» » Сноуден махфий агент бўлганини таъкидламоқда

Закладки Сноуден махфий агент бўлганини таъкидламоқда

Название:
Сноуден махфий агент бўлганини таъкидламоқда
Дата:
30-05-2014, 03:20
Просмотры:
1041
 

     Эдвард Сноуден АҚШ ҳукуматининг  уни тизим администратори бўлгани тўғрисидаги хабарини рад этмоқда. Сноуден ўзини разведкачи бўлганини айтмоқда. Бу ҳақда Вести нашри хабар бермоқда. 


     "Мени жосус бўлишга ўргатишган. Мен бошқа исм билан чет элда истиқомад қилар эдим ва ишлардим”,- деди Сноуден NBC каналига берган интервьюсида. Бу унинг АҚШ компанияларига берган илк интервьюси бўлди. 


     АҚШ махсус хизматнинг фуқароларни кузатиш тўғрисидаги ҳужжатларни чоп этилганидан сўнг АҚШ ҳукумати Эдвард Сноуденни тизим администатори лавозимида ишлагини маълум қилишди. Мамлакат президенти Барак Обама эса 29 ёшли хакерни қўлга олиш учун қирувчи самолётларни ҳавога кўтаришни режалаштирмаганини айтган. 


     Эдвард Сноуден эса АҚШ ҳукумати учун марказий разведка бошқармаси ва миллий хавфсизлик агентлиги ходими сифатида юқори даражадаги вазифаларни бажарганини таъкидламоқда. 


     Шунингдек, Сноуден Мудофаа вазирлиги бошқармаси қошидаги разведка академиясида маърузалар ўтказганини айтмоқда. 


     Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматининг кузатув дастурлари ҳақидаги махфий ҳужжатларни ОАВ вакилларига топширган. Ўтган йили Сноуден Россиядан сиёсий бошпана олган эди. Ватанида унга қарши махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун жиноий иш қўзғатилган ва у узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Манба: Даракчи
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz