй-жойлар бериш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда "Камолот” ЁИҲ расмий сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали уйлар этиб реконструкция қилиш белгилаб қўйилди.

Қарорда белгиланишича, имтиёзли кредитларга бериладиган уйлар фақатгина "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши тавсиясига биноан амалга оширилади ва "Камолот” уйлари деб аталади.

"Камолот” уйларидаги сотиб олинадиган кватиралар қийматини тўлаш учун, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврга берилади.


Ўзбекистонда ўтган ҳафта давомида рўй берган ёнғинлар натижасида уч киши ҳалок бўлди


Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистонда 240 та ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда ИИБ расмий сайти хабар бермоқда.

Содир бўлган ёнғинларда икки нафар фуқаро тан жароҳати олган ва уч нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Ушбу ёнғинларда 893 миллион 820 минг сўм миқдордаги қурилиш материаллари ва 800 миллион 783 минг сўм миқдордаги моддий бойлик ёнғиндан сақлаб қолинган.


Голливуднинг энг баҳайбат актёри Ричард Кил вафот этди


     Голливуднинг бир қатор машҳур фильмларида маҳоратли ролларни ижро этган баҳайбат актёр Ричард Кил 11 сентябр куни 74 ёшда вафот этди.

Маълумотларга кўра, Ричард Килнинг бўйи 2 метру 18 сантиметр бўлган. Калифорния штатидаги Муқаддас Агния тиббиёт марказида даволнаётган актёр айнан ушбу тиббиёт марказида оламдан ўтган.

У ортиқча вазндан азият чекарди. Бундан ташқари, унинг организми муттасил равишда бўй ўстирувчи гармон ишлаб чиқарган. Албатта, актёр учун бундай ҳолатда ишлаш қийин бўлган.

Ричард Кил 70дан ортиқ фильмларда суратга тушган.


Хитойда интернетда ёлғон ахборот тарқатган одамлар қамоққа ташланади


     Хитойда интернетда миш-мишлар ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун озодликдан маҳрум қилишгача жазо қўллаш имконини берувчи қонун кучга кирди. Бу ҳақда 9 сентябрь куни Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Янги қонунга асосан, агар фуқаро томонидан тарқатилган нотўғри ахборот интернетда кенг тарқалиб кетса, у ҳолда бу фуқаро бўҳтонда айбланиб, жавобгарликка тортилиши мумкин. Agence France-Presse’нинг ёзишича, агар ёлғон хабар 500дан ортиқ репост йиғса, у ҳолда ушбу хабар муаллифини уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин. Бундан ташқари, беш мингдан ортиқ кўришларни йиққан муаллифларга нисбатан ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатлари белгиланган.

Хитой ҳукумати янги қонунни жамоатчиликнинг интернетда тарқалаётган «асоссиз миш-мишлар»га нисбатан жавоби, деб талқин қилди. Амалдорларнинг қайд этишларича, бундай ёлғон хабарларнинг объектлари одатда «маънавий парчаланиш»ни бошдан кечиради.

ХХР ҳукуматининг интернетдани туҳматларга қарши кураши бир неча ой аввал, давлат тепасига президент Си Цзиньпин келганидан сўнг бошланган эди. Сўнгги бир неча ҳафта давомида интернетда ёлғон ахборот тарқатгани учун бир неча юз киши сўроқ қилиниб, охир-оқибат уларнинг бир қисми қамоққа олинди.

Ухань шаҳрида 27 кишининг ҳибсга олиниши энг шов-шувли ишлардан бирига айланди. Ушбу ҳолат оммага маълум бўлиб улгургани учун, шаҳар полицияси «интернетда миш-миш тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани» ҳақдиа баёнот беришга мажбур бўлганди.


Америкалик ота 5 нафар фарзандини ўлдиргани хабар қилинди


     3 сентябр санасида АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги оилада 5 нафар бола йўқолгани ҳақида полицияга хабар берилган. Бироқ 10 сентябр куни Алабамада барча болаларнинг мурдаси чиқинди халтачалари ичига солиб, кўмилган ҳолда топилган.

Хабарда айтилишича, 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни уларнинг отаси Тимоти Рэй Жонс ўлдирган. Чунки мурдаларнинг қаердалигини Рэйнинг ўзи полицияга кўрсатиб берган.

Аслида ҳаммаси Рэйнинг маст ҳолда машина бошқаргани учун полиция томонидан тўхтатилгач маълум бўлган. Маст фуқаронинг машинасини текшириш жараёнида полициячилар гиёҳванд модда тайёрланадиган кимёвий суюқлик ва қон изларини топишган. Ушбу оилага қўшни бўлган фуқаролар болаларнинг юриш-туриши жуда ачинарли бўлгани, уларга эътибор берилмагани ҳақида айтишган.

Aйни дамда Шимолий Каролина полицияси болаларнинг қай тарзда ўлдирилгани борасидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти. Тергов жараёни давом этмоқда.


Manba: "Kun, Darakchi, uz24 va Газета" internet nashrlari


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz