» » Миржалол Қосимов Лиссабонга етиб борди

Закладки Миржалол Қосимов Лиссабонга етиб борди

Название:
Миржалол Қосимов Лиссабонга етиб борди
Дата:
25-05-2014, 04:40
Автор:
Просмотры:
1692
 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Лиссабонга етиб борди. Бу ҳақда Championat.asia хабар бермоқда.

Аввалроқ, Раҳматуллаев ва Қосимов Лиссабонда Европа Чемпионлар лигаси финал учрашувини томоша қилиши ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, мусобақа ташкилотчиси ҳисобланган УЕФА Европада бўлмаган мамлакатлар расмийларини ҳам финал ўйинига таклиф қилган.

Championat.asia интернет-нашрида эълон қилинган фотосуратларга кўра, Миржалол Қосимов Лиссабонга ташрифи давомида УЕФА президенти Мишель Платини, Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Кафу билан учрашган, шунингдек, ЕЧЛ Кубоги билан суратга тушган.

«Атлетико Мадрид» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финал учрашуви 24 май, шанба куни Тошкент вақти билан 23:45да Лиссабондаги «Да Луж» стадионида бошланади.

Сўнгги хабарларга кўра, ЎзМТРК «Спорт» телеканали ЖЧ-2014 арафасидаги энг муҳим ва қизиқарли учрашувни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этмайди.

Қайд этиш жоиз, 24 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарликни бошлади.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz