» » Ўзбекистонлик уч нафар аёл Қозоғистондаги жинсий қулликдан озод қилинди

Закладки Ўзбекистонлик уч нафар аёл Қозоғистондаги жинсий қулликдан озод қилинди

Название:
Ўзбекистонлик уч нафар аёл Қозоғистондаги жинсий қулликдан озод қилинди
Дата:
25-05-2014, 05:39
Просмотры:
2655
 
Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Чимкентдаги жинсий қулликдан озод этилди. «Сана Сезим» аёллар ташаббуслари ҳуқуқ маркази томонидан ташкил этилган семинар давомида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланган аёллар, уларга катта даромадли иш таклиф қилингани учун, Жанубий Қозоғистон вилоятига келишган.

Чимкентга келишганидан сўнг аёллардан ҳужжатларини олиб қўйиб, уларни тижорий фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Ўзбекистонлик аёлларни икки ойга яқин вақт давомида тутқунликда сақлаб туришган.

«Сана Сезим» раҳбари Хадича Абишеванинг сўзларига кўра, жинсий қуллик жабрланувчилари марказнинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлишган.

Марказ ходимлари уюшган жиноятчиликка қарши бошқарма билан ҳамкорликда қизларни асирликдан қутқаришга муваффақ бўлган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz