» » Ислом Каримов Украинадаги воқеалар бутун дунёни хавотирга солаётганини таъкидлади

Закладки Ислом Каримов Украинадаги воқеалар бутун дунёни хавотирга солаётганини таъкидлади

Название:
Ислом Каримов Украинадаги воқеалар бутун дунёни хавотирга солаётганини таъкидлади
Жанр:
Дата:
30-05-2014, 02:02
Просмотры:
1701
 

     Украинада содир бўлаётган жорий воқеалар бирдан, кутилмаганда содир бўлгани йўқ, деб ҳисоблайди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

     28 май, чоршанба куни Латвия президенти Андрис Берзиньш билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ташкил этилган брифинг чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Украинадаги вазият хусусида тўхталиб ўтди.

     Ўзбекистон Президенти Украинада юзага келган ҳолат юзасидан хавотир билдириб, бу вазият кутилмаганда пайдо бўлгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини маълум қилди. «Бу низо худдики жуда бирдан содир бўлди ва кўпчилик учун кутилмаган воқеликка ўхшаб кўринди. Аслида эса, бу низо кутилмаганда содир бўлмаганини мантиқнинг ўзи билдириб турибди», – деди Президент.

     Ислом Каримовнинг сўзларига кўра, бу низо «Украина бугун, кеча ёки ўтган куни пайдо бўлмаган жуда жиддий муаммолар, жиддий тушунмовчиликлар ҳосиласи»дир. Ўзбекистон Президентининг қайд этишича, ўша муаммолар вақт ўтиши билан тўпланиб бориб, охир-оқибат шундай портлашга сабаб бўлди.

     «Бунинг устига, ушбу низога жаҳоннинг энг йирик мамлакатлари ҳам аралашиб қолди», – дея қайд этди Ўзбекистон давлат раҳбари. Каримовнинг сўзларига кўра, ушбу низоли ҳолат бу қадар кенг қулоч ёйиб кетаётганидан бутун дунё хавотирга тушмоқда. Бу ҳолат, Президентнинг қайд этишича, Украинадан қанча узоқ ёки яқинда бўлмасин, ҳар кимни ташвишлантиради.

     Президент Ўзбекистон Украинадаги муаммонинг сиёсий, тинчлик йўли билан ҳал этилиши тарафдори эканлигини яна бир бор такрорлади. Ислом Каримовнинг таъкидлашича, томонлар қанчалик тез бевосита музокаралар столига ўтирса, муаммонинг ечими ҳам шунчалик тез топилади. Акс ҳолда, низони ҳал қилиш бўйича умумий ёндашувларни топиш шунчалик қийин ва кечикиб бораверади.

     Ўзбекистон аввалоқ Украинадаги воқеалар, хусусан, Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши юзасидан расмий баёнот бериб, Ўзбекистон Украинанинг худудий яхлитлигини тан олишини маълум қилганди.

     «Ўзбекистон Республикасининг БМТ Низоми асосий тамойиллари ва халқаро ҳуқуқий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда «юзага келадиган халқаро баҳсларни тинч воситалар билан ҳал этиш, халқаро муносабатларда ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёҳуд сиёсий мустақиллигига қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллашдан тийилиш» борасидаги позицияси қатъий ва ўзгармасдир», – дейилади ТИВ хабарида.

Манба: 12 ньюс ва Кун интернет нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz