» » Россия икки йилдан бери Москвада яшириниб юрган жиноятчини Ўзбекистонга топширди

Закладки Россия икки йилдан бери Москвада яшириниб юрган жиноятчини Ўзбекистонга топширди

Название:
Россия икки йилдан бери Москвада яшириниб юрган жиноятчини Ўзбекистонга топширди
Дата:
25-05-2014, 05:35
Просмотры:
1243
 
 
 
Россия Ўзбекистоннинг ваколатли органларига Ўзбекистон фуқароси Юнус Юсуповни топширди, дея хабар бермоқда Россия прокуратураси сайти.

Юсупов қотиллик, товламачилик, ноқонуний равишда қурол сақлаш ва безорилик каби жиноятларни амалга оширгани учун, икки йилдан бери Ўзбекистон томонидан қидирилаётган эди.

Юсупов Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан 2011 йил июлида Марғилон шаҳрида олдиндан бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда икки жабрланувчига нисбатан безорилик қилганлик, улардан бирига тан жароҳати етказганликда айбланмоқда.

2011 йил октябрида Юсупов яна Марғилон шаҳрида, бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктиргани ҳолда, безорилик мақсадида ҳаддан ташқари шафқатсизлик билан қасддан қотилликни амалга оширган. Бундан ташқари, ўлдирилган шахснинг қариндошларидан зўравонлик йўли билан 1 миллион сўм беришларини талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукмига асосан, Юсупов айбдор деб топилган ва унга 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари кўринишидаги жазо ҳамда 250 минг сўм миқдорида жарима белгиланган. Юсупов жазони ўташдан бўйин товлаб, ўтган давр мобайнида Россия ҳудудида яшириниб юрган.

Давлатлараро қидирувга берилган Юсупов 2013 йил ноябрида Мосва шаҳрида ҳибсга олинган.
 
Манба: Анҳор ва Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz