» » Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олди

Закладки Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олди

Название:
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олди
Дата:
25-05-2014, 04:10
Просмотры:
840
 

     Жаҳон миқёсида қонун устуворлигининг навбатдаги Индексини эълон қилган "The World Justice Project” мустақил халқаро ташкилотининг йиллик маърузасида шу ҳақда маълум қилинган.

     Маърузада таъкидланишича, ҳуқуқ устуворлиги жамиятнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлайди, дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларининг масъулиятини кучайтиришга кўмаклашади ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига нисбатан ҳурматни оширади.

Мазкур Индекс илк маротаба 2010 йилда эълон қилинган бўлиб, жаҳоннинг турли мамлакатларида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига ва эксперт манбаларини ўрганишга асосланган ноёб тадқиқотдир.

Давлатларга баҳо беришда "Тартиб ва хавфсизлик” йўналишига бош мезонлардан бири сифатида ёндашилиб, унинг доирасида халқаро экспертлар дунёнинг 99 мамлакатидаги тартиб ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни кўриб чиққан, ушбу мамлакатлардаги ҳуқуқий муҳитни, жамият ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини, мустақил ва холис судларнинг мавжудлигини, ҳуқуқ-тартибот органлари нечоғли самарали фаолият юритишини ва бошқа омилларни тадқиқ қилган.

Давлатларнинг ютуқлари, аввало, жиноятчиликка қарши курашиш, сиёсий зўравонлик, шу жумладан, терроризм, қуролли тўқнашувлар ва сиёсий тартибсизликлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ва жиноий одил судлов тизимига нисбатан ишончнинг йўқотилиши оқибатида юзага келадиган зўравонликнинг олдини олиш борасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш бўйича асосий тамойилга риоя қилинишининг самарадорлигига кўра баҳоланган.

Индексда ушбу омил бўйича Япония биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўрин Сингапурга берилган. Учинчи ўринни Ўзбекистон, Дания ва Гонконг эгаллаган. Ўзбекистондан кейинги ўринларда АҚШ, Бельгия, Норвегия, Эстония, Қозоғистон, Россия ва бошқа мамлакатлар қайд этилган.

Экспертларнинг фикрича, мазкур мустақил халқаро ташкилотнинг юқори баҳосига сазовор бўлган Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик мустақиллик йилларида изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ва ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳалардаги энг долзарб масалаларни самарали ҳал этишга йўналтирилган тизимли, кенг кўламли ишлар натижасидир.

Бунда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар асосини демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим тамойилларидан бири – қонун устуворлиги ташкил этади. Ушбу тамойилнинг ҳаётга татбиқ этилиши жараёнида қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилди. Натижада суд ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, одил судловнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, адвокатура институти ролини кучайтириш таъминланди.

Жиноят ва жиноий-процессуал қонунчиликнинг либераллаштирилиши, инсонпарварлик тамойилининг кучайтирилиши бу борадаги энг муҳим йўналишни ташкил этди. "Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши ва ўлим жазосининг бекор қилиниши принципиал қадам бўлди.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида кенг кўламли ишлар бажарилди. Масалан, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолиятида қонунийликни ва қонун устуворлигини таъминловчи ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизми яратилди, жиноий, маъмурий қонунчиликнинг янада либераллаштирилиши давом эттирилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди, тезкор-қидирув характеридаги тадбирларни амалга оширишда қонунийликка риоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг амалий ҳуқуқий кафолатлари яратилди.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, тинчлиги ва хавфсизлигини жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоялашни таъминлашга, жиноятчиликнинг олдини олишга, шунингдек, фуқароларни мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Халқаро экспертлар шуни алоҳида таъкидлаганки, юксак инсонпарварлик ғояси билан суғорилган мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги рейтингда муносиб ўрин эгаллагани мамлакатимизда амалга оширилаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг изчиллиги ва юксак самарадорлигининг яна бир ёрқин мисолидир.

Демократик қурилиш борасида мамлакатимиз тўплаган тажриба ва самарадорлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаган давлат ва жамиятни изчиллик билан янгилашда фойдаланилаётган тадрижий ёндашув дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

 

Манба: УзА, "Инсон ва қонун" журнали


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz